Зияудинова Гулноза Иқболжон қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бадиий услуб ва поетик маҳорат масалалари (Муҳиддин Омон ижоди мисолида)”, 10.00.14 – ХХ аср ўзбек адабиёти ва ҳозирги адабий жараён (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/Fil7265.          
Илмий раҳбар: Зебохон Қобилова Бакировна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қўқон университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.25.03.
Расмий оппонентлар: Умида Расулова, филология фанлари доктори, профессор; Қурбонова Ферузахон  Аъзамовна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Урганч давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Муҳиддин Омон услубини, ижодининг жанрий таркиби ва поетик хусусиятларини таҳлил қилиш, унинг ҳозирги адабий жараёнда тутган ўрнини белгилаш ва таржималарининг аҳамиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Муҳиддин Омон шеъриятида индивидуал услубнинг етакчи мазмуний-эстетик ўзаги сифатида “ҳаётнинг ҳар лаҳзасини ғанимат билиш, шукроналик ва фаол ҳаёцеварлик” консепти илк бор ажратиб кўрсатилган ҳамда шоир эстетик идеали Шарқ тасаввуфий-ахлоқий (фано ва бақо, сабр, шукр, қаноат) ва Ғарб экзистенсиал (онгли танлов, масъулият, ички иродавий таянч) тафаккурининг синтези асосида шаклланиши исботланган; 
шоир поетик тилининг индивидуаллигини таъминловчи уч асосий механизм: жанубий/воҳа шеваси диалектизмларининг оддий ҳудудий колорит эмас, балки образ ва драматик вазият яратувчи бадиий-эстетик восита сифатидаги вазифаси; синтезлашган ва аналитик фолклоризмларнинг матн ички тузилишига сингдирилиши; “табиат – инсон руҳияти” параллелизмига асосланган метафорик модел аниқланиб, улар ижодкорнинг лингвопоетик “имзоси” сифатида илмий далилланган;
Муҳиддин Омон ижодининг жанрлар тизими илк бор назарий таснифланиб, унда  мумтоз Шарқ (ғазал, рубоий, мухаммас) ва Ғарб (баллада, элегия) жанрлари билан бир қаторда муаллифнинг индивидуал жанр шакли – “достон-фантасмагория”  ажратиб кўрсатилган ҳамда Шарқ-Ғарб жанрлараро синтези шоир услубидаги ўзига хосликни таъминловчи структурал омил эканлиги исботланган;
Муҳиддин Омон таржималарининг замонавий ўзбек таржимашунослигидаги ўрни аниқланиб, унинг ўзбек адабиётида илгари учрамаган Европа лирик жанри – редондилни миллий адабий муомалага илк бор олиб киргани исботланган; шоир таржимонлик маҳоратининг етакчи мезони “аслият руҳини сақлаш билан миллий тил имкониятларини фаоллаштириш” уйғунлиги эканлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Диссертацияда ишлаб чиқилган назарий ва амалий хулоса, тавсия ва ишланмалар асосида:
шоир ижодидаги бадиий ғоя ва мавзулар ранг-баранглиги, уларнинг ижтимоий-фалсафий мазмуни ҳамда замонавий адабий жараён билан боғлиқлиги акс этган хулосларидан Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий ва маънавий тадқиқотлар институтида ўтказилиб келинаётган анжуманлар, семинарларда фойдаланилган, жумладан, мазкур илмий натижалардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2025-йил учун чора-тадбирлар дастурининг йўналишларида белгиланган “Ғоя ва мафкура масаласи ҳамда илм-фан ва маърифат тарғиботи” доирасидаги “Янги маънавий маконни шакллантиришнинг долзарб масалалари, бу борада маърифатпарварлар, зиёлилар, давлат ва жамоат фаолларини бирлаштириш ҳамда “Янги Ўзбекистон орзуси”ни рўёбга чиқариш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш” мавзусидаги тадбирларни ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий ва маънавий тадқиқотлар институтининг 04.06.2026-йилдаги 10/398-сон маълумотномаси). Натижада, семинарнинг илмий-маърифий жиҳатидан салоҳияти ортишига бадиий адабиётнинг тарбия  воситаси сифатидаги аҳамиятини очиб беришга эришилган;
      шоирнинг мумтоз адабиёт анъаналарини давом эттириб, яратган ғазаллари мухаммаслари таҳлилидан, издошликдаги ўзига хосликлар таҳлил қилинган ўринлардан АЛ322103020 рақамли Қўқон давлат педагогика институтида бажарилган “Қўқон адабий муҳити ижодкорлари ҳаёти ва ижоди бўйича веб-сайт ва электрон платформа яратиш” мавзусидаги илмий лойиҳада фойдаланилган (Қўқон давлат педагогика институтининг 01.06.2026-йилдаги 01/03-611-сон маълумотномаси). Натижада платформадан фойдаланувчилар яна бир муҳим манба ҳақида янги маълумот билан танишиш имкониятига эга бўлган;
Муҳиддин Омон ижоди илк бор тизимли равишда адабий-эстетик категория сифатида “услуб” ва “поетик маҳорат” тушунчалари, ижодкорнинг индивидуал услуби унинг бадиий тафаккури, образ яратиш тамойиллари ҳамда эстетик идеал билан узвий боғлиқликда таҳлил қилиниб, муаллифнинг ўзига хос поетик дунёқараши илмий асосланган ўринларидан    Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Шеърият кенгаши ҳисобот йиғилишларида, таниқли шоир Муҳиддин Омон билан ўтказилган ижодий учрашувларда, “Маърифат улашиб” лойиҳасидаги маънавий-маърифий анжуманларда фойдаланилган  (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 25.06.2026-йилдаги 01-03/292-сон маълумотномаси). Натижада, ёш ижодкорларнинг бадиий ижод қонуниятларига доир фикр-қарашлари кенгайган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish