Қосимов Аъзам Азимовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қайта синишлар остеорепарация жараёнларининг патогенезини хусусиятлари ва уларни даволаш тамойиллари (клиник-экспериментал тадқиқот)», 14.00.22 – Травматология ва ортопедия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.DSc/Tib1400.
Илмий раҳбар: Ходжанов Искандар Юнусович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган мужассаса номи: Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.06.2025.27.12.Tib.19.01
Расмий оппонентлар: Кенис Владимир Маркович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси); Дорохин Александр Иванович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси); Умаров Файзулла Хабибуллаевич, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади остеорепаратив жараённинг узилиш вақтига қараб суяк кўмиги каналидаги эндостал қадоқ ҳолатини инобатга олган ҳолда, болаларда қайта синишларни даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги
болаларда бирламчи синишни битиши босқичли кечиши, ҳар бир босқичдаги рефрактураларда эндостал қадоқнинг турлича бўлиши, айниқса кечки битиш босқичларида юзага келган қайта синишларда, суяк кўмиги каналида зич эндостал қадоқ билан ёпилиши натижасида канал ва атрофдаги тўқималарда қон айланишни чекланиши, қайта синган соҳага қон ва суяк кўмиги қуйилмаслиги каби ҳолатлар - қайта остеорепарация жараёнига салбий таъсир кўрсатиши, ретроспектив таҳлилдаги беморларда қониқарсиз натижалар, жумладан суяк бўлакларининг битмаслиги ва сохта бўғимларнинг юзага келишига мойилликни ошириши исботланган;
болаларда бирламчи синишнинг турли босқичларида юзага келган диафизар қайта синишларни даволашнинг тактикасини танлаш мезонлари ишлаб чиқилган, бунда рентгенограммада суяк кўмиги канали очиқ ҳолатда бўлган МСКТда суяк кўмиги каналидаги эндостал қадоқ зичлиги 130дан 560 HU оралиғида бўлиши - консерватив, суяк кўмиги канали ёпилган ҳолатида зичлик 561дан 1200 HU бирлик оралиғида бўлиши - жарроҳлик усулларини танлашга кўрсатма эканлиги исботланган;
каламушларда ўтказилган тажриба ёрдамида қайта синишлардаги остеорепаратив жараёнларининг кечиши эндостал каналдаги ўзгаришларга боғлиқлиги - бирламчи синишнинг 14-кундаги рефрактураларда, яъни эрта даврдаги қайта синишлар рентгенографиясида периостал, параоссал қадоқларнинг яхши ривожланганлиги, суяк кўмиги канали очиқлиги аниқланган, бунда реовазография орқали қон айланиши 1 ой мобайнида тикланиши, қон томирларнинг қон билан тўлиш тезлиги 2–3 баробардан кўпроққа ортиши; морфология орқали остеобласт, остеоцит, фибробласт ҳужайраларнинг кўп миқдорда аниқланиши; спектроскопияда суяк таркибидаги О2, С, Са, Р ва Mg микроэлементлар миқдори 70%гача ошиши; олтингугуртнинг бу даврда аниқланмаслиги каби ҳолатлар қайта остеорегенерация жараёнининг меъёрида кечишига ёрдам бериши исботланган;
каламушларда бирламчи синишнинг 28-кунида - кечки қайта синиш ҳолатида рентгенографияда периостал, параоссал қадоқлар сўрилаётганлиги, суяк кўмиги канали эндостал қадоқ билан ёпилганлиги; реовазографияда веноз қон айланиш ва қон томирларда қон билан тўлишининг нормага нисбатан сусайиши, морфологияда остеокластлар, хондробласт ҳужайраларнинг кўпайиши, спектроскопияда С, миқдорини ошиши, О2, Са, Р ва Mg микроэлементлар миқдорининг 1,2%гача камайиши, олтингугуртнинг аниқланиши, қайта остеорепаратив жараёнларнинг сезиларли даражада секинлашишига, кучсиз суяк қадоғи ҳосил бўлишига, айрим ҳолларда битмасликга олиб келиши исботланган;
болаларда суяк бўлаклари силжиши бўлган диафизар кечки рефрактуралар - рентгенографиясида суяк кўмиги канали эндостал қадоқ билан ёпиқлиги, МСКТда қадоқ зичлигининг 561-770HU оралиғида бўлганда сих ёрдамида синиқнинг юқори ёки пастки қисмидан каналнинг ички қисмига эндостал қадоқни механик таъсирлаш ҳисобига реканализация қилиш очилган суяк кўмиги каналида қон айланишни меъёрлашишига, иккиламчи қадоқлар ҳосил бўлишига, остеорепарация жараёни нормада кечишишига шароит яратилиши исботланган;
болаларда суяк бўлаклари силжиши бўлган диафизар кечки рефрактураларда суяк кўмиги канали ёпиқ ва эндостал қадоқ зичлиги МСКТда 771- 1200 HU оралиғида бўлганда, проксимал ва дистал бўлакнинг диафиз бошланишидан каналга сих киритиб, суяк кўмиги каналини механик таъсирлаш, суяк илиги ва қон элементлари билан аралашган гематома ҳосил бўлиши аниқланган, бу ҳолат остеорегенерация жараёнларини рағбатлантириши, суяк кўмиги каналида қон айланишни меъёрлаштириши ва қайта синган соҳада иккиламчи суяк қадоғи шаклланиши учун қулай шароит яратилиши исботланган;
болалар ўмров суяги қайта синишларида очиқ реканализация ва фиксация усули ишлаб чииқилган, бунда каналдан ўтказилган интрамедулляр сихнинг бир учини проксимал бўлакдан чиқарилиб, 90°га букилади, репозиция муолажасидан сўнг иккинчи учини дистал бўлакдан чиқарилади, суяк ўқи бўйлаб тортилади ва мос равишда Z-симон шаклда букилади; ушбу усул суяк бўлаклари орасидаги иккиламчи силжишларни ва диастазни бартараф этиши, остеорепарация жараёнига ижобий таъсир қилиши ҳамда иккиламчи битиш жараёнининг ўз вақтида кечишини таъминлаши исботланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Соғлиқни сақлаш тизимидаги илмий-тадқиқотлар, стартаплар ва инновацион фаолиятини мувофиқлаштирувчи кенгашининг 2026 йил “20” августдаги Х67-сонли хулосасига кўра (илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий марказининг 2026 йил 27 июлдаги 03-08/1127-сонли хати юборилган):
биринчи илмий янгилик: болаларда бирламчи синишни битиши босқичли кечиши, ҳар бир босқичдаги рефрактураларда эндостал қадоқнинг турлича бўлиши, айниқса кечки битиш босқичларида юзага келган қайта синишларда, суяк кўмиги каналида зич эндостал қадоқ билан ёпилиши натижасида канал ва атрофдаги тўқималарда қон айланишни чекланиши, қайта синган соҳага қон ва суяк кўмиги қуйилмаслиги каби ҳолатлар - қайта остеорепарация жараёнига салбий таъсир кўрсатиши, ретроспектив таҳлилдаги беморларда қониқарсиз натижалар, жумладан суяк бўлакларининг битмаслиги ва сохта бўғимларнинг юзага келишига мойилликни ошириши исботланган. Жорий этишда олинган натижалар Хоразм вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (13.02.2026 йилдаги 82-1-сон буйруқ), Бухоро вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (19.02.2026 йилдаги 24-сон буйруқ), Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази Навоий филиали (19.02.2026 йилдаги 01/12-сон буйруқ), Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали (19.02.2026 йилдаги 85-1-сон буйруқ) ва Жиззах вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (18.02.2026 йилдаги 8-сон буйруқ) амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Болалар суяклари кечки қайта синишларида, суяк кўмиги каналидаги эндостал қадоқнинг зичлиги юқори бўлганда, ретроспектив таҳлилнинг узоқ натижаларида асоратлар 15,3%дан 16,7%гача кузатилиши даволашда шу жараёнларни инобатга олишга асос бўлди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Болалар суяклари қайта синишларини узоқ натижалардаги асоратларни эрта аниқлаб бартараф қилиш имконини берди; асоратларни даволаш жараёнлари ва реабилитация учун сарф харажатларни тежаш ҳар бир беморга 14 700 000 сўмни ташкил этди. Хулоса: Болалар суяклари қайта синишларини ретроспектив таҳлилдан олинган натижалар даволашдан кейин эрта асоратларнинг камайиши ва узоқ муддатлардаги турли хилдаги асоратларни минималлигини таъминлади ва ҳар бир беморга нисбатан ўртача 14700000 сўмни ташкил этди.
иккинчи илмий янгилик: болаларда бирламчи синишнинг турли босқичларида юзага келган диафизар қайта синишларни даволашнинг тактикасини танлаш мезонлари ишлаб чиқилган, бунда рентгенограммада суяк кўмиги канали очиқ ҳолат бўлганда МСКТда суяк кўмиги каналидаги эндостал қадоқ зичлиги 130дан 560 HU оралиғида бўлиши - консерватив, суяк кўмиги канали ёпилган ҳолатида зичлик 561дан 1200 HU бирлик оралиғида бўлиши - жарроҳлик усулларини танлашга кўрсатма эканлиги исботланган. Жорий этиш жараёнида олинган натижалар Хоразм вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (13.02.2026 йилдаги 82-1-сон буйруқ), Бухоро вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (19.02.2026 йилдаги 24-сон буйруқ), Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази Навоий филиали (19.02.2026 йилдаги 01/12-сон буйруқ), Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали (19.02.2026 йилдаги 85-1-сон буйруқ) ва Жиззах вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (18.02.2026 йилдаги 8-сон буйруқ) амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Болалар суяклари қайта синишларини ретгенография орқали суяк кўмиги канали очиқ ёки ёпиқлиги ва МСКТ текшируви орқали ўз вақтида қайта синган соҳада суяк кўмиги каналидаги эндостал қадоқнинг зичлигини аниқлаш орқали даволаш усулларни амалга ошириш, яқин ва узоқ натижаларда асоратларни эрта бартараф қилиш имконини берди; даволашдан кейинги даврда қайта даволаш жараёнлари ва реабилитация учун сарф харажатларни тежаш ҳар бир беморга 7500000 сўмни ташкил этди. Хулоса: Болалар суяклари қайта синишларини рентгенография ва МСКТ текширувларини қўллаш орқали, даволашдан кейинги узоқ муддатлардаги турли хилдаги асоратларни минималлигини таъминлади. Умумий иқтисодий натижадорлик бир беморга нисбатан ўртача 7500000 сўмни ташкил этди.
учинчи илмий янгилик: каламушларда ўтказилган тажриба ёрдамида қайта синишлардаги остеорепаратив жараёнларининг кечиши эндостал каналдаги ўзгаришларга боғлиқлиги - бирламчи синишнинг 14-кундаги рефрактураларда, яъни эрта даврдаги қайта синишлар рентгенографиясида периостал, параоссал қадоқларнинг яхши ривожланганлиги, суяк кўмиги канали очиқлиги аниқланган, бунда реовазография орқали қон айланиши 1 ой мобайнида тикланиши, қон томирларнинг қон билан тўлиш тезлиги 2–3 баробардан кўпроққа ортиши; морфология орқали остеобласт, остеоцит, фибробласт ҳужайраларнинг кўп миқдорда аниқланиши; спектроскопияда суяк таркибидаги О2, С, Са, Р ва Mg микроэлементлар миқдори 70%гача ошиши; олтингугуртнинг бу даврда аниқланмаслиги каби ҳолатлар қайта остеорегенерация жараёнининг меъёрида кечишига ёрдам бериши исботланган. Амалиётга жорий этишдаги кузатилган натижалар Хоразм вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (13.02.2026 й., №82-1 - буйруқ), Бухоро вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (09.02.2026 й., №24 - буйруқ), Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази Навоий филиали (09.02.2026 й., №01/12- буйруқ), Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали (09.02.2026 й., №85-1 - буйруқ) ва Жиззах вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (18.02.2026 й., №8 - буйруқ) амалиётларига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги каламушлар экспериментида бирламчи синишнинг эрта даврида юзага келган қайта синишларда текшириш усуларининг натижалари бизга суяк ҳужайраларидан остеобласт, хондроцит, хондробластларни кузатилишини инобатга олиб, болалар суяклари қайта синишларни ишончли эрта ташхислаш ва консерватив даволаш билан ёндашишга имкон берди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: экспериментдаги морфологик, биохимик ва қон айланишлардаги ўзгаришларни эътиборга олиб, даволанган болаларнинг соғломлашганлик сонининг ошишига олиб келди. Қайта даволанган беморларни таъминлаш учун сарф харажатлар ўртача 5600000 сўмгачани ташкил этди. Хулоса: экспериментдаги маълумотларни инобатга олиб, даволашдан кейинги даврда қўл ёки оёқ функцияларини эрта тикланиши натижасида, соғломлашган беморлар сони ошди ва Республикамиз учун қайта даволаниш мавжуд бўлган беморларни таъминлаш учун сарф харажатлар 5600000 сўмга тежашга олиб келди.
тўртинчи илмий янгилик: каламушларда бирламчи синишнинг 28-кунида - кечки қайта синиш холатида рентгенографияда периостал, параоссал қадоқлар резорбцияси, суяк кўмиги канали эндостал қадоқ билан ёпилганлиги; реовазографияда веноз қон айланиш ва қон томирларда қон билан тўлишининг нормага нисбатан сусайиши, морфологияда остеокластлар, хондробласт ҳужайраларнинг кўпайиши, спектроскопияда С, кўпайиши, О2, Са, Р ва Mg микроэлементлар миқдори 1,7%гача камайиши, олтингугуртнинг аниқланиши, қайта остеорепаратив жараёнларнинг сезиларли даражада секинлашишига, кучсиз суяк қадоғи ҳосил бўлишига, айрим ҳолларда битмасликга олиб келиши исботланган. Амалиётга жорий этишдаги кузатилган натижалар Хоразм вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (13.02.2026 й., №82-1 - буйруқ), Бухоро вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (09.02.2026 й., №24 - буйруқ), Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази Навоий филиали (09.02.2026 й., №01/12- буйруқ), Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали (09.02.2026 й., №85-1 - буйруқ) ва Жиззах вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (18.02.2026 й., №8 - буйруқ) амалиётларига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги каламушлар экспериментида кечки даврида юзага келган қайта синишларда суяк васкуляризациясини камайиши, О2, Са, Р ва Mg микроэлементлар миқдорини камайиши, С, Sнинг ошиши ва остеокластларни ўрин алмашишини кузатилишини инобатга олган ҳолда, ишончли эрта ташхислаш ва даволаш тактикасини танлаш, индивидуал ёндашишга имкон берди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: экспериментдаги морфологик, биохимик ва қон айланишлардаги ўзгаришларни эътиборга олиб, даволанган болаларнинг соғломлашганлик сонининг ошишига олиб келди. Давлат учун қайта даволанган беморларни таъминлаш учун сарф харажатлар тежами ўртача 5600000 сўмгачани ташкил этди. Хулоса: экспериментдаги маълумотларини инобатга олиб, оператив даволашдан кейинги даврда муча функцияларини эрта тикланиши, соғломлашган беморлар сонини ошишига имкон берди ва қайта даволанишга мавжуд беморларни таъминлаш учун харажатларни 5600000 сўмга тежашга олиб келди.
бешинчи илмий янгилик: болаларда суяк бўлаклари силжиши бўлган диафизар кечки рефрактураларнинг - рентгенографиясида суяк кўмиги канали эндостал қадоқ билан ёпиқлиги, МСКТда қадоқ зичлигининг 561-770HU оралиғида бўлиши аниқланганда сих ёрдамида синиқнинг юқори ёки пастки қисмидан каналнинг ички қисмига эндостал қадоқни механик таъсирлаш ҳисобига реканализация қилиш очилган суяк кўмиги каналида қон айланишни меъёрлашишига, иккиламчи қадоқлар ҳосил бўлишига, остеорепарация жараёни нормада кечишишига шароит яратилиши исботланган. Амалиётга жорий этишдаги кузатилган натижалар Хоразм вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (13.02.2026 й., №82-1 - буйруқ), Бухоро вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (09.02.2026 й., №24 - буйруқ), Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази Навоий филиали (09.02.2026 й., №01/12- буйруқ), Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали (09.02.2026 й., №85-1 - буйруқ) ва Жиззах вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (18.02.2026 й., №8 - буйруқ) амалиётларига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Кечки рефрактуралар рентгенографиясида, МСКТда қадоқ зичлигининг 561-770HU оралиғида бўлиши аниқланганда сих ёрдамида эндостал қадоқни механик таъсирлаш ҳисобига реканализацияси, остеорепарация жараёни нормада кечишишига эришилди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги кечки босқичидаги қайта синишларда эса қониқарсиз натижаларнинг 19,2%гача камайиши ҳар бир бемор учун 8400000 сўм маблағ тежалиши билан асосланади. Хулоса: кечки босқичида кузатилган қайта синишларда реканализация ҳамда гемостимуляция ишлаб чиқилиши 1 нафар бемор учун 8400000 сўм иқтисод қилиш имконини берди.
олтинчи илмий янгилик: болаларда суяк бўлаклари силжиши бўлган диафизар кечки рефрактураларда суяк кўмиги канали ёпиқ ва эндостал қадоқ зичлиги МСКТда 771- 1200 HU оралиғида бўлганда, проксимал ва дистал бўлакнинг диафиз бошланишидан каналга сих киритиб, суяк кўмиги каналини механик таъсирлаш, суяк илиги ва қон элементлари билан аралашган гематома ҳосил бўлиши аниқланган, бу ҳолат остеорегенерация жараёнларини рағбатлантириши, суяк кўмиги каналида қон айланишни меъёрлаштириши ва қайта синган соҳада иккиламчи суяк қадоғи шаклланиши учун қулай шароит яратилиши исботланган. Тадқиқот натижалари Хоразм вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (13.02.2026 й., №82-1 - буйруқ), Бухоро вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (09.02.2026 й., №24 - буйруқ), Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази Навоий филиали (09.02.2026 й., №01/12- буйруқ), Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали (09.02.2026 й., №85-1 - буйруқ) ва Жиззах вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (18.02.2026 й., №8 - буйруқ) клиник амалиётларига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самардорлиги болалар суяклари қайта синишларининг кечки даврида реканализация, гемостимуляция қилиниши, мучаларни анатомик, клиник, функциоанал 98,4% ўз ҳолатигача тикланишига имкон бериши, болалар ҳаёт сифатини яхшилаш ва асоратлар олдини олиш натижасида ногиронлик сонининг камайиши исботланди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги даволашдан кейинги асоратлар кузатилмаслиги ва ногиронлик бўлмаслиги ҳисобига ҳар бир бемор учун ўртача 8400000 сўм маблағ тежалиши исботланди. Хулоса: Болаларда бирламчи синишнинг кечки давридаги қайта синишларда реканализация, гемостимуляцияни эьтиборга олиш, ҳар бир бемор учун ўртача 8400000 сўм маблағ тежалишига имкон берган.
еттинчи илмий янгилик: болаларда ўмров суяги қайта синишларида очиқ реканализация ва фиксация усули ишлаб чииқилган, бунда каналдан интрамедулляр ўтказилган сихнинг бир учини проксимал бўлакдан чиқарилиб 90°га букилади, репозиция муолажасидан сўнг иккинчи учини дистал бўлакдан чиқарилади, суяк ўқи бўйлаб тортилади ва мос равишда Z-симон шаклда букилади; ушбу усул суяк бўлаклари орасидаги иккиламчи силжишларни ва диастазни бартараф этиши, остеорепарация жараёнига ижобий таъсир қилиши ҳамда иккиламчи битиш жараёнининг ўз вақтида кечишини таъминлаши исботланган. Тадқиқот натижалари Хоразм вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (13.02.2026 й., №82-1 - буйруқ), Бухоро вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (09.02.2026 й., №24 - буйруқ), Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази Навоий филиали (09.02.2026 й., №01/12- буйруқ), Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали (09.02.2026 й., №85-1 - буйруқ) ва Жиззах вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (18.02.2026 й., №8 - буйруқ) клиник амалиётларига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самардорлиги ўмров суяги қайта синишларида “Z”-симон стабил фиксация қилиниши ва суяк бўлаклари орасида диастаз йўқолиши, елка камари функциясини сақлаб қолиниши, жароҳатланган беморларнинг ҳаёт сифати ва меҳнат қобилияти яхшиланиши билан оширилди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги асоратлар ва ногиронлик даражасининг камайиши ҳисобига ҳар бир бемор учун ўртача 5200000 сўм маблағ тежалиши билан исботланди. Хулоса. Ўмров суяги қайта синишларини интрамедулляр сих охирларини “Z”-симон фиксация қилишни эътиборга олиниши, ҳар бир бемор учун ўртача миқдорда 5200000 сум иқтисод қилинишига имкон берган.