Ражабов Махмадиёр Бахтиёровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Умумтаълим мактабларида ўқувчиларнинг физикадан график тайёргарлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш (10 ва 11-синфлар мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Ped5124.
Илмий раҳбар: Вардияшвили Афдандил Аскарович, техника фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Нукус давлат педагогика институти, DSc.01/2025.27.12.Ped.09.01.
Расмий оппонентлар: Карлибаева Гулжахан Эрмекбаевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Хушвақтов Бекмурод Нормурадович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади умумтаълим мактабларида ўқувчиларнинг физикадан график тайёргарлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
умумтаълим мактабларида ўқувчиларнинг физикадан график тайёргарлигини ривожлантиришнинг педагогик-психологик, ташкилий-педагогик ва услубий-дидактик шарт-шароитлари техник датурлашга устуворлик бериш ҳамда рақамли технологияларни физикадан методик таъминот мазмунига мувофиқлаштириш орқали илмий жиҳатдан асосланган;
умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчиларни физика ўқитиш орқали график тайёгарлигини ривожлантиришнинг ташкилий-функсионал моделига асосланган методик модели мақсад, мазмунли-методологик, жараёнли-технологик, ташхислаш-баҳолаш ва натижа компонентларини тизим сифатида физика тўгарак дарсларига жорий қилиш орқали илмий ва амалий жиҳатдан асосланган;
умумий ўрта таълим мактабларда физика фанини фанлараро интеграцион ўқитиш асосида ўқувчиларнинг график тайёргарлигини ривожлантириш методикаси техник дастурлашни педагогик аппаратга мослаштириш, физик жараёнларни алгоритмлаш, синтезлаш, моделлаштириш, формаллаштириш ҳамда Висуал C++, Висуал Басиc, МатҳCАД рақамли технологиялар воситасида асосида такомиллаштирилган;
умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчиларни физикадан график тайёргарлигини ривожлантиришнинг репродуктив, продуктив, креатив даражаларини баҳолашнинг когнитив, аксеологик, мотивацион-қадриятли ва баҳоловчи-рефлексив мезонлари таянч компетенсияларнинг спектрал кенглигида аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Умумтаълим мактабларида ўқувчиларнинг физикадан график тайёргарлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш (10-ва 11-синфлар мисолида) юзасидан ишлаб чиқилган назарий-методологик ва амалий таклифлар асосида:
умумтаълим мактабларида ўқувчиларнинг физикадан график тайёргарлигини ривожлантиришнинг педагогик-психологик, ташкилий-педагогик ва услубий-дидактик шарт-шароитлари техник датурлашга устуворлик бериш ҳамда рақамли технологияларни физикадан методик таъминот мазмунига мувофиқлаштириш орқали илмий жиҳатдан асослашга доир тавсиялардан “Физикадан масалалар тўплами” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика Таълим Марказининг 26-декабр 2025-йил 01/11-15-908-сон маълумотнома). Натижада, таъминланган педагогик шарт-шароитлар мактаб ўқувчиларининг физикадан график тайёргарлигини ривожлантиришга хизмат қилган;
умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчиларни физика ўқитиш орқали график тайёгарлигини ривожлантиришнинг ташкилий-функсионал моделига асосланган методик модели
мақсад, мазмунли-методологик, жараёнли-технологик, ташхислаш-баҳолаш ва натижа компонентларини тизим сифатида физика тўгарак дарсларига жорий қилиш орқали илмий ва амалий жиҳатдан асослашга доир таклифлар “СCПАCЕCОМ: Неw студй програм ин спаcе сйстемс анд cоммуниcатионс энгинееринг (Космик тизимлар ва алоқа муҳандислиги бо'йича янги ўқув дастури)” (2020-2023йй) номли лойиҳани бажаришда фойдаланган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика Таълим Марказининг 26-декабр 2025-йил 01/11-15-908-сон маълумотнома). Натижада, ишлаб чиқилган методик модел умумтаълим мактабларида ўқувчиларни график тайёргарлигини ривожлантиришга хизмат қилган;
умумий ўрта таълим мактабларда физика фанини фанлараро интеграцион ўқитиш асосида ўқувчиларнинг график тайёргарлигини ривожлантириш методикаси техник дастурлашни педагогик аппаратга мослаштириш, физик жараёнларни алгоритмлаш, синтезлаш, моделлаштириш, формаллаштириш ҳамда Висуал C++, Висуал Басиc, МатҳCАД рақамли технологиялар воситасида асосида такомиллаштириш, умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчиларни физикадан график тайёргарлигини ривожлантиришнинг репродуктив, продуктив, креатив даражаларини баҳолашнинг когнитив, аксеологик, мотивацион-қадриятли ва баҳоловчи-рефлексив мезонлари таянч компетенсияларнинг спектрал кенглигида аниқлаштиришга доир таклифлар 10-11-синф физика фанининг ишчи дастури мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика Таълим Марказининг 26-декабр, 2025 йил 01/11-15-908-сон маълумотнома). Натижада, такомиллаштирилган методика ва аниқлаштирилган баҳолаш мезонлари мактаб ўқувчиларининг физикадан график тайёргарлигини ривожлантиришга ва педагогик тажриба-синов ишлари самарадорлигини ошишига хизмат қилган.