Номозов Бекзод Абдиазиз ўғлининг диссертация ҳимоясисиз
ихтиро учун патентлар асосида фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш бўйича материаллар тақдимномасининг ҳимоясини ўтказилиши ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Учиш аппаратларининг конструксия элементлари учун графен асосидаги композицион материалларни ишлаб чиқиш ва уларни қўллаш”,
05.02.08 - Учиш аппаратларини лойиҳалаш, уларнинг конструксияси, ишлаб чиқариш, улардан фойдаланиш ва ер усти мажмуалари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/Т6473
Илмий раҳбар: Абдужабаров Нуриддин Анварович, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги PhD.10/2025.27.12.Т.01.07 рақамли Илмий кенгаш.
II. Тадқиқотнинг мақсади: учиш аппаратларининг конструкция элементлари учун графен асосидаги композицион материаллар эпоксидли боғловчи, графен ва толали мустаҳкамловчиларни мақбул нисбатларда танлаш, графеннинг полимер матрицасида бир текис дисперсияланишини таъминлаш ҳамда композицияни препрег технологияси асосида шакллантириш орқали ишлаб чиқиш ва қўллашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор учиш аппаратлари учун материалнинг механик, термик ва эксплуатацион хусусиятларини оширувчи эпоксидли боғловчи, графен ва толали мустаҳкамловчилар асосида “Препрег тайёрлаш учун эпоксидли композиция” ишлаб чиқилган(ЎзР патенти (УЗ) №ИАП 8373);
илк бор учиш аппаратларининг конструкцион элементларининг термомеханик барқарорликни сақловчи янги турдаги модификатор, пластификатор ва графен асосида мустаҳкам ва енгил композицион “Препрег тайёрлаш учун эпоксидли композиция” ишлаб чиқилган (ЎзР патенти (УЗ) №ИАП 8374);
илк бор учиш аппаратлари материалларининг технологик хусусиятларини яхшилашга йўналтирилган композицион материалларнинг эксплуатация шароитида конструксион элементларнинг механик ва термик ҳолатига таъсири тажрибавий тадқиқотлар асосида баҳоланиб, юқори юкламали шароитларда самарали фойдаланиш имконини берувчи таркиб ва технологик ечимлар асосланган;
препрег тайёрлаш учун эпоксидли композиция олиш усули эпоксид боғловчи, графен ва толали мустаҳкамловчи компонентларнинг оптимал нисбатини, графеннинг бир текис дисперсияланишини ҳамда композицияни аралаштириш ва қотиришнинг мақбул технологик режимларини асослаш ҳисобига такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Учиш аппаратларининг конструкция элементлари учун композицион материалларни ишлаб чиқиш ва қўллаш бўйича ўтказилган илмий-тадқиқот ишларида олинган натижалар асосида:
препрег тайёрлаш учун эпоксидли композиция (ЎзР патенти (УЗ) №ИАП 8373) “Чирчиқ авиация тамирлаш заводида” амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Мудоффа Вазирлигининг 2026-йил 6-апрелдаги 10/750-сонли маълумотномаси). Натижада учиш аппаратлари учун графен асосидаги композицион материалларнинг мустаҳкамлик кўрсатгичи 25% га ва эксплуатация муддати
1,5 баробарга оширишга эришилган;
препрег тайёрлаш учун эпоксидли композиция (ЎзР патенти (УЗ) №ИАП 8374) “Чирчиқ авиация тамирлаш заводида” амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Мудоффа Вазирлигининг 2026-йил 6-апрелдаги 10/750-сонли маълумотномаси). Натижада учиш аппаратлари учун графен асосидаги композицион материалларнинг термомеханик хусусиятлари 250 °C гача бақрарор ишлаш имкониятига эришилган;
Учиш аппаратларининг конструкция элементлари учун композицион материалларни ишлаб чиқиш ва қўллаш бўйича (ЎзР патенти (УЗ) №ИАП 8373, ЎзР патенти (УЗ) №ИАП 8373) “Чирчиқ авиация тамирлаш заводида” амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Мудоффа Вазирлигининг 2026-йил 6-апрелдаги 10/750-сонли маълумотномаси). Натижада умумий иқтисодий самарадорлик 700 млн. сўмни ташкил этган.