Sayt test rejimida ishlamoqda

Файзиева Дилором Бўритошевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Эндоген увеитларнинг диагностикаси, клиник-иммунологик тавсифи, даволаш ва профилактикаси», 14.00.08–Офтальмология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.2.PhD/Tib47.
Илмий раҳбар: Камилов Халиджан Махамаджанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти, DSc.28.12.2017.Tib.59.01.
Расмий оппонентлар: Билалов Эркин Назимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ишигов Ибрагим Огаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Қозоғистон).
Етакчи ташкилот: Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Академик С.Н.Федоров номидаги Кўз микрохирургияси ТИТК МТТМ (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: эндоген увеитларнинг диагностикаси, клиник-иммунологик тавсифи, даволаш ва профилактикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кўрув аъзолари қон томирли қаватининг яллиғланиш касалликларида маҳаллий ва тизим даражаларида патогенетик ноқулай реакциялар ривожланиб, улар қон зардоби ва кўз ёш суюқлигида ЛИИ, ИЛ-1β, ФНО-α ва IgG миқдорларининг ортиши билан намоён бўлиши исботланган;
ОРИ, ЛЭЧТНИ, ЛГИ, ЛИ кўрсаткичларнинг қўлланилиши эндоген увеитларга аниқ ташхис қўйишда, касаллик кечишини башоратлашга ҳамда беморларни даволаш муддатларини қисқартиришга олиб келувчи самарали даволаш усулини танлаш имконини берган;
бактериал ва вирус этиологияли увеитларда ИЛ-1β, аутоиммун этиологияли увеитларда эса ИЛ-4, С-реактив оқсил, ФНО-α, фибриноген ва неоптерин миқдорининг ортиши билан намоён бўлувчи кўрув аъзолари қон томирли қаватининг маҳаллий иммун-яллиғланиш жараёни ривожланишида организм иммун ҳимоя тизимининг аҳамияти аниқланган;
вирус этиологияли увеитли беморларни даволаш негизида IgА, IgМ ва IgG миқдорларининг камайиши, яллиғланиш маркерлари (неоптирин, ФНО-α ва фибриноген) миқдорларининг камайиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Эндоген увеитларнинг диагностика, клиник-иммунологик тавсифи, даволаш ва профилактикаси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
“Эндоген увеитларнинг диагностикасида интеграл гематологик параметрлар” мавзусидаги услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 18 октябрдаги 8Н-р/280-сон маълумотномаси). Ушбу услубий тавсиянома эндоген увеитларнинг сабабларини аниқлаш, эрта ташхис қўйиш, касалликни маҳсулдор даволаш ва унинг кескинлашувини олдини олишга хизмат қилган;
“Кўрув аъзоси вирусли касаллигини ташхислаш ва даволаш” мавзусидаги услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 13 октябрдаги 8Н-р/313-сон маълумотномаси). Ушбу услубий тавсиянома увеит касаллигини ташхислашни такомиллаштириш, даволашни муқобиллаштириш ва самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
эндоген увеитларнинг диагностикаси, клиник-иммунологик тавсифи, даволаш ва профилактикасини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика клиник офтальмологик шифохонаси, Жиззах, Навоий, Фарғона ва Самарқанд вилоят кўз касалхоналари амалиётларига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 18 февралдаги 8Н-з/21-сон маълумотномаси) Жорий қилинган натижалар тиббий ёрдам сифатини оширган, ташхислаш ва даволашнинг янги услубларни қўллаш орқали касалликнинг асоратларини камайтириш, беморлар ҳаёт сифатини яхшилаш ҳамда беморларнинг стационарда даволаниш муддатини қисқартириш ҳисобига иқтисодий самарадорликка имкон яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish