Sayt test rejimida ishlamoqda

Алмурадова Дилбар Мурадовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Уч карра салбий сут бези саратонини ташхислаш ва даволашда замонавий ёндашув», 14.00.14–Онкология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Tib663.
Илмий раҳбар: Атаханова Нигора Эргашевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04.12.2018.Tib.77.01.
Расмий оппонентлар: Алимходжаева Лола Тельмановна, тиббиёт фанлари доктори; Пулатов Дониёр Анварович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Н.Н. Блохин номидаги Россия онкология илмий маркази Федерал давлат бюджет муассасаси (Россия Федерацияси).
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: уч карра салбий сут бези саратони билан хасталанган беморларни ташхислаш ва даволаш усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
уч карра салбий сут бези саратонининг медулляр ва апокрин гистологик подтиплари паст пролифератив активликка эга бўлганлиги сабабли бошқа подтипларга нисбатан яхши прогнозга, хавфлилик даражаси юқори бўлган метапластик подтипи эса, жуда ёмон прогнозга эга эканлиги исботланган;
уч карра салбий сут бези саратонида умумий ва рецидивсиз яшовчанликни яхшилаш мақсадида цитотоксик неоъадювант поликимётерапияни касалликнинг босқичидан қатъи назар радикал операциядан олдин ўтказилиши зарурлиги исботланган;
уч карра салбий сут бези саратонини касалликнинг клиник босқичидан қатъи назар даволашни неоъадювант поликимётерапиянинг таксан ва платин комбинацияларида бошлаш ва радикал операциядан сўнг капецитабин препаратини қўллаш орқали даво тактикаси такомиллаштирилган;
уч каррали салбий сут бези саратонини башоратлашда инобатга олинмаган андроген рецептор экспрессиясининг мавжудлиги ва унинг даражаси билан ўсма ўлчами, переферик лимфа тугунлар ва Ki67 каби прогностик факторлар орасида тўғри пропорционал корреляция борлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Уч карра салбий сут бези саратонини ташхислаш ва даволашда замонавий ёндашувини  яхшилаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
“Уч карра салбий сут бези саратонини ташхислаш ва даволаш алгоритми” услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 24 апрелдаги 8н–д/92-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма уч карра салбий сут бези саратонини даволаш-ташхисот тактикасини оптималлаштириш, ташхислаш, асоратларсиз давр ҳамда беморлар умр кўриш давомийлилигини ошириш имконини берган;
уч карра салбий сут бези саратони даволаш ва ташхисотига  замонавий ёндашувлар сифатини яхшилашнинг самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Тошкент шаҳар филиали клиник амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 12 июндаги 8н-д/103-сон маълумотномаси). Тадқиқот давомида олинган илмий натижалар сут бези саратонинг энг хавфли тури ҳисобланган уч карра салбий фенотипи билан хасталанган беморларда даволашнинг биринчи босқичини неоадъювант кимётерапия муолажасини таксан ва платин препаратлари комбинацияси билан ўтказиш ёрдамида беморларнинг рецидивсиз яшаш кўрсаткичини 79,5% гача ва умумий умр кўриш давомийлилиги 81% гача ошишига ва бу ўз навбатида беморлар ҳаёт сифатини яхшилаш, беморларга кўрсатилаётган тиббий ёрдам доирасини кенгайтириш, касалликнинг даврий асоратларини камайтириш ҳамда беморлар ҳаёт тарзи сифатини ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish