Зарипова Зилола Эркин қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):“Девиант хулқли ўқувчиларнинг ҳиссий-иродавий сифатларини ривожлантириш асосида ижтимоийлашувини таъминлашнинг психологик механизмлари” 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2025.4.PhD/P1444
Илмий раҳбар: Махмудова Зулфия Мехмоновна, психология фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро халқаро университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро халқаро университети, PhD.03/2025.27.12.Р.43.01.
Расмий оппонентлар: Қодиров Умарали Дустқобилович, психология фанлари доктори (DSc), профессор; Файзиев Зоҳиддин Ҳасанбоевич психология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: девиант хулқли ўқувчиларнинг ҳиссий-иродавий сифатларини ривожлантириш асосида уларнинг ижтимоийлашув жараёнини таъминловчи психологик механизмларни аниқлаш, ушбу механизмларнинг амалий асосларини ишлаб чиқиш ҳамда ижтимоий мослашувни кучайтиришга қаратилган самарали йўналишларни белгилаб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
девиант хулқли ўқувчиларда ҳиссий-иродавий сифатларнинг шаклланишига таъсир этувчи ижтимоий-психологик детерминантларни аниқлаш ва уларнинг ижтимоийлашув жараёнидаги ролини илмий асосланган;
ўқувчиларнинг ижтимоий мослашувига таъсир кўрсатувчи ҳиссий бошқарув, иродавий турғунлик, эмпатия, ўзини назорат қилиш ва ижтимоий масъулият каби сифатларнинг ривожланиш механизмларини ўрганилган;
девиант хулқнинг вужудга келиши ва барқарор давом этишига сабаб бўладиган психологик омилларни таҳлил қилиш, ижтимоий меъёрларни қабул қилиш, импулсларни бошқариш ва конструктив хулқни шакллантириш жараёнларини тадқиқ қилинган;
ҳиссий-иродавий сифатларни ривожлантириш орқали ўқувчиларнинг ижтимоий интеграциясини кучайтиришга қаратилган психологик-амалий чораларни ишлаб чиқиш ва уларнинг самарадорлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Девиант хулқли ўқувчиларнинг ҳиссий иродавий сифатларини ривожлантириш асосида ижтимоийлашувини таъминлашнинг психологик механизмлари юзасидан ўтказилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
Девиант хулқли ўқувчиларда ҳиссий-иродавий сифатларнинг шаклланишига таъсир этувчи ижтимоий-психологик детерминантларни аниқлаш ва уларнинг ижтимоийлашув жараёнидаги ролини илмий асосланганлигига оид маълумотлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети қошидаги “Психология ўқув-илмий маркази”нинг 2026-йил 17-февралдаги № ПМ-35 сонли буйруғига асосан марказ қошидаги психологларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курси ўқув режасининг “Ижтимоий психология” модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети қошидаги “Психология ўқув-илмий маркази” аъзоларининг 2026-йил 17-февралдаги 9-сон Маълумотномаси). Натижада девиант хулқли ўқувчиларда ҳиссий-иродавий сифатларнинг шаклланишига таъсир этувчи ижтимоий-психологик детерминантлар аниқланган ва уларнинг ижтимоийлашув жараёнидаги роли илмий асосланган;
Ўқувчиларнинг ижтимоий мослашувига таъсир кўрсатувчи ҳиссий бошқарув, иродавий турғунлик, эмпатия, ўзини назорат қилиш ва ижтимоий масъулият каби сифатларнинг ривожланиш механизмларини ўрганилганлигига оид маълумотлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети қошидаги “Психология ўқув-илмий маркази”нинг 2026-йил 17-февралдаги № ПМ-35 сонли буйруғига асосан марказ қошидаги психологларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курси ўқув режасининг “Онтогенез психологияси ва дифференциал психология” модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети қошидаги “Психология ўқув-илмий маркази” аъзоларининг 2026-йил 17-февралдаги 9-сон Маълумотномаси). Натижада ўқувчиларнинг ижтимоий мослашувига таъсир кўрсатувчи ҳиссий бошқарув, иродавий турғунлик, эмпатия, ўзини назорат қилиш ва ижтимоий масъулият каби сифатларнинг ривожланиш механизмлари ўрганилган;
Девиант хулқнинг вужудга келиши ва барқарор давом этишига сабаб бўладиган психологик омилларни таҳлил қилиш, ижтимоий меъёрларни қабул қилиш, импулсларни бошқариш ва конструктив хулқни шакллантириш жараёнларини тадқиқ қилинганлигига оид маълумотлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети қошидаги “Психология ўқув-илмий маркази”нинг 2026-йил 17-февралдаги № ПМ-35 сонли буйруғига асосан марказ қошидаги психологларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курси ўқув режасининг “Психогигиена” модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети қошидаги “Психология ўқув-илмий маркази” аъзоларининг 2026-йил 17-февралдаги 9-сон Маълумотномаси). Натижада. девиант хулқнинг вужудга келиши ва барқарор давом этишига сабаб бўладиган психологик омилларни таҳлил қилиш, ижтимоий меъёрларни қабул қилиш, импулсларни бошқариш ва конструктив хулқни шакллантириш жараёнларини тадқиқ қилинган;
Ҳиссий-иродавий сифатларни ривожлантириш орқали ўқувчиларнинг ижтимоий интеграциясини кучайтиришга қаратилган психологик-амалий чораларни ишлаб чиқиш ва уларнинг самарадорлиги аниқланганлигига оид маълумотлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети қошидаги “Психология ўқув-илмий маркази”нинг 2026-йил 17-февралдаги № ПМ-35 сонли буйруғига асосан марказ қошидаги психологларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курси ўқув режасининг “Ижтимоий психологик тренинг” модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети қошидаги “Психология ўқув-илмий маркази” аъзоларининг 2026-йил 17-февралдаги 9-сон Маълумотномаси). Натижада ҳиссий-иродавий сифатларни ривожлантириш орқали ўқувчиларнинг ижтимоий интеграциясини кучайтиришга қаратилган психологик-амалий чораларни ишлаб чиқилган ва уларнинг самарадорлиги аниқланган;