Жумабаева Дилдора Мадаминовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Педагогика йўналишидаги талабаларда коммуникатив кўникмаларни ривожлантиришнинг психологик хусусиятлари” 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2025.1.PhD/P1201.
Илмий раҳбар: Шамшетова Анжим Карамаддиновна, психология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро халқаро университети, PhD.03/2025.27.12.Р.43.01.
Расмий оппонентлар: Қодиров Обид Сафарович, психология фанлари доктори (DSc), профессор; Холтураев Асқаржон Панжиевич, психология фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: педагогика йўналишидаги талабаларда коммуникатив кўникмаларни ривожлантиришнинг психологик хусусиятларини тадқиқ этиш ҳамда амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
педагогика йўналишидаги талабаларда коммуникатив кўникмаларни ривожлантириши босқичлар кесимида таҳлил қилинганда, “ён босувчанлик”, омили 1 – босқич талабаларида юқори бўлиб, улар ўзаро мулоқотда муроса қилишга тайёрлиги ва низоли вазиятларда конструктив ечим топишга мойиллиги, “лаёқатлилик”, омиллари 3 – босқич талабаларида юқори бўлиб, уларда ўзаро мулоқотда ташаббускорлик кўрсатиши, уларнинг гуруҳий вазиятларда фаол иштирок этиш, педагогик таълим жараёнида шахслараро мулоқотнинг муваффақиятли кечишига ва ижтимоий-психологик мослашувчан устунлиги аниқланди;
педагогика йўналишидаги талабаларда коммуникатив кўникмаларни намоён бўлиш даражаси жинс кесимида таҳлил қилинганда “ён босувчанлик” омили ва “лаёқатлилик” омили бўйича қизларда, “агрессивлик” омили эса йигитларда устун болиши эмперик жиҳатдан аниқланди;
педагогика йўналишидаги талабаларда коммуникатив кўникмалар билан эмоционал интеллект компонентлари алоқаладорлиги таҳлил қилинганда, “ён босувчанлик” ва “ўз эмоцияларини бошқариш” омиллари ўртасида, “ён босувчанлик” ва “эмпатия” омиллари ўртасида, “лаёқатлилик” ва “эмоционал билимдонлик” омиллари ўртасида, “лаёқатлилик” ва “эмпатия” омиллари ўртасида, “агрессивлик” ва “ўз эмоцияларини бошқариш” омиллари ўртасида ижобий боғлиқлик мавжудлиги эмперик жиҳатдан исботланган;
педагогика йўналишидаги талабаларда коммуникатив кўникмаларни ривожлантириш бўйича ўтказилган тренинг машғулотлар натижалар асосида коммуникатив кўникмалар оддий суҳбат қилишдан ташқари, ўқувчиларни рағбатлантириш, низоларни бошқариш ва мотивацион муҳит яратиш орқали уларда шахсий сезгирлик, педагогик такт ва эмоционал интеллект каби хусусиятлар ривожланиши асосланган
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. «Педагогика йўналишидаги талабаларда коммуникатив кўникмаларни ривожлантиришнинг психологик хусусиятлари»ни оʻрганиш боʻйича амалга оширилган илмий-тадқиқот натижалари асосида:
педагогика йўналишидаги талабаларда коммуникатив кўникмаларни ривожлантириши босқичлар кесимида таҳлил қилинганда, “ён босувчанлик”, омили 1 – босқич талабаларида юқори бўлиб, улар ўзаро мулоқотда муроса қилишга тайёрлиги ва низоли вазиятларда конструктив ечим топишга мойиллиги, “лаёқатлилик”, омиллари 3 – босқич талабаларида юқори бўлиб, уларда ўзаро мулоқотда ташаббускорлик кўрсатиши, уларнинг гуруҳий вазиятларда фаол иштирок этиш, педагогик таълим жараёнида шахслараро мулоқотнинг муваффақиятли кечишига ва ижтимоий-психологик мослашувчан устунлиги аниқланганлигига асосан Ўзбекистон миллий педагогика университети қошидаги психология ўқув марказининг 2026-йил 9-апрелдаги ПМ-74-сонли буйруғи билан “Педагогика психология “ модулига киритилган. ( Ўзбекистон миллий педагогика университети қошидаги психология ўқув марказининг 2026-йил 9-апрелдаги ПМ-74-сонли маълумотномаси) Натижада педагогика йўналишидаги талабаларнинг коммуникатив кўникмаларини босқичма-босқич ривожлантириш имконияти кенгайтирилди;
педагогика йўналишидаги талабаларда коммуникатив кўникмаларни намоён бўлиш даражаси жинс кесимида таҳлил қилинганда “ён босувчанлик” омили ва “лаёқатлилик” омили бўйича қизларда, “агрессивлик” омили эса йигитларда устун болиши эмперик жиҳатдан аниқландлигига асосан Ўзбекистон миллий педагогика университети қошидаги психология ўқув марказининг 2026-йил 9-апрелдаги ПМ-74-сонли буйруғи билан “Ижтимоий психология“ модулига киритилган. (Ўзбекистон миллий педагогика университети қошидаги психология ўқув марказининг 2026-йил 9-апрелдаги ПМ-74-сонли маълумотномаси) Натижада педагогика йўналишидаги талабаларда таълим жараёнининг самарадорлиги ошиб, талабаларнинг ижтимоий-психологик мослашув даражаси яхшиланди;
педагогика йўналишидаги талабаларда коммуникатив кўникмалар билан эмоционал интеллект компонентлари алоқаладорлиги таҳлил қилинганда, “ён босувчанлик” ва “ўз эмоцияларини бошқариш” омиллари ўртасида, “ён босувчанлик” ва “эмпатия” омиллари ўртасида, “лаёқатлилик” ва “эмоционал билимдонлик” омиллари ўртасида, “лаёқатлилик” ва “эмпатия” омиллари ўртасида, “агрессивлик” ва “ўз эмоцияларини бошқариш” омиллари ўртасида ижобий боғлиқлик мавжудлиги эмперик жиҳатдан исботланганлигига асосан Ўзбекистон миллий педагогика университети қошидаги психология ўқув марказининг 2026-йил 9-апрелдаги ПМ-74-сонли буйруғи билан “Ижтимоий психологик тренинг“ модулига киритилган. (Ўзбекистон миллий педагогика университети қошидаги психология ўқув марказининг 2026-йил 9-апрелдаги ПМ-74-сонли маълумотномаси) Натижада педагогика йўналишидаги талабаларда коммуникатив кўникмалар ва эмоционал интеллект компонентларини уйғун ҳолда ривожлантириш имконияти кенгайди;
педагогика йўналишидаги талабаларда коммуникатив кўникмаларни ривожлантириш бўйича ўтказилган тренинг машғулотлар натижалар асосида коммуникатив кўникмалар оддий суҳбат қилишдан ташқари, ўқувчиларни рағбатлантириш, низоларни бошқариш ва мотивацион муҳит яратиш орқали уларда шахсий сезгирлик, педагогик такт ва эмоционал интеллект каби хусусиятлар ривожланиши асосланганлигига кўра Ўзбекистон миллий педагогика университети қошидаги психология ўқув марказининг 2026-йил 9-апрелдаги ПМ-74-сонли буйруғи билан “Консултатив психология ва психокоррексион ”модулига киритилган. (Ўзбекистон миллий педагогика университети қошидаги психология ўқув марказининг 2026-йил 9-апрелдаги ПМ-74-сонли маълумотномаси) Натижада педагогика йўналишидаги талабаларнинг коммуникатив кўникмаларини амалий жиҳатдан ривожлантиришга эришилди.