Нематова Зебо Турсунбоевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Аутентик материаллар орқали тиббиёт олий таълим муассасалари талабаларида мантиқий тафаккурни ривожлантириш методикаси (инглиз тили мисолида)”, 13.00.02- Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2023.2.PhD/Ped5108.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
Илмий раҳбар: Курбанова Гулноз Негматовна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Ped.08.05.
Расмий оппонентлар: Ҳикматова Муқаддас Нуруллаевна, филология фанлари номзоди, профессор; педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент Юсупова Шохида Ботировна
Етакчи ташкилот: Навоий давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тиббиёт олий таълим муассасалари талабаларида инглиз тили таълимини аутентик материаллар асосида ташкил этиш орқали мантиқий тафаккурни ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз тилини ўқитишда талабаларнинг мантиқий тафаккурини аутентик материаллар воситасида ривожлантириш имкониятлари таҳлил, таққослаш, далиллаш, хулосалаш ва қарор қабул қилишга йўналтирилган фаоллаштирувчи ижодий ўқув топшириқлари тизимининг педагогик самарадорлиги тажриба ва назорат гуруҳларининг қиёсий диагностикаси ҳамда математик-статистик таҳлил натижалари асосида аниқлаштирилган;
инглиз тилини ўқитишда талабаларнинг мантиқий тафаккурини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари “мантиқий тафаккур → клиник фикрлаш → аутентик материал → касбий қарор” когнитив-педагогик моделининг аутентик тиббий матнлар ва клиник кейслар воситасида талабаларнинг ахборотни таҳлил қилиш, далилларни таққослаш, сабаб-оқибат муносабатларини аниқлаш, касбий қарорни асослаш натижасида уларнинг тайёр ахборотни репродуктив ўзлаштирувчи субъектдан мустақил таҳлил қилувчи, баҳоловчи ва қарор қабул қилувчи фаол субъектга трансформацияланиши орқали далилланган;
талабаларнинг мантиқий тафаккурини босқичли ривожлантириш модели “когнитив – аналитик-амалий – коммуникатив-мантиқий – рефлексив” компонентлар интеграцияси асосида такомиллаштирилиб, аутентик тиббий материаллар билан ишлаш жараёнида ахборотни таҳлил қилиш, далилларни таққослаш, сабаб-оқибат муносабатларини аниқлаш, мантиқий хулоса чиқариш, касбий қарорни инглиз тилида асослаш ва натижани рефлексив баҳолашга йўналтирилган методик-лойиҳалаш тизимини тавсия этиш асосида такомиллаштирилган;
клиник дискурс ва касбга йўналтирилган инглиз тили таълими ўртасидаги когнитив-методик интеграцияни таъминловчи дидактик мазмун “АКДМТБР” технологияси ҳамда “Learning a Foreign Language in Medicine Using Authentic Materials” интерактив рақамли таълим муҳитининг интегратив имкониятлари асосида қайта консептуаллаштирилиб, талабаларнинг клиник ахборотни идрок этишдан уни таҳлил қилиш, далилларни баҳолаш ва мантиқий хулоса чиқаришгача бўлган когнитив фаолиятини изчил ривожлантиришга йўналтирилган яхлит педагогик тизим сифатида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Аутентик материаллар орқали тиббиёт олий таълим муассасалари талабаларида мантиқий тафаккурни ривожлантириш юзасидан ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
инглиз тилини ўқитишда талабаларнинг мантиқий тафаккурини аутентик материаллар воситасида ривожлантириш имкониятлари таҳлил, таққослаш, далиллаш, хулосалаш ва қарор қабул қилишга йўналтирилган фаоллаштирувчи ижодий ўқув топшириқлари тизимининг педагогик самарадорлиги тажриба ва назорат гуруҳларининг қиёсий диагностикаси ҳамда математик-статистик таҳлил натижалари асосида аниқлаштиришга оид илмий хулосалар ва амалий тавсиялардан 60910300 – Педиатрия иши бакалавриат таълим йўналиши талабалари учун “Тиббиётда хорижий тил” ўқув қўлланмасини яратишда фойдаланилган (Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлар тиббиёт институтининг 2023-йил 8 ийилдаги “1-А/283” - сон гувоҳномаси). Натижада соҳа адабиётлари мазкур қўлланма орқали талабаларнинг мантиқий тафаккурини аутентик материаллар асосида ривожлантиришга оид дидактик материаллар билан бойитилган;
инглиз тилини ўқитишда талабаларнинг мантиқий тафаккурини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари “мантиқий тафаккур → клиник фикрлаш → аутентик материал → касбий қарор” когнитив-педагогик моделининг аутентик тиббий матнлар ва клиник кейслар воситасида талабаларнинг ахборотни таҳлил қилиш, далилларни таққослаш, сабаб-оқибат муносабатларини аниқлаш, касбий қарорни асослаш натижасида уларнинг тайёр ахборотни репродуктив ўзлаштирувчи субъектдан мустақил таҳлил қилувчи, баҳоловчи ва қарор қабул қилувчи фаол субъектга трансформацияланиши орқали далилланган тавсиялардан тиббиёт йўналиши 1-босқич бакалавр талабалари учун “Медиcине ин диалогуес” ўқув қўлланмасини тайёрлашда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2019-йил 2-ноябрдаги 1023-сон гувоҳномаси). Натижада тиббиёт олий таълим муассасаси талабаларида тиббиётга оид диалоглар орқали мантиқий тафаккурни ривожлантириш мазмуни такомиллаштирилган;
талабаларнинг мантиқий тафаккурини босқичли ривожлантириш модели “когнитив – аналитик-амалий – коммуникатив-мантиқий – рефлексив” компонентлар интеграцияси асосида такомиллаштирилиб, аутентик тиббий материаллар билан ишлаш жараёнида ахборотни таҳлил қилиш, далилларни таққослаш, сабаб-оқибат муносабатларини аниқлаш, мантиқий хулоса чиқариш, касбий қарорни инглиз тилида асослаш ва натижани рефлексив баҳолашга йўналтирилган методик-лойиҳалаш тизимини тавсия этиш асосида такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялардан Қарши давлат университетида 2021-2022-йилларда амалга оширилган СУЗ-800-21ГР-3181 “Reinforcing English Language competence at Karshi State University” номли халқаро грант лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Қарши давлат университетининг 2026-йил 30-январдаги 03/63-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг талабаларнинг мантиқий фикрлаш кўникмалари, таҳлилий ёндашуви ҳамда чет тилида касбий коммуникатив фаолиятни амалга ошириш компетенсияларида ижобий ўсиш динамикаси кузатилишига қаратилган қисми кенгайтирилган;
клиник дискурс ва касбга йўналтирилган инглиз тили таълими ўртасидаги когнитив-методик интеграцияни таъминловчи дидактик мазмун “АКДМТБР” технологияси ҳамда “Learning a Foreign Language in Medicine Using Authentic Materials” интерактив рақамли таълим муҳитининг интегратив имкониятлари асосида қайта консептуаллаштирилиб, талабаларнинг клиник ахборотни идрок этишдан уни таҳлил қилиш, далилларни баҳолаш ва мантиқий хулоса чиқаришгача бўлган когнитив фаолиятини изчил ривожлантиришга йўналтирилган яхлит педагогик тизим сифатида такомиллаштирилган тавсиялардан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида 2021-2024-йиллар давомида бажарилган Ф-ОТ-2021-248-сон “Функсионал жадваллар асосида ахборотларни ҳимоялаш учун хавф-хатарларни аниқлаш, идентификация ва бартараф қилишнинг интеллектуал усуллари ва технологияларини ишлаб чиқиш” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳа доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий университетининг 2026-йил 9-февралдаги 04/11-5192-сон маълумотномаси). Натижада аутентик материаллар ва клиник дискурсга асосланган топшириқларни қўллаш орқали таҳлилий фикрлаш, мантиқий хулоса чиқариш ва босқичли қарор қабул қилиш кўникмаларини ривожлантириш самарадорлиги ошишига эришилган.