Тўхтаева Мунира Омоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи): “Инглиз тилини ўргатиш жараёнида мактаб ўқувчиларининг танқидий фикрлашини ривожлантириш технологияси”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили).
Диссертация мавзуси роʻйхатга олинган рақам: В2026.1.PhD/Пед12241.
Илмий раҳбар: Файзуллоев Отабек Мухамадович, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи (муассасалар), ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Пед.08.05.
Расмий оппонентлар: Қўлдошев Рустамбек Авезмуродович, педагогика фанлари доктори(DSc), профессор; Хамраева Гулчеҳра Ибрагимовна, педагогика фанлари бо'йича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз тилини ўқитиш жараёнида 7–8-синф ўқувчиларининг танқидий фикрлашини ривожлантириш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз тили таълими жараёнида 7–8-синф ўқувчиларининг танқидий фикрлашини ривожлантиришга қаратилган интегратив педагогик технология модели коммуникатив ёндашув ва когнитив таълим назарияларини ўзаро интеграциялаш, ўқувчиларнинг таҳлилий фикрлаши, муаммоли вазиятларни баҳолаши ҳамда асосланган хулоса чиқаришини босқичма-босқич ривожлантиришга йўналтирилган таркибий компонентларнинг ўзаро алоқадорлигини таъминлаш орқали ишлаб чиқилган;
инглиз тили дарсларида 7–8-синф ўқувчиларининг танқидий фикрлашини ривожлантиришга хизмат қилувчи методик механизмлар аргументатив таҳлил, муаммоли саволлар (problem-based questioning), далилларга асосланган муҳокама (evidence-based discussion) ва рефлектив таҳлил методларини коммуникатив топшириқлар билан интеграциялаш ҳамда уларни ўқувчиларнинг ёш ва когнитив хусусиятларига мувофиқ изчил ва босқичма-босқич татбиқ этиш негизида такомиллаштирилган;
7–8-синф ўқувчиларининг танқидий фикрлаш даражасини аниқлаш ва баҳолаш мезонлари, кўрсаткичлари ҳамда диагностик индикаторлари аналитик фикрлаш, аргументлаш, муқобил фикрларни қиёслаш ва асосланган хулоса чиқариш кўникмаларининг намоён бўлиш даражаларини комплекс диагностик баҳолаш мезонларига мувофиқлаштириш натижасида аниқлаштирилган;
инглиз тили дарсларида 7–8-синф ўқувчиларининг танқидий фикрлашини ривожлантиришнинг педагогик-дидактик шарт-шароитлари аутентик матнлар, муаммоли вазиятлар, интерактив методлар ва коммуникатив топшириқлардан тизимли фойдаланиш, ўқувчиларнинг мустақил аргументлаш ва рефлектив фаолиятини фаоллаштириш ҳамда таълим жараёнида мунтазам диагностик баҳолашни ташкил этиш зарурати нуқтаи назаридан илмий-методик жиҳатдан асосланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз тилини ўрганиш жараёнида мактаб ўқувчиларининг танқидий фикрлашини ривожлантириш технологияси методикасига оид олинган илмий натижалар асосида:
инглиз тили таълими жараёнида 7–8-синф ўқувчиларининг танқидий фикрлашини ривожлантиришга қаратилган интегратив педагогик технология моделини коммуникатив ёндашув ва когнитив таълим назарияларини ўзаро интеграциялаш, ўқувчиларнинг таҳлилий фикрлаши, муаммоли вазиятларни баҳолаши ҳамда асосланган хулоса чиқаришини босқичма-босқич ривожлантиришга йўналтирилган таркибий компонентларнинг ўзаро алоқадорлигини таъминлаш асосида такомиллаштиришга оид илмий натижалардан 60230100 – Филология ва тилларни ўқитиш (инглиз тили) бакалавриат таълим йўналиши талабалари учун тайёрланган “A Pedagogical Blueprint for Novice Educators in Teaching English as a Foreign Language (EFL)” номли ўқув қўлланма мазмунини бойитишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 29-апрелдаги 330-У-сон гувоҳномаси). Натижада бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг замонавий педагогик технологиялар асосида ўқувчиларнинг танқидий фикрлашини ривожлантиришга доир методик компетенцияларини такомиллаштириш имконияти кенгайтирилган;
инглиз тили дарсларида 7–8-синф ўқувчиларининг танқидий фикрлашини ривожлантиришга хизмат қилувчи методик механизмларни аргументатив таҳлил (premise–conclusion analysis), муаммоли саволлар (problem-based questioning), далилларга асосланган муҳокама (evidence-based discussion) ва рефлектив таҳлил методларини коммуникатив топшириқлар билан интеграциялаш ҳамда уларни ўқувчиларнинг ёш ва когнитив хусусиятларига мувофиқ босқичма-босқич қўллаш асосида такомиллаштиришга оид илмий натижалардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 12-декабрдаги 2/24-4/7-690-сон хатига асосан 2022–2024-йилларда амалга оширилган ҳамда Тошкент шаҳридаги АҚШ элчихонаси, АҚШ Давлат департаменти ва Америcан Cоунcилс билан ҳамкорликдаги “English Access Microscholarship Program” лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2026-йил 28-апрелдаги 3993/02-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа иштирокчиларининг инглиз тилида мустақил фикрлаш, муқобил қарашларни таҳлил қилиш, далиллаш ва асосланган хулоса чиқариш кўникмаларини ривожлантириш самарадорлиги оширилган;
7–8-синф ўқувчиларининг танқидий фикрлаш даражасини аниқлаш ва баҳолаш мезонлари, кўрсаткичлари ҳамда диагностик индикаторларини аналитик фикрлаш, аргументлаш, муқобил фикрларни қиёслаш ва асосланган хулоса чиқариш кўникмаларининг намоён бўлиш даражаларини ўзаро мувофиқлаштириш асосида такомиллаштиришга оид илмий натижалардан 2023–2025-йилларга мўлжалланган ПФ-201912258-сон илмий грант лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 20-майдаги 01/4-1036-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчиларнинг танқидий фикрлаш даражасини аналитик фикрлаш, аргументлаш, муқобил фикрларни қиёслаш ва асосланган хулоса чиқариш кўрсаткичлари асосида аниқлаш ва баҳолашнинг илмий-методик асослари такомиллаштирилган;
инглиз тили дарсларида 7–8-синф ўқувчиларининг танқидий фикрлашини ривожлантиришнинг педагогик-дидактик шарт-шароитларини аутентик матнлар, муаммоли вазиятлар, интерактив методлар ва коммуникатив топшириқлардан тизимли фойдаланиш, ўқувчиларнинг мустақил аргументлаш ва рефлектив фаолиятини фаоллаштириш ҳамда мунтазам диагностик баҳолашни ташкил этиш асосида такомиллаштиришга оид илмий натижалар Бухоро вилоятининг Пешку ва Олот туманлари, Тошкент шаҳрининг Яккасарой ва Мирзо Улуғбек туманлари ҳамда Фарғона шаҳри умумий ўрта таълим мактабларида 2024–2026-йилларда тажриба-синовдан ўтказилган. (Республика таълим марказининг 2026-йил 15-майдаги 01/11-03/11-292-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчиларнинг танқидий фикрлашини ривожлантириш, ўқув фаоллигини ошириш ҳамда инглиз тилини ўқитиш сифатини яхшилашга қаратилган педагогик-дидактик жараённинг натижадорлиги таъминланган;