Зарипов Мизробжон Халим ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Фосфатлар асосида ионоселектив ионитларнинг олиниш технологияси”; 02.00.14 - Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.1.PhD/Т6361.
Илмий раҳбар: Ахмедов Вохид Низомович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/2025.27.12.Т.42.01.
Расмий оппонентлар:Адилов Равшан Иркинович, техника фанлари доктори, профессор; Қурбанов Мингниқул Жумагулович, техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Фарғона давлат техника университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: фосфат гуруҳи сақлаган бирикмаларнинг сополимерланиши асосида зол-гел усулида янги гибрид композитларнинг олиниши, хоссалари ва технологиясини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
полисиликат кислота асосида зол-гел усулида винилфурфурил-тиомочевина-НТПФ сополимери иштирокида органо-ноорганик гибрид композитлар олинди ва композит структурасига органик сополимерлар мустаҳкам жойлашган тетраедрик кремний диоксид матрицалигида шаклланган бўлиб, уларнинг юқори термик ва кимёвий барқарорлигини таъминлаши амалий асосланган;
ДМСО эритмасида 85 ℃ да инициатор иштирокида, 6 соатда радикал сополимерланиш билан 74 % унум билан винилфурфурил-тиомочевина-НТПФ системали янги сополимерлар ҳосил бўлиши исботланган;
полифос-1 гибрид ионит кислотали ва ишқорий муҳитда калсий, магний ва мис ионларига нисбатан юқори сорбсион фаолликни намоён қилиши аниқланиб, сорбсион сиғим ва фазалараро тақсимланиш коеффициентининг катта қийматлари ВФ-НТПФ-ПСК системасида функционал гуруҳлар ҳисобига намоён бўлиши асосланган;
винилфурфурил-тиомочевина-НТПФ ва ПСК сополимери асосидаги ионитнинг металларнинг ионларини адсорбсиялаш механизмининг ҳарорат билан ўзгариши аниқланиб, сорбсияланиш даражаси калсий ионлари бўйича - 98,65 %, магний ионлари - 99,75 %, марганес ионлари - 82,35 %, мис ионлари бўйича - 98,62 %ни ташкил этиши исботланган;
фосфат гуруҳи сақлаган бирикмаларнинг сополимерланиши асосида зол-гел усулида янги гибрид композитлар олиш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Винилфурфирил спирти, тиомочевина, полисиликат кислота ва (олиго)полимерлар асосидаги зол-гел жараёни маҳсулотларидан гибрид композитлар олиш технологиясини яратиш ва ионитлар сифатида қўллаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
зол-гел жараёни маҳсулотларидан олинган гибрид-ионитлар “Навоий кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамияти марказий илмий тадқиқот лабораториясида оқава сувларини тозалашда ишлаб чиқаришга жорий қилинган (“Навоий кон-металлургия комбинати”нинг 2024 йил 11 декабрдаги 23.01-01-07/787-сонли маълумотномаси). Натижада, оқова сувлар таркибида аниқланган Cа+2, Мг+2, Cу+2, Мн+2 ва Пб+2 ионларидан селектив тозаловчи гибрид-ионитларни қўллаш имконини берган;
винилфурфурил спиртининг саноат мономери НТПФ билан сополимери ва кремнизол асосидаги зол-гел жараёни маҳсулотларидан олинган гибрид композит ионит сифатида “Навоий кон-металлургия комбинати акциядорлик жамияти марказий илмий тадқиқот лабораторияси”да ишлаб чиқаришга жорий қилинган (“Навоий кон-металлургия комбинати”нинг 2024 йил 11 декабрдаги 23.01-01-07/787-сонли маълумотномаси). Натижада, амалдаги ионитга нисбатан калсий, магний ва мис ионларни ютиш қобилияти 1,25 баробар самарали, механик мустаҳкамлиги 1,24 марта юқори, кимёвий барқарор гибрид-ионитлар ишлаб чиқариш имконини берган.