Иброхимов Абдулфатто Рахимжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Қувурларда гидроаралашмаларни ташишда самарадор усулни ишлаб чиқиш, 01.02.05 – “Суюқлик ва газ механикаси” ихтисослиги бўйича.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № B2024.1.PhD/Т4355
Илмий раҳбар: Мирзоев Акмал Аҳадович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Фарғона давлат техника университети”.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат техника университети, PhD.03/2025.27.12.Т.19.02.
Расмий оппонентлар: Маликов Зафар Маматкулович, техника фанлари доктори, профессор; Холмуратов Туробкул Рахимович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Кўп фазали муҳитларнинг реологик ва гидродинамик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда уларнинг оқимига оид математик моделларни ривожлантириш асосида гидроаралашмаларни қувурлар орқали ташишнинг самарали ва ресурс тежайдиган усулини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инерсия, оғирлик кучлари ва реологик хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда инерт-ёпишқоқ-эластик моделни қўллаш орқали қувурлардаги кўп фазали гидроаралашма оқими параметрлари аниқланган;
заррачалар консентрацияси, тезлик ва босим майдонларининг тақсимланиши ҳамда дисперс ва дисперсион фазаларнинг ўзаро таъсирини инобатга олган ҳолда гомоген ва гетероген гидроаралашмалар оқимининг гидродинамик ва реологик қонуниятлари тадқиқ қилинган;
қувурларнинг гидроаралашмалар оқимида дисперс заррачаларга таъсир этувчи Саффман, Магнус ва Стокс кучларини ҳисобга олиб, АНСЙС Флуент муҳитида кўп фазали оқим сонли моделлаштирилди ва оқимнинг барқарорлигини белгиловчи критик гидродинамик параметрлари баҳоланган;
қувурларда гидроаралашмаларни транспортировка қилиш жараёнида седиментация, қувур ичида тиқилиб қолиш ва тиқилишлар ҳосил бўлишининг олдини олишга қаратилган самарали усул ишлаб чиқилган ҳамда экспериментал тадқиқотлар асосида унинг қувурларни эксплуатация қилиш муддатини 10-15 % га ошириши исботланган.
IV. Тадқиқот натижалариниг жорий қилиниши. Қувурларда гидроаралашмаларни ташишда самарадор усулни ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Қувурларда гидроаралашмларни ташишда ишлаб чиқилган самарадор усул бўйича ихтиро патенти олинган. “Қувурда консентрацияланган гидроаралашмани гидравлик транспортировка қилишда тиқилишлар ва тўсиқларни олдини олиш усули” (№ ИАП 07140). Натижада инерсия, оғирлик кучлари ва реологик хусусиятларни ҳисобга олувчи инерт-ёпишқоқ-эластик модел асосида гидроаралашманинг қувурдаги оқим параметрлари оптималлаштирилиб, консентрацияланган гидроаралашмаларни ташишда заррачаларнинг чўкиши ва тиқилишлар ҳосил бўлишининг олдини олишга эришилган;
Кўп фазали ламинар ва турбулент оқимларнинг математик модели CОМСОЛ Мултипҳйсиcс ва АНСЙС Флуент дастурларида сонли моделлаштирилиб, гидроаралашмаларни қувурларда транспортировка қилиш жараёнида дисперс заррачаларнинг чўкиши ҳамда қувурларнинг тиқилиб қолиш қонуниятларини аниқлаш, гидротранспорт тизимларида тиқилишларнинг олдини олишга қаратилган тавсиялар “Сирдарё Сўх ИТҲБ” фаолиятида жорий этилган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 5-сентябр №04/19-4911- сонли маълумотнома). Натижада гидроаралашмаларнинг консентрация, тезлик ва босим майдонлари ҳамда фазалараро ўзаро таъсири асосида дисперс заррачаларнинг қувурда чўкиши ва тўпланиш қонуниятлари аниқланиб, тиқилишларнинг юзага келишини олдиндан баҳолаш, оптимал ташиш режимларини аниқлаш ва сув таъминоти тизимидаги қувурларнинг узлюксиз ишлашини таъминлашга эришилган
Турбулент икки фазали оқимларда дисперс заррачалар ҳаракатининг сонли моделлаштирилиши, ишлаб чиқилган математик моделнинг экспериментал натижалар билан мослиги ҳамда гидроаралашмаларни ташишда сув ресурсларидан оқилона фойдаланишни та'минловчи усулнинг самарадорлиги Навоий кон-металлургия комбинати акциядорлик жамияти марказий илмий-тадқиқот лабораториясидан 2025-йил 29-апрелдаги № 25-01-01-11/989 сонли ма'лумотномаси билан тасдиқланган. Натижада турбулент икки фазали оқимларда дисперс заррачалар ҳаракати сонли моделлаштирилиб, унинг экспериментал натижалар билан мослиги тасдиқланган, седиментация (чўкиши) ва тиқилишлар ҳосил бўлишининг олдини олишнинг самарали технологик режимлари аниқланган ҳамда гидроаралашмаларни ташишда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиб, қувурларни эксплуатация қилиш муддатини 10–15 % га оширишга эришилган
Қувурларда консентрацияланган гидроаралашмаларни ташиш жараёнида тиқилишлар ва тўсиқлар ҳосил бўлишининг олдини олишга қаратилган техник ечим ишлаб чиқилиб, гидротранспорт тизимларининг ишончлилиги ҳамда эксплуатацион самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар “Сув таъминоти ва оқова сув обектлари қурилиши бўйича инжинеринг компанияси” УК Фарғона вилояти бошқармаси фаолиятида фойдаланилган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 5-сентябр №04/19-4911- сонли маълумотнома). Натижада консентрацияланган гидроаралашмаларни қувурларда ташишда тиқилишлар ва тўсиқлар ҳосил бўлишининг олдини олиш қонуниятлари асосида техник ечимнинг самарадорлиги асосланиб, қувурларда гидроаралашмаларни ташиш тизимларининг ишончлилиги ва узлюксизлигини таъминлаш, ўтказувчанлик қобилиятини сақлаш ҳамда эксплуатацион самарадорлигини оширишга эришилган