Махмудов Махсуд Убайдуллоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “сенсоневрал эшитиш заифлик болаларда кохлеар имплантация тизимини ташхислашга ва реабилитациясига комплекс ёндашиш”, 14.00.09 – Педиатрия, 14.00.04 –Оториноларингология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: B2023.3.PhD/Tib3987.
Илмий раҳбарлар: Иноятова Флора Илясовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор, академик; Наджимутдинова Нозима Шамсутдиновна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети,_DSc.06/2025.27.12.Tib.01.05.
Расмий оппонентлар: Агзамова Шоира Абдусаломовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Вохидов Улуғбек Нуридинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санкт-Петербург қулоқ, томоқ, бурун ва нутқ илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади оғир сенсоневрал эшитиш заифлиги бўлган болаларда операциядан олдинги, интраоперацион ва операциядан кейинги диагностик кўрсаткичларни ҳисобга олган ҳолда комплекс персонификацияланган ёндашувни ишлаб чиқиш ва жорий этиш орқали кохлеар имплантация самарадорлигини оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
эшитишни протезлаш самарадорлиги даражаси ва боланинг ёши кучайтирилган товуш сигналига сенсор адаптация жараёнларига таъсир кўрсатиши ҳамда болаларда эшитув-нутқ боғланишларнинг тезроқ шаклланиши билан ассоциацияланиши исботланган;
“қониқарли” эшитиш мосламаларидан фойдаланишда ECAP бўсаға қийматлари даражалари “етарли бўлмаган фойдаланиш” гуруҳига нисбатан статистик жиҳатдан ишончли равишда 1,3 марта паст бўлганлиги аниқланган, бу электрофизиологик параметрларнинг эшитишни протезлаш режимига боғлиқлигидан далолат беради ва янада барқарор нейроэшитув жавобларининг шаклланишига таъсир кўрсатади, айниқса 3 ёшгача бўлган болалар учун кўпроқ хослиги исботланган;
илк бор “бўлакли-чизиқли функция” математик моделидан фойдаланган ҳолда нутқ процессорининг “бирламчи харитаси” индивидуал старт параметрларини танлаш модели стандартлаштирилди хамда кохлеар имплантация тизимида сенсоневрал эшитиш заифлиги бўлган болаларни реабилитация қилишга персоналлаштирилган ёндашувнинг ишлаб чиқилган аудиологик мезонлари реабилитация самарадорлигини ошиши ва ҳаёт сифатини 1,5 марта яхшиланиши исботланган;
мослаштирилган “бўлакли-чизиқли функция” математик моделидан фойдаланиш 24 ойга келиб эшитиш идроки ва эшитиш хулқ-атворининг шаклланишида ижобий динамика билан кечганлиги аниқланди; бунда кўрсаткичлар дастлабки қийматларга нисбатан мос равишда 5,8 ва 5,1 марта ошган бўлиб, бу стимуляция параметрларини объектив ва физиологик жиҳатдан танлаш имкониятини тасдиқлайди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикасида универсал аудиологик скрининг ва эшитиш зайифлиги бўлган янги туғилган чақалоқларни узлуксиз мониторинг қилиш тизимини ташкил этиш асосида:
биринчи илмий янгилик: оғир сенсоневрал эшитиш заифлиги бўлган болаларда операциядан олдинги эшитиш мосламаларидан фойдаланиш интенсивлиги ёшга боғлиқ хусусиятларга эга эканлиги аниқланди: эшитиш мосламаларини “етарли бўлмаган фойдаланиш” гуруҳида 4-5 ёшдаги мактабгача ёшдаги болалар устунлик қилган бўлса, “қониқарли фойдаланиш” гуруҳини асосан 6 ойдан 3 ёшгача бўлган эрта ёшдаги болалар ташкил этди. Ушбу қонуният эрта ёшда ўз вақтида ва мунтазам эшитишни протезлаш эшитиш депривацияси даврини қисқартиришга, кучайтирилган акустик сигнални яхшироқ кўтаришга ва эшитув-нутқ боғланишларни эртароқ шакллантиришга ёрдам беришини кўрсатади ва натижалар Самарқанд вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказига 2025 йил 5 апрелдаги 59 - 4-сонли буйруқ ва Хоразм вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказига 2025 йил 10 апрелдаги 108 - сонли буйруқ билан жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: оғир сенсоневрал эшитиш заифлиги бўлган болаларни фаол эшитув-нутқ реабилитациясига кеч жалб этиш хавфини камайтириш, эшитишни протезлаш ва кохлеар имплантация босқичлари ўртасидаги узвийликни ошириш, шунингдек болада нутқ ривожланиши кечикиши ва ижтимоий дезадаптация эҳтимолини камайтириш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: болани операциядан олдин самарасиз олиб бориш даврининг қисқариши такрорий мурожаатлар, қўшимча созлашлар ва оиланинг ихтисослаштирилган марказга қатновлари сонини камайтиради. Реабилитация натижаси қулай бўлган ҳолда, фақат ногиронлиги бўлган бола учун нафақа йўналиши бўйича бюджет маблағларининг потенциал тежалиши бир беморга йилига 11040000 сўмни ташкил этади. Хулоса: операциядан олдинги босқични объектив назорат қилишни қўллаш болаларни кохлеар имплантацияга тайёрлаш натижадорлигини ошириш, оила ва соғлиқни сақлаш тизимининг асоссиз вақт ҳамда молиявий харажатларини қисқартириш ва бир бола учун йилига 11040000 сўм потенциал тежамкорликни таъминлаш имконини беради;
иккинчи илмий янгилик: интраоперацион электрофизиологик мониторинг кўрсаткичлари операциядан олдинги эшитиш мосламаларидан фойдаланиш интенсивлигига қараб фарқланиши аниқланди. III гуруҳга кирган, эшитиш аппаратларини “қониқарли фойдаланган” болаларда эшитиш нервининг электр чақирилган суммар ҳаракат потенциали - ECAP - бўсаға қийматлари даражалари I гуруҳга кирган, эшитиш мосламаларини “етарли бўлмаган таққан” болаларга нисбатан 1,3 марта ишончли паст бўлди. Бир вақтнинг ўзида ECAP ва электр чақирилган стапедиал рефлекс - ESRT кўрсаткичлари ўртасида корреляцион боғлиқлик аниқланди, бунда ESRT кўрсаткичлари бўйича III ва I гуруҳлар ўртасидаги фарқ 1,1 марта ташкил этди, бу операциядан олдинги эшитиш стимуляцияси даражаси ва эшитиш нервининг электр стимуляцияга объектив жавоб параметрлари ўртасидаги функционал ўзаро боғлиқликни тасдиқлайди, Самарқанд вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказига 2025 йил 5 апрелдаги No 59-4-сонли буйруқ ва Хоразм вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказига 2025 йил 10 апрелдаги No 108-сонли буйруқ билан жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: оғир сенсоневрал эшитиш заифлиги бўлган болаларни кохлеар имплантацияга операциядан олдин тайёрлаш сифатини ошириш ва узоқ давом этувчи эшитиш депривацияси хавфини камайтириш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: операциядан олдин кам самарали олиб бориш ва эшитишни протезлаш муддатларини асоссиз узайтириш эҳтимолини қисқартирди; реабилитация натижаси қулай бўлган ҳолда, бюджет маблағларининг потенциал тежалиши икки йиллик кузатув даври учун бир беморга 22080000 сўмни ташкил этади. Хулоса: бир бемор ҳисобида мазкур ёндашувни қўллаш операциядан олдинги босқич натижадорлигини ошириш ва кузатув даври учун бир беморга 22080000 сўм потенциал тежамкорликни таъминлаш имконини беради;
учинчи илмий янгилик: илк бор болаларда кохлеар имплант нутқ процессорининг “бирламчи харитаси” индивидуал старт параметрларини танлаш модели интраоперацион қайд этилган ECAP бўсаға қийматларига асосланган бўлакли-чизиқли функция математик моделидан фойдаланган ҳолда стандартлаштирилди. Ушбу модель бўйича олинган электр стимуляциянинг ҳисобланган старт даражалари аурикулопалпебрал рефлекс бўйича аниқланадиган стимуляция бўсағалари билан корреляцияланиши аниқланди, бу кохлеар имплантациядан кейин болаларда нутқ процессорини бирламчи дастурлашда таклиф этилган ёндашувнинг клиник қўлланилишини тасдиқлайди, Самарқанд вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказига 2025 йил 5 апрелдаги 59-4-сонли буйруқ ва Хоразм вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказига 2025 йил 10 апрелдаги 108сонли буйруқ билан жорий этилган Ижтимоий самарадорлиги: болаларда, айниқса боланинг ишончли субъектив реакциясини олиш имконияти чекланган ҳолларда, нутқ процессорини бирламчи улашни янада хавфсиз ва объектив йўналтирилган ҳолда амалга оширишни таъминлади. Иқтисодий самарадорлиги: нутқ процессорини бирламчи созлашнинг ҳисоблаш моделини қўллаш ихтисослаштирилган марказга такрорий режадан ташқари ташрифлар эҳтиёжини камайтиради, бу республикага қарашли олис ҳудудлардаги, жумладан Қорақалпоғистон Республикасидаги оилалар учун айниқса муҳим. Бир такрорий сафарнинг қисқариши оиланинг авиақатнов, яшаш, овқатланиш ва транспорт учун тўғридан-тўғри номедицин харажатларини бир беморга ўртача 3500000 сўмга камайтириш имконини беради. Хулоса: нутқ процессорининг “бирламчи харитаси” старт параметрларини аниқлаш ҳисоблаш моделини жорий этиш нафақат бирламчи созлаш аниқлигини ошириш, балки олис ҳудудлардаги оилаларга молиявий юкламани камайтириш имконини ҳам беради; бир такрорий сафар қисқарганда тежамкорлик тахминан 3500000 сўмни, икки сафар қисқарганда эса бир беморга 7000000 сўмгача ташкил этади;
тўртинчи илмий янгилик: сенсоневрал эшитиш заифлиги бўлган болаларни кохлеар имплантация тизимида олиб боришнинг аудиологик алгоритми ишлаб чиқилди, у DataLogging мониторингини, мослаштирилган “бўлакли-чизиқли функция” математик модель асосида кохлеар имплант нутқ процессорини бирламчи созлаш параметрларини интраоперацион аниқлашни, шунингдек эшитув-нутқ реабилитация самарадорлигини динамик баҳолашни ўз ичига олади. Таклиф этилган алгоритмни қўллаш кохлеар имплантациядан кейин болаларда реабилитация самарадорлиги ва ҳаёт сифатини 1,5 марта оширишга хизмат қилиши аниқланди, Самарқанд вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказига 2025 йил 5 апрелдаги 59-4-сонли буйруқ ва Хоразм вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказига 2025 йил 10 апрелдаги 108 - сонли буйруқ билан жорий этилган Ижтимоий самарадорлиги: эшитишни протезлаш, кохлеар имплантация ва кейинги реабилитация босқичлари ўртасида узвийликни таъминлади, бу болаларни аудиологик кузатиб бориш сифатини ошириш ва уларнинг эшитиш-нутқий ривожланиши ҳамда ҳаёт сифати кўрсаткичларини яхшилаш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: алгоритмни қўллаш олиб боришнинг самарасиз босқичларини қисқартириш, қўшимча мурожаатлар сонини камайтириш ва реабилитация натижадорлигини ошириш имконини беради. Реабилитация натижалари яхшиланганда ва барқарор ногиронлик хавфи пасайганда, ногиронлиги бўлган бола учун нафақа йўналиши бўйича бюджет маблағларининг потенциал тежалиши икки йиллик кузатув даври учун бир беморга 22080000 сўмни ташкил этади. Хулоса: болаларни кохлеар имплантация тизимида комплекс аудиологик олиб бориш алгоритмини жорий этиш эшитиш-нутқий реабилитация самарадорлиги ва ҳаёт сифатини 1,5 марта ошириш, шунингдек икки йил давомида бир беморга 22080000 сўмгача бюджет маблағлари потенциал тежамкорлигини таъминлаш имконини беради.