Жабборова Дилафрўз Исматулло қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Молия йўналиши талабаларида инглиз тилини ўқитишда интегратив ёндашув асосида ёзув компетенсиясини ривожлантириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2023.4.PhD/Пед6357.
Илмий раҳбар: Гулямова Мавлуда Хамитовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи (муассасалар), ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Пед.08.05.
Расмий оппонентлар: Курбанова Гулноз Негматовна, педагогика фанлари доктори (ДСc), профессор; Зиёдуллаев Акмал Раупович, филология фанлари доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз тилини интегратив ёндашув асосида ўқитиш орқали молия йўналиши талабаларида ёзув компетенсиясини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
молия йўналиши талабаларининг инглиз тилидаги ёзув компетенсиясининг тузилмавий таркиби лингвистик, дискурсив, стратегик ва рефлексив компонентларининг ўзаро интеграцияси ҳамда касбий-коммуникатив фаолиятда намоён бўлиш хусусиятлари тизимли тавсифи аниқлаштирилган;
молия йўналиши талабаларида инглиз тилидаги ёзув компетенсиясини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари интегратив-конвергент механизми тил кўникмалари, касбий мазмун, рақамли таълим ресурслари ва рефлексив фаолиятнинг ўзаро уйғунлиги ёзма коммуникация самарадорлигини таъминловчи педагогик омил сифатида илмий далилланган;
интегратив ёндашув асосида молиявий контент билан ишлашга йўналтирилган рецептив, репродуктив, қиёсий ва продуктив машқлар тизими CЕФР дескрипторлари, ЭСПнинг эҳтиёжларни таҳлил қилиш, аутентиклик, касбий контекстга йўналтирилганлик тамойиллари билан уйғунлаштирилиб, машқлар мазмуни молиявий терминологиянинг контекстуал қўлланилиши ва ёзма нутқнинг коммуникатив талабларига мувофиқ такомиллаштирилган;
молия йўналиши талабаларининг ёзув компетенсиясини ривожлантиришнинг рақамли-трансформацион педагогик модели Граммарлй, Ҳемингwай Эдитор, Wордтуне ва Парлай рақамли платформаларнинг лингводидактик имкониятларини таълим жараёнига интеграция қилиш ҳамда коммуникатив, дискурсив ва касбий мезонларга асосланган баҳолаш матрицаси асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Молия йўналиши талабаларига инглиз тилини ўқитишда интегратив ёндашув асосида ёзув компетенсиясини ривожлантириш юзасидан ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлари асосида:
молия йўналиши талабаларининг инглиз тилидаги ёзув компетенсиясининг тузилмавий таркиби лингвистик, дискурсив, стратегик ва рефлексив компонентларининг ўзаро интеграцияси ҳамда касбий-коммуникатив фаолиятда намоён бўлиш хусусиятлари тизимли тавсифи аниқлаштирилганга оид методик механизмлардан Қарши давлат университетида 2021–2023-йилларда амалга оширилган “SUZ-800-21GR-381 Reinforcing English Language competence at Karshi State University” халқаро грант лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Қарши давлат университетининг 2025-йил 4-октябрдаги 04/5217-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг ёзма нутқида грамматик аниқликни ошириш, мантиқий изчилликни таъминлаш ва молия соҳасига йўналтирилган ёзув компетенсиясини ривожлантириш самарадорлигини таъминлашга муайян даражада эришилган;
молия йўналиши талабаларида инглиз тилидаги ёзув компетенсиясини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари интегратив-конвергент механизми тил кўникмалари, касбий мазмун, рақамли таълим ресурслари ва рефлексив фаолиятнинг ўзаро уйғунлиги ёзма коммуникация самарадорлигини таъминловчи педагогик омил сифатида илмий далилланганлигига оид илмий натижа ва тавсиялардан Ахборот технологиялари ва менежмент университетида 2022–2025-йилларда амалга оширилган Эрасмус+ ИCМ, КА-107/171 халқаро лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Ахборот технологиялари ва менежмент университетининг 2025-йил 3-октябрдаги 14-сон маълумотномаси). Натижада, Grammarly, Hemingway Editor, Wordtune va Parlay платформалари асосида кўптилли контент яратиш, таҳрирлаш ва таҳлил қилиш жараёнлари такомиллаштирилган ҳамда электрон таълим ресурсларининг методик самарадорлиги оширилган;
интегратив ёндашув асосида молиявий контент билан ишлашга йўналтирилган рецептив, репродуктив, қиёсий ва продуктив машқлар тизими CЕФР дескрипторлари, ЭСПнинг эҳтиёжларни таҳлил қилиш, аутентиклик, касбий контекстга йўналтирилганлик тамойиллари билан уйғунлаштирилиб, машқлар мазмуни молиявий терминологиянинг контекстуал қўлланилиши ва ёзма нутқнинг коммуникатив талабларига мувофиқ такомиллаштирилган таклифлардан 5230600-Молия ва молиявий технологиялар таълим йўналиши талабалари учун тайёрланган “Business English Studies” ўқув қўлланмаси мазмунини бойитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2021-йил 1-мартдаги 110-сон буйруғи. №110-249 гувоҳнома). Натижада, талабаларнинг CЕФР Б2 даражасига мос касбий ёзув компетенсияларини ривожлантириш, молиявий ҳужжатлар ва бизнес ёзишмаларни тайёрлаш сифати ҳамда касбий-коммуникатив тайёргарлик кўрсаткичлари сезиларли даражада оширилган;
молия йўналиши талабаларининг ёзув компетенсиясини ривожлантиришнинг рақамли-трансформацион педагогик модели Grammarly, Hemingway Editor, Wordtune va Parlay рақамли платформаларнинг лингводидактик имкониятларини таълим жараёнига интеграция қилиш ҳамда коммуникатив, дискурсив ва касбий мезонларга асосланган баҳолаш матрицаси асосида такомиллаштирилган амалий натижаларидан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023-йилларда амалга оширилган ПФ-201912258 инновацион лойиҳа доирасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 13-октябрдаги 01/4-4875-сон маълумотномаси). Натижада ёзув фаолиятининг ташкилий, лингвистик, баҳолаш ва мотивацион компонентларини интеграциялаш асосида талабаларнинг юқори даражадаги коммуникатив компетенсияга эришишини таъминловчи методик ечимлар амалиётга жорий этилган ҳамда таълим сифати халқаро стандартларга мослаштирилган.