Якубова Азизахон Саидкасимовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Розацеа ривожланишида клинико-генетик ва биокимёвий меҳанизмларни ҳисобга олган ҳолда касаллик кечишини прогнозлаш ва даволаш усулини ишлаб чиқиш”, 14.00.11 – Дерматология ва венерология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: B2023.1.DSc/Tib 801.
Илмий маслаҳатчи: Сабиров Улуғбек Юсупханович, тиббиёт фанлари доктори профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий- амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий амалий тиббиёт маркази, DSc.06/2025.27.12.Tib.26.01.
Расмий оппонентлар: Ваисов Адхам Шавкатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Охлопков Виталий Александрович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Мухамедов Рустам Султанович, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади организмнинг клиник-генетик ва биокимёвий параметрларини ҳисобга олган ҳолда розацеанинг кечишини прогноз қилиш ва патогенетик даволаш усулини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек популяциясида TLR2 гени rs3804099 полиморфизмининг мутант C аллелини ташувчиларда касаллик ривожланиш хавфини 1,9 марта ошиши, rs3804099 полиморфизми T/C ва C/C генотиплари ташувчиларида розацеа ривожланиш хавфининг 1,6 ва 2,2 мартага ошиш тенденцияси исботланган;
илк бор IL-8 гени T251A полиморфизмининг A аллелини ташувчиларида розацеа ривожланиш хавфи 1,7 марта ошиши билан боғлиқ экани исботланиб, шанслар нисбатига кўра, T251A полиморфизмининг A/A генотипини ташувчиларда касаллик ривожланиш хавфи 2,1 мартага ошиши исботланган;
илк бор TGFB1 гени Arg25Pro (rs1800471) полиморфизми бўйича розацеа билан оғриган беморларда Pro аллели ва Arg/Pro генотипи частотасининг ошиш тенденцияси аниқланган, шунингдек Pro аллелини ва Arg/Pro генотипини ташувчиларида касаллик ривожланиш хавфининг мос равишда 1,7 марта ошиши аниқланган;
розацеа билан оғриган беморларнинг қон зардобида витамин D даражасининг статистик жиҳатдан ишончли пасайиши (p<0,001) аниқланган ва касалликнинг клиник даражаси, давомийлиги ҳамда ёш кўрсаткичлари ўртасида тескари корреляция мавжудлиги асосланган;
розацеа билан оғриган беморларда қон зардобида МДА даражасининг ишончли ошиши (p<0,001) ва СОД миқдори пасайиши (p<0,001) аниқланган ҳамда бу кўрсаткичлар касаллик босқичи ва давомийлиги билан корреляцияси исботланган;
ўрганилган генлар полиморфизмини ҳисобга олган ҳолда комплекс даволаш усули ишлаб чиқилган, бу клиник соғайиш частотасини 1,9 мартага ошиишига, клиник ремиссия даврини узайтиришга ҳамда анъанавий даволашга нисбатан витамин D ва биокимёвий кўрсаткичларни нормаллаштиришга имкон бериши исбатланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Сурункали дерматозларда патогенетик терапия самарадорлигини ўрганиш бўйича олиб борилган тадқиқотларнинг илмий натижалари асосида:
биринчи илмий янгилик: илк бор ўзбек папуляциясида TLR2 гени rs3804099 полиморфизмининг мутант C аллелини ташувчиларида касалликни ривожланиш хавфини 1,9 мартага ошириши исботланди (χ²=8,8; p=0,01; OR=1,9; 95% CI: 1,24–2,91). Шунингдек, TLR2 гени rs3804099 полиморфизми бўйича T/C ва C/C генотип ташувчиларида розацеа ривожланиш хавфининг ошиш тенденцияси аниқланди — мос равишда 1,6 (χ²=2,2; p=0,31; OR=1,6; 95% CI: 0,87–2,77) ва 2,2 (χ²=3,3; p=0,19; OR=2,2; 95% CI: 0,94–5,06) марта. TLR2 гени rs5743708 (Arg753Gln) полиморфизмида розацеа билан оғриган беморлар ва назорат гуруҳи ўртасида аллеллар ва генотиплар тақсимотида статистик аҳамиятли фарқлар аниқланмади (p>0,05). TLR2 гени rs3804099 полиморфизмининг мутант C аллелини ўрганиш бўйича олинган илмий-амалий натижалар 2025 йил декабрдан 2026 йил февралгача Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказининг Бухоро филиали (2025 йил 10.12 даги №48 буйруқ) шунингдек «TK-Spectrum» хусусий клиникасига (2025 йил 05.12 даги №8 буйруқ) амалиётига жорий этиш учун асос бўлди. Ижтимоий самарадорлиги шундан иборатки, олинган натижалар аҳоли орасида эрта диагностика усулларини такомиллаштиришга ва хавф гуруҳларини шакллантиришга хизмат қилади, бу эса профилактик тадбирларни ўз вақтида ўтказиш, беморларни индивидуал кузатишни ташкил этиш ва розацеа билан оғриган беморларга кўрсатиладиган даволаш-диагностик ёрдам самарадорлигини ошириш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: тадқиқот натижаларига кўра касалланишни эрта тузалишига қаратилган аниқ чора-тадбирларни жорий этиш учун илмий асос яратилди, шунингдек розацеани комплекс даволаш усулларини қўллаш ҳисобига рецидивлар сони ва даволаш харажатлари камайтирилди, бу эса бир бемор учун 573330 сўмни ташкил этди.
иккинчи илмий янгилик: илк бор IL-8 гени T251A полиморфизмининг A аллел ташувчиларида розацеа ривожланиш хавфи 1,7 марта (χ²=5,8; p=0,08; OR=1,2; 95% CI: 1,11–2,66) ошиши исботланди. Шанслар нисбати коэффициентига кўра, IL-8 гени T251A полиморфизмининг A/A генотип вариантларини ташувчиларида розацеа ривожланиш хавфи 2,1 мартага ошади (χ²=2,9; p=0,18; OR=2,1; 95% CI: 0,89–5,21). Илмий тадқиқот натижалари 2025 йил декабрдан 2026 йил февралгача Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказининг Бухоро филиали (2025 йил 10.12 даги №48 буйруқ) шунингдек «TK-Spectrum» хусусий клиникасига (2025 йил 05.12 даги №8 буйруқ) амалиётига жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: аниқланган маркерлардан амалий фойдаланиш, розацеа ривожланиш хавфи юқори бўлган шахсларни эрта аниқлашга, диспансер кузатув гуруҳларини шакллантиришга ва индивидуал профилактик тадбирларни ишлаб чиқишга хизмат қилади. Бу эса эрта диагностика самарадорлигини ошириш, тиббий ёрдам сифатини яхшилаш ва касалликнинг оғир клиник шаклларининг ривожланишини олдини олиш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: касалликнинг оғир шаклларини даволаш харажатлари 8000000 сўмни, енгил шаклларини даволаш эса 5000000 сўмни ташкил этади. Шуни ҳисобга олган ҳолда, касалликнинг оғир шаклларини эрта прогноз қилиш ва эрта даволаш орқали бир бемор учун 3000000 сўмгача маблағни тежаш имконини яратди.
учинчи илмий янгилик: илк бор TGFB1 гени Arg25Pro (rs1800471) полиморфизми бўйича розацеа билан оғриган беморларда Pro аллели ва Arg/Pro генотипи частотасининг ошиш тенденцияси аниқланди. Шанслар нисбати таҳлили шуни кўрсатдики, Pro аллелини ва Arg/Pro генотипини ташувчиларида касаллик ривожланиш хавфининг мос равишда 1,7 (χ²=1,3; p=0,4; OR=1,7; 95% CI: 0,67–4,43) ва 1,8 (χ²=1,3; p=0,4; OR=1,8; 95% CI: 0,67–4,68) марта ошиши билан боғлилиги исботланди. Бироқ аниқланган фарқлар статистик аҳамият даражасига етмаган (p>0,05). Илмий тадқиқот натижалари 2025 йил декабрдан 2026 йил февралгача Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказининг Бухоро филиали (2025 йил 10.12 даги №48 буйруқ), шунингдек «TK-Spectrum» хусусий клиникаси (2025 йил 05.12 даги №8 буйруқ) амалиётига жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тадқиқот натижалари касаллик ривожланишининг молекуляр-генетик механизмлари ҳақидаги замонавий тасаввурларни кенгайтирди ва розацеа ривожланиш хавфи юқори бўлган шахсларни эрта аниқлаш усулларини янада такомиллаштиришда қўлланилиши мумкин. Иқтисодий самарадорлиги: генетик омилларга асосланган индивидуал ёндашувдан фойдаланиш тиббий ёрдам самарадорлигини ошириш ва соғлиқни сақлаш тизими ресурсларидан оқилона фойдаланиш имконини беради. Бир беморни молекуляр-генетик тестлаш орқали текшириш харажатлари 939000 сўмни ташкил этади, шу билан бирга розацеага генетик мойилликни эрта аниқлаш даволаш харажатларини ўртача 1860000 сўмга камайтириш имконини берди, бу эса бир бемор учун 921000 сўм иқтисодий самарани таъминлайди.
тўртинчи илмий янгилик: розацеа билан оғриган беморларда қон зардобида витамин D даражасининг статистик жиҳатдан ишончли пасайиши (p<0,001) исботланди ҳамда витамин D даражаси билан касалликнинг клиник кечиш оғирлиги, давомийлиги ва ёш тоифаси ўртасида тескари корреляция мавжудлиги аниқланди. Олинган илмий-амалий натижалар 2025 йил декабрдан 2026 йил январгача Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказининг Жиззах филиали (2025 йил 04.12 даги №77 буйруқ) ҳамда Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказининг Тошкент вилояти филиали (2025 йил 04.12 даги №101 буйруқ) амалиётига жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: розацеа билан оғриган беморларда витамин D даражасини аниқлаш касалликнинг оғир кечиш хавфи юқори бўлган шахсларни ўз вақтида аниқлаш ва аниқланган ўзгаришларни эрта коррекция қилиш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: витамин D даражасини аниқлаш розацеада қўшимча диагностик ва прогностик маркер сифатида фойдаланиш, даволаш-диагностик тактикани оптималлаштиришга, тиббий ёрдам самарадорлигини оширишга ва соғлиқни сақлаш тизими ресурсларидан оқилона фойдаланишга хизмат қилади, шунингдек розацеани комплекс даволаш усулларини қўллаш ҳисобига рецидивлар сони ва даволаш харажатлари камайтирилди, бу эса бир бемор учун 573330 сўмни ташкил этди.
бешинчи илмий янгилик: розацеа билан оғриган беморларнинг қон зардобида МДА даражасининг ишончли ошиши (p<0,001) ва СОД даражасининг пасайиши (p<0,001) исботланди ҳамда ушбу кўрсаткичлар касаллик босқичи ва давомийлиги билан корреляцияланиши аниқланди. Олинган илмий-амалий натижалар 2025 йил декабрдан 2026 йил январгача Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказининг Жиззах филиали (2025 йил 04.12 даги №77 буйруқ) ҳамда Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказининг Тошкент вилояти филиали амалиётига (2025 йил 04.12 даги №101 буйруқ) жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: мазкур кўрсаткичларни клиник амалиётга жорий этиш беморларни даволашда персоналлаштирилган ёндашувни такомиллаштиришга, терапияни ўз вақтида коррекция қилишга ва розацеа билан оғриган беморлар ҳаёт сифатини яхшилашга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: розацеа ривожланишининг патогенетик механизмларида иштирок этувчи МДА ва СОД даражаларини аниқлаш комплекс терапевтик ёндашувни жорий этиш имконини берди, бу эса бир бемор учун 1266667 сўм миқдорида маблағни тежашга олиб келди.
олтинчи илмий янгилик: ўрганилган генлар полиморфизмини ҳисобга олган ҳолда комплекс даволаш усули ишлаб чиқилди, бу эса клиник соғайиш частотасини 1,9 мартага оширишга, клиник ремиссия даврини узайтиришга, шунингдек анъанавий терапияга нисбатан витамин D даражаси ва биокимёвий кўрсаткичларни нормаллаштиришни таъминлашга имкон берди. Генетик ва биокимёвий кўрсаткичлар натижалари 2025 йил декабрдан 2026 йил январгача Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказининг Жиззах филиали амалиётига жорий этиш учун асос бўлди (2025 йил 04.12 даги №77 буйруқ), шунингдек Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказининг Тошкент вилояти филиали амалиётига (2025 йил 04.12 даги №101 буйруқ), Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказининг Бухоро филиали амалиётига 2025 йил декабрдан 2026 йил февралгача (2025 йил 10.12 даги №48 буйруқ) ҳамда «TK-Spectrum» хусусий клиникасига (2025 йил 05.12 даги №8 буйруқ) амалиётига жорий этиш учун асос бўлди. Ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ишлаб чиқилган комплекс даволаш усули ўрганилган генлар полиморфизмини ҳисобга олган ҳолда розацеа билан оғриган беморларни даволашда персоналлаштирилган ёндашувни таъминлайди, клиник соғайиш частотасини 1,9 мартага оширишга, клиник ремиссия даврини узайтиришга, витамин D даражаси ва оксидатив стресс кўрсаткичларини нормаллаштиришга ёрдам беради, бу эса тиббий ёрдам сифатини ошириш ва беморлар ҳаёт сифатини яхшилаш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: илмий тадқиқотлар асосида розацеанинг оғир шакллари ривожланишини олдини олиш ва камайтиришга, яллиғланиш жараёнларини эрта бартараф этишга, шунингдек беморлар ҳаёт сифатини оширишга қаратилган комплекс даволаш усули ишлаб чиқилди, бу эса даволаш харажатларини тежаш имконини берди ва ҳар бир бемор учун 897165 сўмни ташкил этди.