Sayt test rejimida ishlamoqda

Ханкелдиева Хурматхон Қамчиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бронхиал астма билан касалланган болаларда вегетатив ва тиреоид статусларнинг хусусиятлари», 14.00.09–Педиатрия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/Тib58.
Илмий раҳбар: Алимджанов Иброхим Инамович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти, DSc.27.06.2017.Tib.29.01.
Расмий оппонентлар: Шамсиев Фуркат Мухитдинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Юлдашов Илхом Рузиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент тиббиёт академияси.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бронхиал астма билан касалланган болаларда вегетатив ва тиреоид статусларнинг хусусиятларини аниқлаш ва вегетатив дисфункция ривожланишининг прогнозлаш мезонларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор бронхиал астмали беморларда гипотиреоз мавжудлиги ва вегетатив реактивликнинг бузилиши ташқи нафас олиш ҳолати бузилишининг чуқурлашувига олиб келиши аниқланган;
бронхиал астма билан касалланган мактаб ёшидаги болаларда қалқонсимон без гормонлари миқдори, вегетатив асаб тизими кўрсаткичлари ва касаллик кечишининг оғирлиги билан ўзаро боғлиқлиги аниқланган;
илк бор тинч ҳолатда симпатик бўлим тонусининг пасайиши организм вегетатив таъминот фаолиятининг етишмаслиги асосида асимпатикотония кузатилиши аниқланган;
бронхиал астма оғирлик даражасини башоратлаш учун вегетатив статус бузилишлари ва тиреоид фаолият ўзгаришлари асосида прогностик мезонлар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бронхиал астма билан касалланган болаларда вегетатив ва тиреоид статуслар хусусиятларини аниқлаш ва ташхислашнинг янги усулларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Вегетатив ва тиреоид статус фаолиятлари бузилиши ривожланиши хавфини асосли тиббиёт нуқтаи назаридан математик баҳолаш» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 28 мартдаги 8н-д/17-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма вегетатив ва тиреоид статус фаолиятлари бузилиши хавфини аниқлаш, ташхислаш, касаллик кечишини башорат қилиш ва ўз вақтида даволаш чора-тадбирларини қўллашга хизмат қилган;
«Қалқонсимон без фаолияти бузилиши бўлган болаларда бронхиал астма касаллиги клиник кўринишларининг хусусиятлари» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 28 мартдаги 8н-д/17-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма қалқонсимон без фаолияти бузилиши бўлган болаларда бронхиал астма касаллиги клиник кўринишларини эрта ташхислаш, башоратлаш ва келиб чиқадиган асоратларини олдини олишга хизмат қилган;
бронхиал астма билан касалланган болаларда вегетатив ва тиреоид статуслар хусусиятларини аниқлаш ва ташхислашнинг янги усулларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш тизимига, жумладан, Андижон вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиали ва Андижон вилояти Андижон тумани марказий шифохонаси амалиётларига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 26 ноябрдаги 8н-з/213-сон маълумотномаси). Жорий қилинган натижалар тиббий ёрдам сифатини оширган, ташхислаш ва даволашнинг янги услубларни қўллаш орқали касаллик такрорланиш муддатини узайтириш, асоратларини камайтириш, беморлар ҳаёт сифатини яхшилаш ҳамда беморларнинг стационарда даволаниш муддатини қисқартириш ҳисобига иқтисодий самарадорликка имкон яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish