Садиев Умиджон Абдусамадовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Жанубий Мирзачўл магистрал каналидаги сув ресурсларини ишончли ва самарали бошқаришнинг илмий-технологик асослари” 05.09.07–“Гидравлика ва муҳандислик гидрологияси” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.3.DSc/T490
Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Махмудов Илхомжон Эрназарович, техника фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институтида бажарилган.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.17/2025.27.12.Т.01.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Худайкулов Савет Ишанкулович–техника фанлари доктори, профессор, Самиев Луқмон Найимович–техника фанлари доктори, доцент, Ибрагимов Илҳом Аҳрорович-кафедраси профессори, техника фанлари доктори.
Етакчи ташкилот – Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Жанубий Мирзачўл магистрал каналидаги сув ресурсларини ишончли ва самарали бошқаришнинг илмий-технологик асосларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Рақамли технологиялар асосида Жанубий Мирзачўл магистрал каналининг сув балансини ҳисоблаш усули ва геофазовий ҳолатининг симуляция модели такомиллаштирилган.
Понтрягин усули асосида йирик магистрал каналларда сув тақсимотини самарали бошқаришнинг гидравлик модели ишлаб чиқилган;
Фурье усули асосида сув оқимининг гидравлик параметрларини стохастик функциялар орқали ҳисоблаш усули ишлаб чиқилган;
Буссинеск тенгламаси асосида канал ўзани ҳолатига боғлиқ ҳолда ирригация каналлардаги фильтрация сарфини ҳисоблаш усули такомиллаштирилган;
Йирик магистрал каналларидаги сув ресурсларини сунъий интеллект технологиялари асосида самарали ва ишончли бошқариш концепцияси ишлаб чиқилган.
табиий ва антропоген омиллар таъсирида вужудга келадиган сув тақчиллиги шароитида сув ресурсларини канал бўйлаб транспортировка қилиш, иқтисодиёт тармоқларидаги сувдан фойдаланувчи ва истеъмолчиларга ишончли етказишнинг сунъий интеллектнинг технологик асоси яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жанубий Мирзачўл магистрал каналидаги сув ресурсларини ишончли ва самарали бошқаришнинг илмий-технологик асосларини ишлаб чиқиш асосида:
Жанубий Мирзачўл магистрал каналининг ишончли ва самарали ишлаш ҳолатининг экспериментал параметрлари, Фурье усули асосида сув оқимининг гидравлик параметрларини стохастик функциялар орқали ҳисоблаш усули, канал ўзани ҳолатига боғлиқ ҳолда ирригация каналлардаги фильтрация сарфини ҳисоблаш усули Қуйи-Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2026 йил 8 августдаги 04/29-4187 сон маълумотномаси). Натижада каналдаги сув ресурларини инновацион ҳамда рақамли технологиялар асосида тақсимлаш орқали Жанубий Мирзачўл магистрал канали сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлиги 8-10 фоизга яхшиланишига эришилган.
рақамли технологиялар асосида Жанубий Мирзачўл магистрал канали сув ресурсларини ишончли ва самарали бошқаришнинг ҳамда Буссинеск тенгламаси асосида ирригация каналларида фильтрация ҳисобига содир бўладиган солиштирма фильтрация сарфини ҳисоблашнинг такомиллаштирилган усуллари ҳамда йирик магистрал каналларда сув ресурсларидан фойдаланишни ишончли ва самарали бошқариш услуби ҳамда сунъий интеллект асосида Жанубий Мирзачўл магистрал каналидаги сув ресурсларидан самарали ва ишончли бошқариш технологияси Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2026 йил 8 августдаги 04/29-4187 сон маълумотномаси). Натижада йилига ўртача 40-45 млн.м3 сув ресурсларини тежалиш имконияти яратилган.
“Сунъий интеллект ёрдамида Жанубий Мирзачўл магистрал каналидаги сув ресурсларини самарали бошқариш (ДГУ63589-рақамли) дастури, каналнинг фойдали иш коэффициентини аниқлаш (ДГУ64576-рақамли) дастури, сув балансини ҳисоблаш (ДГУ63587-рақамли) дастури ва ГАТ технологиялари орқали маълумотлар базасини шакллантириш (ДГУ 64576 рақамли) дастури Жанубий Мирзачўл магистрал каналидан фойдаланиш бошқармаси фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2026 йил 8 августдаги 04/29-4187 сон маълумотномаси). Натижада Жанубий Мирзачўл магистрал каналидан фойдаланиш бошқармаси фаолиятига жорий қилиниши натижасида сувдан фойдаланиш самарадорлиги оширилди. Сунъий интеллект асосида Жанубий Мирзачўл магистрал каналидаги сув ресурсларидан самарали ва ишончли бошқаришнинг технологиясини амалиётда жорий этилиши натижасида магистрал каналда 6-8 % сув ресурслари иқтисод қилишга эришилган.