Тўраев Озоджон Ғайрат ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “ЙБа2Cу3О7-δ (Й123), Би2Ср2Cа(н-1)CунОδ (Би2212) купратларининг кристалл тузилиши ва ўта ўтказувчанлиги”, 01.04.07 - Конденсирланган ҳолат физикаси (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № B2025.1.PhD/FM1249.
Илмий раҳбар: Тураев Акмал Атаевич, физика-математика фанлари фалсафа доктори (PhD), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/2025.27.12.FM.08.06 
Расмий оппонентлар: Курбанов Улуғбек Тажибаевич, физика-математика фанлари доктори (ДСc); Астанов Салих Хусенович, физика-математика фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ЙБа2Cу3О7–δ ва Би2Ср2CаCу2О8+δ юқори ҳароратли купрат ўта ўтказгичларининг олиниш технологияси параметрларини кристалл тузилиши ва ўта ўтказувчанлик хоссалари (критик ҳарорат)га таъсирини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қаттиқ фазали синтез жараёнининг асосий технологик параметрларини, жумладан, калсинация ва синтерлаш режимлари, кислород муҳити ҳамда совитиш тезлигини мақсадли ўзгартириш натижасида адабиётларда қайд этилган 91-93 К қийматлардан юқори критик ҳароратга эга, Тc=95,5 К ва ўта ўтказувчан ҳолатга ўтиш кенглиги ∆Т=3 К бўлган ЙБа2Cу3О6,91 таркибли юқори ҳароратли ўта ўтказувчан намуна олинган;
Й123 купратини синтез қилишнинг технологик параметрлари билан критик ҳарорат Тc ўртасидаги миқдорий боғланиш регрессиявий таҳлил асосида аниқланиб, Тc қийматини юқори ишончлиликда башорат қилиш имконини берувчи (Р2=0,91) бўлган эмпирик регрессия модели ишлаб чиқилган;
Й123 купратини синтез қилиш жараёнида синтерлаш ва калсинация ҳароратлари, изотермик ушлаб туриш вақтлари ҳамда кислород муҳити каби асосий технологик омилларнинг критик ҳарорат Тc га таъсири Тагучи тажрибаларни режалаштириш усули асосида комплекс факторли таҳлил қилиниб, параметрларнинг Тc ни шакллантиришдаги нисбий таъсир даражаси Цин>τ2>τ1>Тcал>τ3>П кетма-кетлигида эканлиги экспериментал равишда аниқланган;
Кислород стехиометрияси оптимал бўлган Й123 намуналарида апикал Cу-О боғ масофаси ва Cу-О-Cу боғининг эгилиш бурчаги тажрибавий равишда аниқланди ҳамда ушбу локал структуравий параметрларнинг ўта ўтказувчан ҳолатга ўтиш критик ҳарорати Тc билан ўзаро боғлиқлиги умумлаштирилиб, уларнинг Тc шаклланишидаги роли илмий жиҳатдан асосланган;
Би2212 намунасининг электр қаршилиги ва ҳарорат боғланишини тадқиқ этиш натижасида 80, 102 ва 120 К ҳароратларда кечувчи кўп босқичли ўта ўтказувчан-нормал фазавий ўтишлар, шунингдек, 285 К атрофида кузатиладиган қўшимча фазавий аномалия аниқланиб, намунанинг мураккаб фазавий таркиби ва юқори критик ҳароратли хусусияти асослаб берилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Й123 ва Би2212 юқори ҳароратли ўта ўтказувчан намуналарини кристалл тузилиши ва ўта ўтказувчанлиги боʻйича олинган натижалар асосида:
Й123 намуналарининг магнит хусусиятлари ва унда кузатиладиган Мейсснер эффекти боʻйича олинган натижалар Россия Фанлар академияси Сибир бўлими Л.В. Киренский номидаги Физика институтида, бажарилиши 2021-2030-йилларда мўлжалланган “Янги функсионал магнит материаллар ва гибрид тузилмаларни излаш, синтез қилиш ҳамда тадқиқ этиш” мавзусидаги илмий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Россия Фанлар академияси Сибир бўлими Физика институтининг 2026-йил 31-март № 03-125 сон маълумотномаси). Олинган илмий натижалардан фойдаланиш истиқболли магнит хоссаларга эга янги материалларни аниқлаш, уларнинг структуравий ва функсионал параметрларини мақсадли бошқариш ҳамда юқори магнит кўрсаткичларга эга материалларни синтез қилиш имконини берган.
Й123 намунаси учун кристалл панжара шакланишига таъсир қилувчи синтез параметрларининг критик ҳарорат Тc га таъсир улушуни ифодаловчи ҳамда юқори аниқликда критик ҳароратни башорат қилувчи регресион, эмперик формуласидан Андижон машинасозлик институти (ҳозирги Андижон давлат техника институти) ва Хитой Халқ Республикасининг Шимолий Хитой Технологиялари Университети билан ҳамкорликда 2022-2023 йилларда бажарилган қўшма № МУК-2021-40 “Катта маълумотларга асосланган интеллектуал (АИ) қайта тикланадиган энергия тармоқ тизимини тадқиқ қилиш ва қўллаш” мавзусидаги мавзусидаги фундаментал илмий тадқиқот дастурининг илмий натижаларини олишда фойдаланилган. (Андижон давлат техника институтининг 2026-йил 29-январ № 01-03-404 сонли маълумотномаси). Мазкур илмий натижалардан фойдаланиш энергияни сақлашнинг лойиҳалаш усули асосида бутун тизимнинг ишончлилиги ва иш самарадорлигини оптимал тақсимлаш механизними ишлаб чиқиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish