Шоахмедова Комола Назруллаевнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Сурункали буйрак касаллиги бўлган беморларда оғиз бўшлиғи касалликларини комплекс даволашни оптималлаштириш” 14.00.21 – Стоматология ва 14.00.05 – Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.DSc/Tib1143.
Илмий маслахатчи: Акбаров Авзал Нигматуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Сабиров Мақсуд Атабаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib.01.06.
Расмий оппонентлар: Гулямов Суръат Саидвалиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Даминова Лола Турғунпўлатовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Амхадова Малкан Абдрашидовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия).
Етакчи ташкилот: Упсала университети (Швеция).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: оғиз бўшлиғидаги клиник-функционал ўзгаришларни ўрганиш асосида касалликнинг турли босқичларида (диализ олди, диализ, трансплантациядан кейинги давр) бўлган сурункали буйрак касаллиги билан оғриган беморларда ихтисослаштирилган комплекс стоматологик ёрдам кўрсатиш тактикасини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор дастурий гемодиализда бўлган сурункали буйрак касаллигининг терминал босқичи билан оғриган беморларда, буйрак трансплантациясини ўтказган беморлар (реципиентлар) гуруҳида, буйрак ўрнини босувчи терапиясиз, яъни буйрак функцияси пасайишининг ўрта ва оғир даражаси бўлган СБК III-IV босқичи билан оғриган беморларда оғиз бўшлиғи аъзоларининг (тишлар, пародонт тўқимаси ва шиллиқ қават) ҳолати комплекс клиник-лаборатор ва инструментал усулда аниқланган;
илк бор буйрак ўрнини босувчи терапиянинг турли шакллари билан СБК билан оғриган беморларда компютер капилляроскопия усули билан пародонт тўқималари микроциркуляциясини қиёсий баҳолаш уремия белгилари ва фармакоиммуносупрессияда микротомир бузилишларини объективлаштириши асосланган;
СБК билан оғриган беморларда ва буйрак трансплантациясидан кейин оғиз бўшлиғи микробиоценози ва маҳаллий цитокин холатининг хусусиятлари аниқланди, IL-1β, TNF-α ва остеокацин даражаси ва пародонтдаги яллиғланиш-деструктив жараёнларнинг оғирлиги ўртасидаги боғлиқликлар аниқланган;
илк бор сурункали буйрак етишмовчилиги билан оғриган беморларни ортопедик даволашда шиллиқ қаватда қон айланиш хусусиятлари, иммуносупрессия ва яллиғланиш асоратлари хавфининг юқорилигини ҳисобга олган ҳолда замонавий эгилувчан полимер материаллардан (Dental D, Quadrotti) тайёрланган қисман олинадиган протезларни қўллашнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
ортопедик даволашдан олдин СБК билан оғриган беморларда оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати ҳолатини баҳолашнинг симптоматик шкала, индексли гигиеник баҳолаш, микробиологик, иммунологик кўрсаткичлар ва капилляроскопия натижаларини ўз ичига олган клиник-функционал алгоритми ишлаб чиқилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техник кенгашининг 2026 йил 5 мардаги 04/58 сонли хулосасига кўра илмий-тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга жорий этиш бўйича:
биринчи илмий янгилик: дастурий гемодиализда бўлган сурункали буйрак касаллигининг терминал босқичи билан оғриган беморларда, буйрак трансплантацияси ўтказилган беморлар (реципиентлар) гуруҳида, буйрак ўрнини босувчи терапияси бўлмаган СБК III-IV босқичи яъни буйрак функциясини ўрта ва оғир даражада пасайиши кузатилган беморларда оғиз бўшлиғи аъзоларининг (тишлар, пародонт тўқимаси ва шиллиқ қават) ҳолати биринчи марта комплекс клиник-лаборатор ва инструментал жиҳатдан ўрганилган; Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, хусусан, Тошкент шаҳридаги 36-оилавий поликлиника (2025 йил 2 декабрдаги 157-сонли буйруқ) ва Чилонзор тумани кўп тармоқли марказий поликлиника (2025 йил 2 декабрдаги 112-буйруқ) амалий фаолиятига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: ишлаб чиқилган тавсиялар диализ қабул қилувчи беморларда сурункали буйрак касаллигининг оғиз бўшлиғи ҳолатига таъсири мезонларини аниқлаш ва шу орқали ўз вақтида ташхислаш ва даволаш сифатини яхшилаш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: Энг катта тежамкорлик СБК билан оғриган беморларда (III гуруҳ) эришилди: харажатларнинг камайиши - 41% ни ташкил этди. Буйрак реципиентларида (IV гуруҳ) тежамкорлик ўртача 29% ни ташкил этди. Бу ҳолат стоматологик статус асоратларининг олдини олиш самарадорлигини ва касаллик хуружларини даволаш харажатлари камайганини акс эттиради.
иккинчи илмий янгилик: илк бор буйрак ўрнини босувчи терапиянинг турли шакллари билан СБК билан оғриган беморларда компютер капилляроскопия усули билан пародонт тўқималари микроциркуляциясини қиёсий баҳолаш уремия белгилари ва фармакоиммуносупрессияда микротомир бузилишларини объективлаштириши асосланган; Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, хусусан, Тошкент шаҳридаги 36-оилавий поликлиника (2025 йил 2 декабрдаги 157-сонли буйруқ) ва Чилонзор тумани кўп тармоқли марказий поликлиника (2025 йил 2 декабрдаги 112-буйруқ) амалий фаолиятига жорий этилди. Илмий янгиликнин ижтимоий самарадорлиги: СБК фонида иккиламчи қисман адентияси бўлган беморларда замонавий термопластик материаллардан (Dental D, Quadrotti) тайёрланган қисман олинадиган протезларни қўллашнинг клиник мақсадга мувофиқлиги, уларнинг биоинертлиги, шиллиқ қаватга мослашувчанлиги ва инфекцион асоратларга чидамлилигини ҳисобга олган ҳолда асосланди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: Юқори бошланғич харажатларга қарамай, СБК билан оғриган беморларни протезлашда махсус томирга йўналтирилган терапияни қўллаш узоқ муддатли асоратларни камайтириш, такрорий мурожаатлар сонини камайтириш ва протезларнинг хизмат муддатини узайтириш орқали беморлар ҳаёт сифатини яхшилашни таъминлайди. Хулоса: илмий ишнинг ушбу янгилиги, сурункали буйрак касаллиги билан ўғриган беморларда нафақат шиллиқ қаватда қон айланиш даражасини ўрганиш ва уни яхшилаш билан бирга, биз тавсия этган ихтисослаштирилган комплекс стоматологик даво қўллаш натижасида протезга адаптация даврини қисқартириш имконини берди;
учинчи илмий янгилик: СБК билан оғриган беморларда ва буйрак трансплантациясидан кейин оғиз бўшлиғи микробиоценози ва маҳаллий цитокин холатининг хусусиятлари аниқланган, ИЛ-1β, ТНФ-α ва остеокалсин даражаси ва пародонтдаги яллиғланиш-деструктив жараёнларнинг оғирлиги ўртасидаги боғлиқликлар аниқланган; Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, хусусан, Тошкент шаҳридаги 36-оилавий поликлиника (2025 йил 2 декабрдаги 157-сонли буйруқ) ва Чилонзор тумани кўп тармоқли марказий поликлиника (2025 йил 2 декабрдаги 112-буйруқ) амалий фаолиятига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: Буйрак трансплантациясидан сўнг иммуносупрессив терапия олаётган беморларда уларнинг иммун ҳолати, микроблар билан зарарланиши ва яллиғланиш асоратлари хавфини ҳисобга олган ҳолда ортопедик даволашни ўтказишга кўрсатмалар ва қарши кўрсатмалар шакллантирилган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: яллиғланиш асоратларининг камайиши ҳисобига қўшимча антибактериал терапия, узоқ муддатли стационар даволаш ва такрорий мурожатлар эҳтиёжи қисқарди. Натижада даволаш харажатлари камайтириш имконияти яратилди. Хулоса: бу аҳоли орасида буйрак касаллигининг оғиз бўшлиғи ҳолатига диализ билан оғриган беморларга таъсири мезонларини аниқлаш ва шу билан ўз вақтида ташхис қўйиш ва даволаш сифатини ошириш имконини берган;
тўртинчи илмий янгилик: илк бор сурункали буйрак етишмовчилиги билан оғриган беморларни ортопедик даволашда шиллиқ қаватда қон айланиш хусусиятлари, иммуносупрессия ва яллиғланиш асоратлари хавфининг юқорилигини ҳисобга олган ҳолда замонавий эгилувчан полимер материаллардан (Dental D, Quadrotti) тайёрланган қисман олинадиган протезларни қўллашнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган; Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, хусусан, Тошкент шаҳридаги 36-оилавий поликлиника (2025 йил 2 декабрдаги 157-сонли буйруқ) ва Чилонзор тумани кўп тармоқли марказий поликлиника (2025 йил 2 декабрдаги 112-буйруқ) амалий фаолиятига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: СБК билан оғриган беморларда стоматологик анамнезни йиғиш учун стандартлаштирилган сўровнома таклиф этилган бўлиб, у асосий шикоятларни (ксеростомия, галитоз, стомалгия ва бошқалар) аниқлаш ва пародонт ва шиллиқ қават патологиясининг клиник кўринишларини баҳолаш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: сурункали буйрак касаллиги билан оғриган беморларда оғиз шиллиқ қавати касалликларини даволашга комплекс ёндашув ишончли тарзда протезга мослашиш вақтини 36% га қисқартириш, протез стоматитини ривожланиш хавфини 49,5% га камайтириш имконини берган. Хулоса: аҳоли орасида буйрак касаллигининг оғиз бўшлиғи ҳолатига диализ билан оғриган беморларга таъсири мезонларини аниқлаш ва шу билан ўз вақтида ташхис қўйиш ва даволаш сифатини ошириш имконини берган;
бешинчи илмий янгилик: ортопедик даволашдан олдин СБК билан оғриган беморларда оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати ҳолатини баҳолашнинг симптоматик шкала, индексли гигиеник баҳолаш, микробиологик, иммунологик кўрсаткичлар ва капилляроскопия натижаларини ўз ичига олган клиник-функционал алгоритми ишлаб чиқилган;Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, хусусан, Тошкент шаҳридаги 36-оилавий поликлиника (2025 йил 2 декабрдаги 157-сонли буйруқ) ва Чилонзор тумани кўп тармоқли марказий поликлиника (2025 йил 2 декабрдаги 112-буйруқ) амалий фаолиятига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: Олинган маълумотлар шифокор-стоматологлар, нефрологлар ва трансплантологларнинг клиник амалиётида ушбу тоифадаги беморларга стоматологик ёрдам сифатини яхшилаш, асоратларнинг олдини олиш ва ортопедик даволаш самарадорлигини ошириш учун қўллаш мумкин. Иқтисодий самарадорлиги: Тадқиқотнинг ижтимоий аҳамияти долзарб фанлараро вазифани ҳал қилиш-сурункали буйрак касаллиги (СБК) билан оғриган беморларга, шу жумладан буйрак ретципиентлари ва дастурий гемодиализдаги беморларга стоматологик ёрдам сифатини яхшилашдан иборат. Ушбу тоифадаги беморлар тизимли микроангиопатия, иммуносупрессия ва яққол полиморбидлик туфайли юқори заифлик билан ажралиб туради, бу эса уларнинг ортопедик даволанишга мослашишини сезиларли даражада пасайтиради ва ҳаёт сифати кўрсаткичларини ёмонлаштиради. Хулоса: микроциркулятор бузилишлар ва оғиз бўшлиғида дисбиознинг бузилиш холатлари, гемодиализдаги беморларда максимал даражада юқори бўлиб, кучайтирилган, тез-тез қўллаб-қувватловчи ихтисослаштирилган комплекс даволашни талаб қилди; буйрак трансплантацияси ўтказган беморларда хавфсизликка алохида эътибор берилган ҳолда эҳтиёткор ва тўлиқ ихтисослаштирилган стоматологик комплекс даволаш усуллари кўрсатиб берилди.
Олинган илмий натижалар хусусан нефрология ва трансплантология бўйича РИИАТМ, Республика унитар корхонаси - Республика стоматология клиникасида сурункали буйрак касаллиги оқибатида оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати патологияси бўлган беморларга стоматологик ёрдам кўрсатиш сифатини ошириш учун соғлиқни сақлаш амалиётига жорий этилди. Таклиф қилинган илова сурункали буйрак касаллиги билан оғриган беморларда оғиз шиллиқ қавати касалликларини даволашга комплекс ёндашув ишончли тарзда протезга мослашиш вақтини 36% га қисқартириш, протез стоматитини ривожланиш хавфини 49,5% га камайтириш имконини берган.