Бўриева Турсуной Алишер қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон матни
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Реал моделлар асосида болаларнинг табиатга оид тадқиқий-ижодий кўникмаларини шакллантириш методикасини такомиллаштириш (мактабга тайёрлов гуруҳлари мисолида)”, 13.00.08 – Мактабгача таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2024.2.PhD/Ped7723.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Ped.11.04.
Илмий раҳбар: Ёзиева Умида Лутфуллаевна педагогика фанлари доктори (ДСc), профессор.
Расмий оппонентлар: Алимардонова Моҳичеҳра Баҳромовна, педагогика фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент. Олимов Ширинбой Шарофович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади реал моделлар асосида болаларнинг табиатга оид тадқиқий-ижодий кўникмаларни шакллантириш методикасини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
болаларнинг табиатга оид тадқиқий-ижодий кўникмаларини ривожлантиришнинг психологик-педагогик аспектлари таълимий фаолиятнинг ижтимоийлик, когнитив, дидактик, ривожлантирувчи компонентларини интеграцияси ҳамда болаларнинг мустақил ривожлантиришда реал моделларни тизимли қўллашга прагматик ёндашувга устуворлик бериш асосида очиб берилган;
болаларнинг табиатга оид тадқиқий-ижодий кўникмаларини ривожлантиришда реал моделларнинг обективлик, изоморфизмлик, гносеологик, амалий аспектларини таълимий фаолиятга синтезлаш ҳамда мақсадли ижодий муҳитни консентруктив лойиҳалаш орқали такомиллаштирилган;
болаларнинг табиатга оид тадқиқий-ижодий кўникмаларини ривожлантиришнинг такомиллаштирилган моделининг технологик компоненти ташкилий-мазуний, психологик-педагогик, моддий-техник педагогик шарт-шароитлар билан дифференциал, муаммоли, интегратив, ҳамкорликдаги ўрганиш, рефлексив ҳамда СТЕАМ ёндашувларга импликатив интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
болаларнинг табиатга оид тадқиқий-ижодий кўникмаларини ривожлантиришнинг амалий таълимий фаолиятдаги методикасини реал моделларга трансформациялаш ҳамда фаолиятлар интеграциясига босқичма-босқич мослаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. реал моделлар асосида болаларнинг табиатга оид тадқиқий-ижодий кўникмаларни шакллантириш технологиялари юзасидан олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
болаларнинг табиатга оид тадқиқий-ижодий кўникмаларини ривожлантиришнинг психологик-педагогик аспектлари таълимий фаолиятнинг ижтимоийлик, когнитив, дидактик, ривожлантирувчи компонентларини интеграцияси ҳамда болаларнинг мустақил ривожлантиришда реал моделларни тизимли қўллашга прагматик ёндашувга устуворлик бериш асосида очиб берилган таклифлар “Табиат билан таништириш методикаси” номли ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Қарши давлат университети ректорининг 2025-йил 12-майдаги “107 И-12” –сонли нашр гувоҳномаси). Натижада мактабгача таълим педагогикаси тадқиқий-ижодий кўникмаларни шакллантириш мазмуни, моҳияти, зарурати ҳақида маълумот билан бойитилган.
болаларнинг табиатга оид тадқиқий-ижодий кўникмаларини ривожлантиришда реал моделларнинг обективлик, изоморфизмлик, гносеологик, амалий аспектларини таълимий фаолиятга синтезлаш ҳамда мақсадли ижодий муҳитни консентруктив лойиҳалаш бўйича таклифлар “Хорижда таълим тизими” номли ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Оʻзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 29-майдаги 232-сонли буйруғи билан тасдиқланган. №232-483-сонли нашр гувоҳномаси). Натижада, мактабгача ёшдаги тадқиқий-ижодий кўникмалари шакллантириш самарадорлигини оширишга имкон яратилган;
болаларнинг табиатга оид тадқиқий-ижодий кўникмаларини ривожлантиришнинг такомиллаштирилган моделининг технологик компоненти ташкилий-мазуний, психологик-педагогик, моддий-техник педагогик шарт-шароитлар билан дифференциал, муаммоли, интегратив, ҳамкорликдаги ўрганиш, рефлексив ҳамда СТЕАМ ёндашувларга импликатив интеграциялаш бўйича таклифлардан Ф А –Ф1-005- Қорақалпоқ фолклоршунослик адабиётшунослигини тадқиқ этиш фундаментал илмий лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтининг 2025-йил 24- февралдаги 88-сонли маълумотносаси). Натижада мактабгача ёшдаги болаларнинг тадқиқий-ижодий кўникмалари шакллантириш технологиясини такомиллаштиришга шароит яратилган.
болаларнинг табиатга оид тадқиқий-ижодий кўникмаларини ривожлантиришнинг амалий таълимий фаолиятдаги методикасини реал моделларга трансформациялаш ҳамда фаолиятлар интеграциясига босқичма-босқич мослаштиришга доир таклиф ҳамда тавсиялардан Қашқадарё, Сурхондарё, Навоий вилоятларининг МТТда ўтказилган педагогик эксперимент давомида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил – 8- июлдаги 22.01-157-сонли маълумотномаси). Натижада, мактабгача ёшдаги болаларнинг тадқиқий-ижодий кўникмаларини шакллантириш методикасини такомиллаштиришга эришилган.