Sayt test rejimida ishlamoqda

Турсунова Нодира Исроиловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бачадон танаси саратонида р53 и bcl-2 генларининг аҳамияти ва уларнинг прогноздаги аҳамияти», 14.00.14–Онкология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Tib660.
Илмий раҳбар: Атаханова Нигора Эргашевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04.12.2018.Tib.77.01.
Расмий оппонентлар: Юсупбеков Аброржон Ахмеджанович, тиббиёт фанлари доктори; Султанов Саидазим Насирович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Н.Н. Блохин номидаги Россия онкология илмий маркази Федерал давлат бюджет муассасаси (Россия Федерацияси).
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: дифференцирланган ёндашув орқали бачадон танаси саратонини комбинирланган давосининг натижаларини яхшилаш ҳамда касалликни башоратлашда p53 ва bcl-2 генларининг ташхисотини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бачадон танаси саратони билан хасталанган беморларда операциядан олдинги нур даволашдан кейин иммуногистокимёвий текширув ёрдамида ўсмада p53 и bcl-2 ген экспрессиялари ўзгариши исботланган;
р53 ва bcl-2 генларнинг юқори экспрессияси ўсманинг хавфлилик даражаси ва миометрийга инвазияси каби хавф омиллари билан тўғри корреляцияда эканлиги асосланган;
бачадон танаси саратонида касалликни бирламчи даволашдан кейин касаллик қайталаниши ва метастазлар юзага келишига таъсир қилувчи омиллар: ўсманинг бачадонда жойлашуви, кам учровчи гистологик турлари, р53 ва bcl-2 генларининг операция олди брахитерапиядан сўнг экспрессияси йўқолмаслиги кабилар асосланган;
бачадон танаси саратони I босқичида р53 ва bcl-2 генларининг юқори экспрессияси қуйи дифференцирланган аденокарцинома, безли-ясси ҳужайрали, сероз-папилляр карцинома гистологик гистологик турлари билан биргаликда учраганида касаллик натижаси салбий бўлгани учун операция олди брахитерапияси қўлланиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бачадон танаси саратонида р53, bcl-2 генларининг касалликни прогнозлашдаги аҳамияти бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«P53 ва Bcl-2 генлари экспрессиясини аниқлаш асосида бачадон танаси саратонини дифференциал даволаш усули» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 6 майдаги 8н-р/99-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма бачадон танаси саратонида ташхсилаш самарадорлигини ошириш, даволаш-ташхислаш тактикасини такомиллаштириш, касалликни қайталанмаслик давомийлигини узайтириш ва умумий умр кўриш даражасини ошириш имконини берган;
бачадон танаси саратонида р53, bcl-2 генларининг касалликни прогнозлашдаги аҳамиятига қаратилган илмий тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоят филиаллари клиник амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 12 июндаги 8н-з/104-сон маълумотномаси). Олинган тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий қилиниши бачадон танаси саратони билан касалланган беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш, иқтисодий самарадорликка, яъни беморларда касаллик рецидивсиз даврини ҳамда умумий умр кўриш давомийлилигини ошириш орқали даволашга кетадиган умумий сарф-харажатларни камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish