Темирбеков Бегдулла Оразимбетовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қорақалпоқ оилаларини мустаҳкамлашнинг ижтимоий-психологик омиллари” 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.1.PhD/P341.
Илмий раҳбар: Утепбергенов Марат Алланазарович, психология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро халқаро университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро халқаро университети, PhD.03/2025.27.12.Р.43.01.
Расмий оппонентлар: Рўзиқулов Фахриддин Расулович, психология фанлари доктори (DSc), профессор; Исмоилова Нуржахон Зухуриддиновна, психология фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қорақалпоқ оилаларининг мустаҳкамлигини таъминловчи ижтимоий-психологик омилларини аниқлаш асосида, деструктив низоларнинг олдини олиш бўйича илмий асосланган тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
оилани мустаҳкамлигини таъминловчи омиллар: толерантлилик, сабр-тоқатлилик, болажонлилик, кечиримлилик хислатлари, фарзандлик, келинлик, куёвлик, қайноналик бурчларининг тўлиқ бажарилиши далилланган;
оилавий барқарорликни таъминловчи муҳим ижтимоий-психологик омиллар сифатида эр-хотин ўртасидаги ўзаро ҳурмат, гендер тенглик ҳамда мулоқот маданияти (тил ва нутқ маданияти) аниқланиб, уларнинг оилавий муносабатлар сифатига сезиларли таъсири илмий асосланган;
ажиралиш арафасида бўлган маълум сондаги оилаларни психокоррециён иш асосида аёл ва эркак субъектив стереотиплари, иррационал установкалари ва эмоционал ўз-ўзини бошқаришга йўналтирилган психотехнологияларнинг эффективлиги тасдиқланди ва ажралишдан сақлаб қолинган;
қорақалпоқ оиласини мустаҳкамлигини таъминлаш қорақалпоқ оиласини, миллатини, этносини қорақалпоқ халқи сифатида сақлаб қолиш билан халқнинг келажакдаги тақдирини белгиловчи омил эканлигини асослади шу юзасидан тавсиялар ва оилани мустаҳкамловчи модел ишлаб чиқилдган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қорақалпоқ оилаларини мустаҳкамлашнинг ижтимоий психологик омиллари бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
Оилани мустаҳкамлигини таминловчи омиллар: толерантлилик, сабр-тоқатлилик, болажонлилик, кечиримлилик хислатлари, фарзандлик, келинлик, куёвлик, қайноналик бурчларининг тўлиқ бажарилиши, эр-хотин орасидаги ўзаро ҳурмат, гендер тенглик мулоқот маданияти (тил, нутқ маданияти) тўғрисидаги илмий янгилик Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 7-декабрдаги ПП-278 сонли буйруғига асосан “Ижтимоий психология. Этнопсихология” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 10-декабрдаги ПМ-278-а сонли маълумотномаси). Натижада қорақалпоқ оилаларини мустаҳкамлашда никоҳдаги ажралишнинг олдини олиш бўйича тавсиялар берилган;
Оилавий барқарорликни аффектив компоненти эр ва хотин бир- биридан субъектив қониққанлик даражаси ва ҳиссий мувофиқлик даражасига боглиқлигига асосланган илмий янгилик Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 7-декабрдаги ПП-278 сонли буйруғига асосан “Ижтимоий психология. Этнопсихология” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 10-декабрдаги ПМ-278-а сонли маълумотномаси). Натижада Оила психологияси курсини ўқитувчи педагог-психологлар ҳамда оилаларга психологик хизмат кўрсатувчи психолог мутахассисларнинг касбий компетентлик даражасини ошириш соҳасида сифат жиҳатдан ўсишга эришилди;
Ажиралиш арафасида бўлган маълум сондаги оилаларни психокоррексиён иш асосида аёл ва эркак субъектив стереотиплари, иррационал установкалари ва эмоционал ўз-ўзини бошқаришга йўналтирилган психотехнологияларнинг эффективлиги тасдиқланди ва ажралишдан сақлаб қолинди. Янги муаллифлик психодиагностик сўровнома яратилди, синовдан ўтказилди ва амалиётда самарали қўллашга асосланган илмий янгилик Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 7-декабрдаги ПП-278 сонли буйруғига асосан “Ижтимоий психология. Этнопсихология” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 10-декабрдаги ПМ-278-а сонли маълумотномаси). Натижада Оила мустаҳкамлигини аниқлашга қаратилган янги яратилган саволнома асосида амалиётчи психологлар коррексиён ва диагностик ишларни амалга ошириш имкониятлари яратилди;
Қорақалпоқ оиласини мустаҳкамлигини таъминлаш қорақалпоқ оиласини, миллатини, этносини қорақалпоқ халқи сифатида сақлаб қолиш билан халқнинг келажакдаги тақдирини белгиловчи омил эканлигини асослади шу юзасидан тавсиялар ва оилани мустаҳкамловчи дастурни қўллашга асосланган илмий янгилик Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 7-декабрдаги ПП-278 сонли буйруғига асосан “Ижтимоий психология. Этнопсихология” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 10-декабрдаги ПМ-278-а сонли маълумотномаси). Натижада оила аъзолари орасидги муносабатларни мустаҳкамлаш, низоли ҳолатларни бартараф этиш ва оиладаги бошқа ижтимоий-психологик муаммоларни ечишда муайян даражада фойдаланиш малака ва кўникмаларини ошириш имкониятлари яратилган.