Баротов Ифтихор Мустақимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Олинмайдиган ортодонтик аппаратлар фойдаланилганда тиш-жағ тизимидаги ўзгаришларга замонавий ёндашув»; 14.00.21 – Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/Tib5192.
Илмий раҳбарлар: Ибрагимова Феруза Икромовна, тиббиёт фанлари доктори (DSc), доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.06/2025.27.12.Tib.05.03.
Расмий оппонентлар: Хабибова Назира Насуллоевна, тиббиёт фанлари доктори (DSc), профессор; Ешиев Абдыракман Молдалиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Қирғизистон).
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: олиб қўйилмайдиган ортодонтик аппаратлар ва минивинтларни қиёсий таҳлил қилиш орқали ортодонтик даволаш самарадорлигини такомиллаштириш, уларнинг афзалликларини аниқлаш ҳамда клиник амалиёт учун амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III . Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тиш-жағ тизимининг клиник-морфологик ва функционал кўрсаткичлари комплекс таҳлил қилиниб, физиологик меъёрнинг репрезентатив қийматлари тизимлаштирилган ҳамда кўп омилли рентгено-морфометрик мезонларга асосланган дифференциал ташхислаш схемаси ишлаб чиқилган;
олиб қўйилмайдиган ортодонтик аппаратлар ёрдамида тиш қаторларини ремоделлаштириш жараёнида морфологик ўзгаришлар ва функционал кўрсаткичлар ўртасидаги корреляцион боғлиқлиқлар исботланган;
минивинтларни қўллашнинг тиш-жағ тизимидаги адаптация жараёнларига ва механик босимга мослашиш хусусиятларига таъсири илмий асосланиб, даволаш муддатларини мақбуллаштириш ва натижаларнинг клиник барқарорлигини таъминловчи биомеханик механизмлар аниқланган;
анъанавий ва инновацион (минивинтлар ёрдамидаги) ортодонтик коррекция усулларининг қиёсий мониторинги асосида натижаларнинг морфофункционал барқарорлиги исботланиб, муайян клиник ҳолатлардан келиб чиқиб, энг мақбул даволаш тактикасини танлаш имконини берувчи мезонлар такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг илмий-тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга тадбиғи бўйича 2026 йил 16 февралдаги 03/31-сонли хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: тиш-жағ тизимининг клиник-морфологик ва функционал кўрсаткичлари комплекс таҳлил қилиниб, физиологик меъёрнинг репрезентатив қийматлари тизимлаштирилган ҳамда кўп омилли рентгено-морфометрик мезонларга асосланган дифференциал ташхислаш схемаси ишлаб чиқилган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: тиш-жағ тизимининг клиник-морфологик ва рентгенологик назорат кўрсаткичлари базаси амалиётга жорий этилган бўлиб, бу ортодонтик даволашга муҳтож беморларда патология даражасини аниқ баҳолаш ва физиологик меъёрга нисбатан индивидуал даво режасини тузиш имконини беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Сурхондарё вилояти Болалар стоматология поликлиникаси (катталар бўлими билан) бўйича буйруқ (16.10.2025 й.; 37-Т-сон) ҳамда Хоразм вилоят болалар стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (16.10.2025 й.; №68-I-сон) клиник амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тавсия этилаётган даволаш-профилактика усули болаларнинг клиник ҳолатига, жисмоний фаолликка чидамлилигига ва ҳаёт сифати кўрсаткичларига ижобий таъсир кўрсатиб, юқори ижтимоий аҳамиятга эга. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: иқтисодий самарадорлик асоратларнинг олдини олиш, ортодонтик даволаниш давомийлигини қисқартириш (аномалияларни ортодонтик даволашнинг 1 куни 86100 сўм), харажатларни тежаш (даволаш муддатини 4 кунгача қисқартириш орқали 344400 сўм тежалади) ва меҳнатга лаёқатсизлик кунлари сонини 10 кундан 6 кунгача қисқартириш орқали эришилди. Хулоса: олинган маълумотларга асосланиб, болаларда стоматологик даволаш - профилактика комплексини жорий этиш болаларда стоматологик саломатлик даражасини ошириш имконини беради, аномалияларда юзага келувчи асоратларнинг олдини олади ва болалар ҳаёт сифатининг яхшиланишига хизмат қилади.
Иккинчи илмий янгилик: олиб қўйилмайдиган ортодонтик аппаратлар ёрдамида тиш қаторларини ремоделлаштириш жараёнида морфологик ўзгаришлар ва функционал кўрсаткичлар ўртасидаги корреляцион боғлиқлиқлар исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: олиб қўйилмайдиган ортодонтик аппаратлардан фойдаланишда тиш қаторларининг динамик ўзгаришларини назорат қилиш усули ишлаб чиқилиб, даволаш самарадорлигини чекловчи омилларнинг аниқланиши рецидив (қайталаниш) хавфини олдиндан айтиб бериш ва коррекция жараёнига вақтида тузатиш киритишга хизмат қилади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Сурхондарё вилояти Болалар стоматология поликлиникаси (катталар бўлими билан) бўйича буйруқ (16.10.2025 й.; 37-Т-сон) ҳамда Хоразм вилоят болалар стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (16.10.2025 й.; №68-I-сон) клиник амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тавсия этилаётган даволаш-профилактика усули болаларнинг клиник ҳолатига, жисмоний фаолликка чидамлилигига ва ҳаёт сифати кўрсаткичларига ижобий таъсир кўрсатиб, юқори ижтимоий аҳамиятга эга. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: иқтисодий самарадорлик асоратларнинг олдини олиш, ортодонтик даволаниш давомийлигини қисқартириш (аномалияларни ортодонтик даволашнинг 1 куни 86100 сўм), харажатларни тежаш (даволаш муддатини 4 кунгача қисқартириш орқали 344400 сўм тежалади) ва меҳнатга лаёқатсизлик кунлари сонини 10 кундан 6 кунгача қисқартириш орқали эришилди. Хулоса: олинган маълумотларга асосланиб, болаларда стоматологик даволаш - профилактика комплексини жорий этиш болаларда стоматологик саломатлик даражасини ошириш имконини беради, аномалияларда юзага келувчи асоратларнинг олдини олади ва болалар ҳаёт сифатининг яхшиланишига хизмат қилади.
Учинчи илмий янгилик: минивинтларни қўллашнинг тиш-жағ тизимидаги адаптация жараёнларига ва механик босимга мослашиш хусусиятларига таъсири илмий асосланиб, даволаш муддатларини мақбуллаштириш ва натижаларнинг клиник барқарорлигини таъминловчи биомеханик механизмлар аниқланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: ортодонтик амалиётда минивинтлардан фойдаланишнинг клиник протоколи таклиф этилиб, ушбу натижа тиш-жағ тизимининг механик босимга мослашиш хусусиятларини инобатга олган ҳолда, даволаш муддатини қисқартириш ва олинган натижаларнинг максимал барқарорлигини таъминлашга шароит яратади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Сурхондарё вилояти Болалар стоматология поликлиникаси (катталар бўлими билан) бўйича буйруқ (16.10.2025 й.; 37-Т-сон) ҳамда Хоразм вилоят болалар стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (16.10.2025 й.; №68-I-сон) клиник амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тавсия этилаётган даволаш-профилактика усули болаларнинг клиник ҳолатига, жисмоний фаолликка чидамлилигига ва ҳаёт сифати кўрсаткичларига ижобий таъсир кўрсатиб, юқори ижтимоий аҳамиятга эга. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: иқтисодий самарадорлик асоратларнинг олдини олиш, ортодонтик даволаниш давомийлигини қисқартириш (аномалияларни ортодонтик даволашнинг 1 куни 86100 сўм), харажатларни тежаш (даволаш муддатини 4 кунгача қисқартириш орқали 344400 сўм тежалади) ва меҳнатга лаёқатсизлик кунлари сонини 10 кундан 6 кунгача қисқартириш орқали эришилди. Хулоса: олинган маълумотларга асосланиб, болаларда стоматологик даволаш - профилактика комплексини жорий этиш болаларда стоматологик саломатлик даражасини ошириш имконини беради, аномалияларда юзага келувчи асоратларнинг олдини олади ва болалар ҳаёт сифатининг яхшиланишига хизмат қилади.
Тўртинчи илмий янгилик: анъанавий ва инновацион (минивинтлар ёрдамидаги) ортодонтик коррекция усулларининг қиёсий мониторинги асосида натижаларнинг морфофункционал барқарорлиги исботланиб, муайян клиник ҳолатлардан келиб чиқиб, энг мақбул даволаш тактикасини танлаш имконини берувчи мезонлар такомиллаштирилган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: анъанавий аппаратлар ва инновацион минивинтларни қўллашнинг қиёсий таҳлили асосида клиник кўрсатмалар тизими шакллантириб, ушбу муайян клиник вазиятдан келиб чиқиб, энг самарали ва кам шикаст етказадиган (инвазив бўлмаган) даволаш тактикасини танлаш схемасини амалиётга тақдим этади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Сурхондарё вилояти Болалар стоматология поликлиникаси (катталар бўлими билан) бўйича буйруқ (16.10.2025 й.; 37-Т-сон) ҳамда Хоразм вилоят болалар стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (16.10.2025 й.; №68-I-сон) клиник амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тавсия этилаётган даволаш-профилактика усули болаларнинг клиник ҳолатига, жисмоний фаолликка чидамлилигига ва ҳаёт сифати кўрсаткичларига ижобий таъсир кўрсатиб, юқори ижтимоий аҳамиятга эга. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: иқтисодий самарадорлик асоратларнинг олдини олиш, ортодонтик даволаниш давомийлигини қисқартириш (аномалияларни ортодонтик даволашнинг 1 куни 86100 сўм), харажатларни тежаш (даволаш муддатини 4 кунгача қисқартириш орқали 344400 сўм тежалади) ва меҳнатга лаёқатсизлик кунлари сонини 10 кундан 6 кунгача қисқартириш орқали эришилди. Хулоса: олинган маълумотларга асосланиб, болаларда стоматологик даволаш - профилактика комплексини жорий этиш болаларда стоматологик саломатлик даражасини ошириш имконини беради, аномалияларда юзага келувчи асоратларнинг олдини олади ва болалар ҳаёт сифатининг яхшиланишига хизмат қилади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish