Шарипов Дилшод Бахшиллоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ғоялар ривожланиш тенденсияларида тинчлик ҳақидаги қарашларнинг шаклланиш масалалари (ижтимоий-фалсафий таҳлил)”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Fal1526
Илмий раҳбар: Пардаева Марҳабо Давлатовна, фалсафа фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.F.08.02.
Расмий оппонентлар: Турдиев Бехруз Собирович, фалсафа фанлари доктори, профессор, Хажиева Мақсуда Султановна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ғоялар ривожланиши тенденсияларида тинчлик ҳақидаги қарашларнинг барқарорликни таъминлашдаги ўрнини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ғоялар ривожланиши жараёнида тинчлик тушунчасининг антик давр (космоцентрик-мифологик ва теологик тасаввурлар), ўрта асрлар (теоцентрик-гуманистик ва ахлоқий ёндашувлар), янги давр (рационалистик, табиий-ҳуқуқий ва маърифатпарварлик қарашлари) ва энг янги давр (либералистик, неолибералистик, демократик ёндашувлар)га хос хусусиятлари ҳамда тартиб, эзгулик мезони, илоҳий адолат, маънавий покланиш, муроса ва бағрикенглик тамойили, ҳуқуқий тартибот, фуқаровий келишув, инсон ҳуқуқлари, халқаро хавфсизлик, барқарор тараққиёт омили сифатида даврларга хос илмий-методологик тенденсиялари аниқлаштирилган;
замонавий жамиятга хос “демократик тинчлик”, “позитив тинчлик”, “гибрид тинчлик”, “тинчлик ўрнатиш санъати”, “пост-либерал тинчлик” каби назарияларда илгари сурилаётган инсон ҳуқуқлари, ижтимоий адолат, ишонч, мулоқот маданияти, фаоллик, зўравонликни бартараф этиш ва барқарор ҳамкорликка оид индикаторларнинг жамият тараққиётида инсон қадрини юксалтириш, фуқаролик жамияти институтларини фаоллаштириш, инклюзив ижтимоий муҳитни шакллантиришдаги аҳамияти ҳамда конфликтларни зўравонликсиз ҳал қилиш, радикаллашув ва мафкуравий қутблашувнинг олдини олиш, тинчлик маданиятини ижтимоий амалиётга айлантиришдаги ўрни асослаб берилган;
неолиберал ғоялар ривожланиш методологиясида “кучлар мувозанати”, “геостратегик плюрализм”, “юмшоқ куч” ва “глобал номадизм” консепсиялари асосида тинчлик феноменининг давлатлараро барқарорлик мақомидан халқаро ва минтақавий куч марказлари, глобал институтлар, иқтисодий-сиёсий блоклар ҳамда сивилизацион субектлар ўртасидаги ўзаро таъсирга асосланган кўп қутбли хавфсизлик моделига ҳамда ахборот хуружлари, гибрид таҳдидлар, мафкуравий рақобат ва трансмиллий хавфлар таъсирида шаклланадиган асимметрик моделга ўтиш қонуниятлари очиб берилган;
Янги Ўзбекистон тинчликпарвар сиёсатининг очиқлик ва прагматизм, яхши қўшничилик ва минтақавий ҳамкорлик, сиёсий мулоқот орқали давлатлараро ишончни мустаҳкамлаш, ўзаро ҳурмат ва англашувга асосланган гуманистик ёндашув, бағрикенглик, ҳамжиҳатлик ва халқаро бирдамлик муҳитини қарор топтиришга қаратилган устувор йўналишлари ижтимоий хавфсизликни таъминлаш, барқарорликни мустаҳкамлаш омили эканлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ғоялар ривожланиш тенденсияларида тинчлик ҳақидаги қарашларнинг шаклланишини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ғоялар ривожланиши жараёнида тинчлик тушунчасининг антик давр (космоцентрик-мифологик ва теологик тасаввурлар), ўрта асрлар (теоцентрик-гуманистик ва ахлоқий ёндашувлар), янги давр (рационалистик, табиий-ҳуқуқий ва маърифатпарварлик қарашлари) ва энг янги давр (либералистик, неолибералистик, демократик ёндашувлар)га хос хусусиятлари ҳамда тартиб, эзгулик мезони, илоҳий адолат, маънавий покланиш, муроса ва бағрикенглик тамойили, ҳуқуқий тартибот, фуқаровий келишув, инсон ҳуқуқлари, халқаро хавфсизлик, барқарор тараққиёт омили сифатида даврларга хос илмий-методологик тенденсияларига доир илмий янгилик ва натижаларидан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ФЗ-2020010829-сон “Талаба ёшлар илмий фаолиятида амалий кўникмаларни шакллантиришнинг инновацион механизмлари” мавзусидаги амалий тадқиқот лойиҳаси доирасида методик қўлланмалар, кўрсатмалар, тарғибот материалларини тайёрлашда фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2026-йил 10-июндаги 04/11-13467-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларда тинчликнинг энг олий неъмат, жамият тараққиёти, фаровонлиги ва барқарорлигининг асосий шарти эканлиги, тинчликни таъминлаш инсонлар ўртасидаги ҳурмат, бирдамлик ҳамда ўзаро ҳамкорликка асосланиши, Янги Ўзбекистоннинг тинчликпарвар сиёсати, бу борада халқаро миқёсда илгари сураётган глобал, гуманистик ташаббусларига оид билим ва кўникмаларининг кенгайишига хизмат қилган;
замонавий жамиятга хос “демократик тинчлик”, “позитив тинчлик”, “гибрид тинчлик”, “тинчлик ўрнатиш санъати”, “пост-либерал тинчлик” каби назарияларда илгари сурилаётган инсон ҳуқуқлари, ижтимоий адолат, ишонч, мулоқот маданияти, фаоллик, зўравонликни бартараф этиш ва барқарор ҳамкорликка оид индикаторларнинг жамият тараққиётида инсон қадрини юксалтириш, фуқаролик жамияти институтларини фаоллаштириш, инклюзив ижтимоий муҳитни шакллантиришдаги аҳамияти ҳамда конфликтларни зўравонликсиз ҳал қилиш, радикаллашув ва мафкуравий қутблашувнинг олдини олиш, тинчлик маданиятини ижтимоий амалиётга айлантиришдаги ўрнига оид илмий-амалий таклиф ва тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг тарғибот фаолиятида, жумладан АЛМ-202403110247-сон “Ёшларни турли мафкуравий хуружлардан ҳимоя қилиш ва маънавий-ахлоқий тарбиялаш бўйича ўқув ва илмий-методик қўлланмалар, услубий тавсия, маърифий адабиёт ва медиа маҳсулотлар мажмуасини яратиш” (2024-2025 йй.) мавзусидаги амалий тадқиқот лойиҳаси доирасида ишлаб чиқилган илмий-методик тавсиялар, машғулот ишланмалари ва маърифий материалларни тайёрлашда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2026-йил 10-июндаги 11/418-сон маълумотномаси). Натижада, фуқароларнинг маҳалла ҳаётидаги иштирокини фаоллаштириш, давлат органлари ва маҳаллалар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, мафкуравий таҳдидларга қарши миллий ғоя асосида курашиш, оила – мактаб – маҳалла ҳамкорлигини ривожлантиришга хизмат қилган;
неолиберал ғоялар ривожланиш методологиясида “кучлар мувозанати”, “геостратегик плюрализм”, “юмшоқ куч” ва “глобал номадизм” консепсиялари асосида тинчлик феноменининг давлатлараро барқарорлик мақомидан халқаро ва минтақавий куч марказлари, глобал институтлар, иқтисодий-сиёсий блоклар ҳамда сивилизацион субектлар ўртасидаги ўзаро таъсирга асосланган кўп қутбли хавфсизлик моделига ҳамда ахборот хуружлари, гибрид таҳдидлар, мафкуравий рақобат ва трансмиллий хавфлар таъсирида шаклланадиган асимметрик моделга ўтиш қонуниятларига доир илмий-амалий таклиф ва тавсиялари, илмий янгиликлари ва хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Маданият таълими марказининг 2026-йилга мўлжалланган иш режаси 19-банди “Илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш ҳамда халқаро олимлар билан ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш мақсадида хорижий давлатларда ташкил этиладиган илмий-амалий конференцияларда иштирок этиш” доирасидаги вазифалар ижросини таъминлашда ҳамда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ҳузуридаги Маҳалла академияси томонидан ўтказилган “Маҳалла ободлигини таъминлаш, шу жумладан, “Обод маҳалла”, “Обод кўча”, “Обод хонадон” мезонларини жорий этишда аҳолининг фаол иштироки ва масъулиятини ошириш”, “Миллий қадриятлар, урф-одатлар ва анъаналарни тарғиб қилиш, соғлом ижтимоий-маънавий муҳитни сақлаш, тўй-маросимларни исрофгарчиликларсиз ихчам ўтказилишини таъминлаш”, “Доимий даромад манбаига эга бўлмаган ишсиз аҳолини касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш ҳамда бандлигини таъминлаш чораларини кўриш” ва “Соғлом оила – соғлом жамият” тамойилларини тарғиб қилиш бўйича мақсадли чора-тадбирларни амалга ошириш”да фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Маданият таълими марказининг 2026-йил 22-июндаги 01-03-05-144-сон ҳамда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ҳузуридаги Маҳалла академиясининг 2026-йил 5-июндаги 01-03/14-сон маълумотномалари). Натижада, маҳаллаларда яшовчи аҳоли кенг қатламининг бир-бирига бўлган ўзаро ҳурмат, яқин қўшничилик, меҳр-оқибат муҳитини янада мустаҳкамлашга, миллий ва умуминсоний қадриятларни асраб-авайлаш ҳақидаги билим ва кўникмаларнинг такомиллашишига хизмат қилган;
Янги Ўзбекистон тинчликпарвар сиёсатининг очиқлик ва прагматизм, яхши қўшничилик ва минтақавий ҳамкорлик, сиёсий мулоқот орқали давлатлараро ишончни мустаҳкамлаш, ўзаро ҳурмат ва англашувга асосланган гуманистик ёндашув, бағрикенглик, ҳамжиҳатлик ва халқаро бирдамлик муҳитини қарор топтиришга қаратилган устувор йўналишлари ижтимоий хавфсизликни таъминлаш, барқарорликни мустаҳкамлаш омили эканлигига оид илмий янгилик ва натижалардан “Ўзбекистон” телерадиоканалида эфирга узатилган “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари”, “Миллат ва маънавият” (2025-2026 йй) дастурлари сенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «Ўзбекистон 24» ижодий бирлашмаси» давлат муассасасининг 2026-йил 17-июндаги 02-09-1186-сон маълумотномаси). Натижада, тингловчиларнинг тинчликнинг кўп меҳнат ва машаққатлар эвазига қўлга киритилиш, Ватан озодлиги, барқарорлик, хотиржамлик, тотувлик, адолат ва демократия тамойилларига асосланган дўстона ва иттифоқ маданият ҳақидаги билим ва кўникмаларни янада ривожланишига хизмат қилган.