Тухтаев Сойиб Сафаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Талабалар ташкилий-педагогик фаолиятини мажмуавий бошқаришнинг консептуал моделини такомиллаштириш”, 13.00.07-Таълимда менежмент (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган В2025.3.PhD/Ped4978.
Илмий раҳбар: Ярманова Юлдуз Буриевна, педагогика фанлари фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Ped.11.04.
Расмий оппонентлар: Орипова Нодима Ҳалиловна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Эргашев Нуриддин Ғайратович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади талабалар ташкилий-педагогик фаолиятини мажмуавий бошқаришнинг консептуал моделини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларнинг ташкилий-педагогик фаолиятини бошқариш жараёнининг тузилмаси таълим менежментининг стратегик, функсионал, процессуал ва институционал йўналишларини коллаборативлик ва натижавийлик тамойиллари асосида узвий кетма-кетлик ва ўзаро мувофиқлаштиришга кўра функсионал алоқадорлигини таъминлаш орқали аниқлаштирилган;
ташкилий-педагогик фаолиятни мажмуавий бошқаришнинг консептуал модели ташкилий ижро компонентларининг функсионал хусусиятларини мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш механизмларини субектларнинг функсионал ваколатлари, баҳолаш мезонлари ҳамда тескари алоқа натижаларига таянган ҳолда ўзаро интеграциялаш орқали такомиллаштирилган;
талабалар ташкилий-педагогик фаолиятини мажмуавий бошқарув механизмлари бошқарув жараёнининг фаолиятли-амалий ва коммуникатив босқичлари мазмунига коммуникатив профилни аниқлаш методикаси ҳамда стратегик-тактик усуллар мажмуасини қамраб олган мулоқот.уз рақамли таълим платформасини таълим жараёнига жорий этиш ва амалда қўллашга кўра имплементация қилиш орқали такомиллаштирилган;
ташкилий-педагогик фаолиятнинг мажмуавий бошқариш самарадорлиги талабаларда касбий тайёргарлигининг фаолиятли-амалий шаклланганлик мезонлари ҳамда баҳолаш индикаторларига мувофиқлигини аниқловчи талабаларнинг ташкилий-педагогик фаолияти ҳолати ва ривожланиш динамикасини белгиланган мезон ва кўрсаткичларга кўра диагностик баҳолаш механизмлари асосида аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабалар ташкилий-педагогик фаолиятини мажмуавий бошқаришнинг консептуал моделини такомиллаштириш бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
ташкилий-педагогик фаолиятини мажмуавий бошқаришнинг амалдаги ҳолати таҳлил қилиниб, унинг назарий асослари ва тузилмаси аниқланди ҳамда консептуал моделни такомиллаштириш йўналишлари илмий жиҳатдан асосланган тавсиялардан талабалар учун “Академик кўникмалар ва касбий компетентлик” номли ўқув қўлланма тайёрлашда фойдаланилган (Қарши давлат университети ректорининг 2025-йил 24-декабрдаги 292 I-сонли буйруғи билан тасдиқланган 292 I-33-сонли нашр рухсатномаси). Натижада, ишлаб чиқилган методик таъминот талабаларни касбий педагогик фаолиятга тайёрлашга ҳамда уларнинг касбий ва шахсий ривожланиши учун зарур бўлган компетенсияларини ривожлантиришга хизмат қилган;
таълим жараёнида ташкилий-педагогик фаолиятни мажмуавий бошқаришнинг консептуал модели таркибидаги функсионал компонентлар, уларнинг ўзаро интеграциясини босқичма-босқич амалга ошириш механизмларидан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ПЗ-20170913120-сонли “Олий таълим тизмида рақобатбардош кадрлар тайёрлашнинг ижтимоий – психологик механизмлари” мавзусидаги лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2026 йил, 16-мартдаги 04/11-7655 сонли маълумотномаси). Натижада талабалар ташкилий-педагогик фаолиятини мажмуавий бошқаришнинг илмий-методик имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилган;
талабалар ташкилий-педагогик фаолиятини мажмуавий бошқариш жараёнини педагогик жиҳатдан такомиллаштиришга йўналтирилган ташкилий-педагогик, методик ва бошқарув механизмлари асосида ишлаб чиқилган тавсиялардан Қарши давлат университетининг илмий–тадқиқот режалари асосида АИФ-2/17 “Ўзбекистон олий таълим муассасалари ўқув жараёнини ташкил этишда янги технологиялар мавзусидаги (2022-2025 й) илмий-амалий лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Қарши давлат университетининг 2026-йил, 18-мартдаги 03/241-сонли маълумотномаси). Натижада мазкур тавсиялар лойиҳанинг илмий-назарий асосларини мустаҳкамлаш, педагогик жараёнларни оптималлаштириш ҳамда ўқув жараёнининг самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
ташкилий-педагогик фаолиятнинг мажмуавий бошқаришни ривожланганлик даражасини аниқлашга хизмат қилувчи баҳолаш механизмлари ишлаб чиқилиб, амалиётга тақдим этилган методикаларидан, Қарши ДУ, БухДПИ, Самарақанд ДПИда ўтказилган педагогик эксперимент давомида фойдаланилган (“Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026 йил 18- мартдаги 02/01-01-183-сонли маълумотномаси) Натижада, талабалар ташкилий-педагогик фаолиятини бошқариш жараёни самарали тизимлаштирилган ҳамда педагогик жараённинг сифат ва самарадорлиги оширилган.