Холмирзаев Жамшид Нақибилло ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацийаси ҳимояси ҳақида эълон
 

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Англо-американизмларнинг типологик ва функсионал-прагматик тадқиқи (ўзбек ва корейс интернет дискурси мисолида)”, 10.00.13 – Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/Fil7265.          
Илмий раҳбар: Эгамназарова Дурдона Шуҳратиллаевна, филология фанлари доктори, доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қўқон университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.25.03. 
Расмий оппонентлар: Ибрагимова Эҳтиётхон Исмоиловна, филология фанлари номзоди, профессор; Мирсанов Ғайбулло Қулмуродович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек ва корейс интернет дискурсида англо-американизмларнинг ассимиляцион, структур-семантик ҳамда функсионал-прагматик хусусиятларини қиёсий-типологик асосда очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
инглиз тилидан кириб келаётган ўзлашма бирликларнинг ўзбек ва корейс интернет дискурсидаги ассимиляция даражаларининг (тўлиқ, қисман ассимиляциялашган ва ассимиляция бўлмаган) фаоллик кўрсаткичи ва  уларнинг фонетик, график, грамматик ва лексик-семантик мослашув механизмлари очиқланган;
ўзбек ва корейс интернет мулоқотида англо-американизмларнинг асосий коммуникатив-прагматик вазифалари (ахборот етказиш, экспрессивликни кучайтириш, тил тежамкорлигини таъминлаш ва замонавийликни ифодалаш) ва гибрид тил шаклларининг фаоллашувига доир хусусиятлари (инглиз лексемаларининг миллий аффикслар билан қўшилиши, графика ва транслитерация асосидаги аралаш ёзув моделлари) асосланган;
ўзбек ва корейс интернет дискурсида англо-американизмларнинг семантик трансформация жараёнлари (маъно торайиши, маъно кенгайиши ва кўчиши, амелиорация ва пеёрация) таҳлили орқали миллий маданий муҳитга мослашиш хусусиятлари аниқланган;
англо-американизмларнинг ўзбек ва корейс тилларига ўзлашиш жараёнига таъсир этувчи лисоний (фонетик, грамматик, лексик-семантик) ва нолисоний омилларнинг (глобализация, рақамли мулоқот, ёшлар субмаданияти, интернет платформалари) ўзаро таъсир механизмлари ва функсионал-прагматик фаоллик даражалари далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Диссертацияда ишлаб чиқилган назарий ва амалий хулоса, тавсия ва ишланмалар асосида:
инглиз тилидан кириб келаётган ўзлашма бирликларнинг ўзбек ва корейс интернет дискурсидаги ассимиляция даражалари, уларнинг фонетик, график, грамматик ва лексик-семантик мослашув механизмларига оид илмий натижалардан давлат илмий-техника дастурлари доирасида 2022–2024-йилларда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида бажарилган ИЛ-402104209 рақамли “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле Транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” номли инновацион лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 19-мартдаги 04/1-1484-сон маълумотномаси). Натижада англо-американизмларнинг интернет дискурсидаги интеграциялашув жараёнларини тизимли таснифлаш, уларнинг лексик-семантик ва дискурсив хусусиятларини изчил тавсифлаш ҳамда интернет лингвистикаси, дискурс таҳлили, корпус тадқиқотлари ва таржимашунослик соҳаларида амалий қўллаш имкониятлари кенгайтирилган;
ўзбек ва корейс интернет мулоқотида англо-американизмларнинг коммуникатив-прагматик вазифалари, гибрид тил шакллари ҳамда транслитерация асосидаги аралаш ёзув моделлари бўйича олинган илмий натижалардан 2022–2025-йилларда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида амалга оширилган Эрасмус+ Интернатионал КА107 “Cредит мобилитй Кей аcтион 1 – Мобилитй фор леарнерс анд стафф – Ҳигҳер эдуcатион студент анд стафф мобилитй” лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 19-мартдаги 04/1-1485-сон маълумотномаси). Натижада интернет дискурсда шаклланаётган гибрид тил бирликларининг дискурсив ва прагматик хусусиятларини ёритиш ҳамда маданиятлараро коммуникация жараёнларини илмий асосда таҳлил қилиш имконияти кенгайган;
ўзбек ва корейс интернет дискурсида англо-американизмларнинг семантик трансформация жараёнлари (маъно торайиши, маъно кенгайиши ва кўчиши, амелиорация ва пеёрация) таҳлили орқали миллий маданий муҳитга мослашиш хусусиятлари аниқланганлиги хусусидаги таклифлар Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси томонидан тайёрланган “Таълим ва тараққиёт”, “Адабий жараён”, “Жаҳон адабиёти” номли телекўрсатувлар сенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2026-йил 27-мартдаги 05-09-532-сон маълумотномаси). Натижалар, англо-американизмларнинг ўзбек ва корейс интернет дискурсидаги функсионал-прагматик хусусиятлари, глобализация ва рақамли коммуникациянинг тил тизимига таъсири билан боғлиқ илмий хулосалар замонавий интернет мулоқотида юз бераётган тил ўзгаришларини ёритишда муҳим илмий-амалий манба сифатида хизмат қилган;
англо-американизмларнинг ўзбек ва корейс интернет дискурсидаги фонетик, график, грамматик ҳамда лексик-семантик мослашув механизмлари, семантик трансформация жараёнлари ва функсионал-прагматик хусусиятларига оид ишлаб чиқилган илмий хулосалар Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида 2023–2025-йилларда амалга оширилган ИЛ-27-4722022413-сонли “Компаративистика” электрон платформасини яратиш инновацион лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2026-йил 2-июндаги 11-25/394-сон маълумотномаси). Натижалар интернет лингвистикаси, дискурс таҳлили, корпус лингвистикаси, қиёсий тилшунослик ва таржимашунослик йўналишларидаги илмий тадқиқотларни такомиллаштириш ҳамда замонавий интернет коммуникациясида қўлланилаётган ўзлашма бирликларнинг интеграциялашув жараёнларини тизимли тавсифлаш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish