Салиева Зироат Зокировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг ёзув компетенсиясини такомиллаштиришда мултимодал композиция интеграциясидан фойдаланиш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили)  ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Ped5153 
Илмий раҳбар: Амриддинова Назира Шамсиддиновна филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти, PhD.03/2025.27.12.Ped.37.01
Расмий оппонентлар: Махмудова Муяссар Махмудовна, педагогика фанлари доктори, профессор; Нарзикулова Дилноза Хашимжоновна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон  давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак инглиз тили ўқитувчиларда ёзув компетенсиясини такомиллаштириш учун “мултимодал композиция интеграцияси”дан фойдаланиш самарадорлигини асослаш ва  3Тъс+Рефлеcтион модели асосида  машқ ва вазифалар тизимини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
талабаларнинг ёзув компетенсиясини ривожлантирувчи мултимодал-композицион методик модел ишлаб чиқилган бўлиб, унда визуал-вербал, рақамли ҳикоявий, жанр асосли ва метакогнитив стратегияларнинг интеграциялашуви талабаларнинг когнитив-метакогнитив кўникмалар комплексини, хусусан, ғоявий-композицион ташкиллаштириш ва ретроспектив-проспектив назорат кўникмаларини ривожлантириши исботланган;
талабанинг ёзув компетенсиясини узлюксиз жараён сифатида ташкил этишни таʼминловчи „3Ц+Рефлеcтион“ инновацион модели ишлаб чиқилган бўлиб, унда ёзувгача, ёзув жараёнида ва ёзувдан кейинги босқичларнинг бир-бирига узвий ўтиш динамикаси — талаба ҳар босқичда олдингисига қайтиб, уни қайта баҳолаб, янги сифат даражасида олдинга силжиши — талабанинг фикрлаш фаоллигини кучайтирувчи ҳамда матнни бир марталик чизиқли ёзувдан спиралсимон қайта ишлаш жараёнига айлантирувчи дидактик механизм сифатида назарий-экспериментал жиҳатдан асосланган;
технологик ёзув компетенсиясини ривожлантирувчи уч ёʻналишли мултимодал топшириқлар тизими ишлаб чиқилиб, мазкур тизимнинг амалий-ижодий компонентида видео-эссе яратиш жараёнида матнни изчил ҳикоя кўринишидан видео форматга ўтказиш орқали техно-ёзув кўникмалари, хусусан, ссенарий ёзиш, кадр-матн мувофиқлигини таʼминлаш ва монтаж орқали мантиқий изчилликни сақлаш малакалари интегратив ривожланиши амалий тажриба-синов натижалари асосида далилланган;
талабаларнинг ёзма нутқ компетенсиясини баҳолашнинг мазмун, структура, тил ва мултимодал ижодкорлик кўрсаткичларидан иборат тўрт компонентли баҳолаш тизими ишлаб чиқилиб, унда талаба томонидан яратилган рақамли маҳсулотнинг мазмуний изчиллиги, техник сифати ва лисоний тўғрилигини ягона баллда жамловчи интеграл баҳолаш модели — яъни ҳар бир компонентни алоҳида аналитик мезонлар орқали баҳолаб, сўнгра уларни яхлит ҳолистик кўрсаткичга бирлаштирувчи икки босқичли механизм орқали ҳолистик ва аналитик баҳолаш тамойилларининг уйғунлаштирилиши назарий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим ташкилотлари иккинчи курс бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг ёзув компетенсияларини мултимодал композиция интеграцияси воситасида такомиллаштириш бўйича олинган илмий  натижалар асосида:
талабаларнинг ёзув компетенсиясини ривожлантирувчи мултимодал-композицион методик модел ишлаб чиқилган бўлиб, унда визуал-вербал, рақамли ҳикоявий, жанр асосли ва метакогнитив стратегияларнинг интеграциялашуви талабаларнинг когнитив-метакогнитив кўникмалар комплексини, хусусан, ғоявий-композицион ташкиллаштириш ва ретроспектив-проспектив назорат кўникмаларини ривожлантириши исботланганлиги ҳақидаги хулосалардан Қарши давлат университетида 2021-2023 йилларда амалга оширилган СУЗ-800-21-ГР 3181 “Реинфорcинг Энглиш Лангуаге cомпетенcе ат Карши Стате Университй” амалий лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Қарши давлат университетининг 2025-йил 5-мартдаги 04/782-сонли маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг мавзуни чуқур тушуниш, ғояларни тартибга солиш ва мантиқий ифодалаш қобилиятлари шакллантирилган;
талабанинг ёзув компетенсиясини узлюксиз жараён сифатида ташкил этишни таʼминловчи „3Ц+Рефлеcтион“ инновацион модели ишлаб чиқилган бўлиб, унда ёзувгача, ёзув жараёнида ва ёзувдан кейинги босқичларнинг бир-бирига узвий ўтиш динамикаси — талаба ҳар босқичда олдингисига қайтиб, уни қайта баҳолаб, янги сифат даражасида олдинга силжиши — талабанинг фикрлаш фаоллигини кучайтирувчи ҳамда матнни бир марталик чизиқли ёзувдан спиралсимон қайта ишлаш жараёнига айлантирувчи дидактик механизм сифатида назарий-экспериментал жиҳатдан асосланганлиги ҳақидаги таклиф ва хулосалардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида  2022-2024 йилларда амалга оширилган ва Тошкент шаҳридаги АҚШ элчихонаси ҳамда Халқаро таълим бўйича Америка Кенгаши билан ҳамкорликда АҚШ давлат департаменти томонидан молиялаштириладиган “Энглиш Аccесс Миcросчоларшип Програм” амалий лойиҳаси доирасида халқаро лойиҳани амалга оширишда ва унинг ўқув жараёнида фойдаланилган. (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2025-йил 4-февралдаги 335/02-сонли маълумотномаси).  Натижада, талабаларнинг танқидий фикрлаш, ахборотни таҳлил қилиш ва мантиқий хулоса чиқариш қобилиятлари ривожлантирилган;
технологик ёзув компетенсиясини ривожлантирувчи уч ёʻналишли мултимодал топшириқлар тизими ишлаб чиқилиб, мазкур тизимнинг амалий-ижодий компонентида видео-эссе яратиш жараёнида матнни изчил ҳикоя кўринишидан видео форматга ўтказиш орқали техно-ёзув кўникмалари, хусусан, ссенарий ёзиш, кадр-матн мувофиқлигини таʼминлаш ва монтаж орқали мантиқий изчилликни сақлаш малакалари интегратив ривожланиши амалий тажриба-синов натижалари асосида далилланганлиги хусусидаги хулосалардан Европа Иттифоқининг Эрасмус+ 585845 ЭПП-1-2017-ЭС-ЭППКА2-CБҲЕ-ЖП “CЛАСС: Девелопмент оф тҳе Интердисcиплинарй Мастер Програм он Cомпутатионал Лингуистиcс ат Cентрал Асиан Университиес” лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 7-февралдаги 359/02-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг мантиқий фикрлаш, далиллар келтириш, асосланган хулосалар чиқариш ва ўз-ўзини баҳолаш кўникмалари асосланган ёзув компетенсиясини изчил ривожлантириш шакллари, воситалари ва усуллари асослаб берилган;
талабаларнинг ёзма нутқ компетенсиясини баҳолашнинг мазмун, структура, тил ва мултимодал ижодкорлик кўрсаткичларидан иборат тўрт компонентли баҳолаш тизими ишлаб чиқилиб, унда талаба томонидан яратилган рақамли маҳсулотнинг мазмуний изчиллиги, техник сифати ва лисоний тўғрилигини ягона баллда жамловчи интеграл баҳолаш модели — яъни ҳар бир компонентни алоҳида аналитик мезонлар орқали баҳолаб, сўнгра уларни яхлит ҳолистик кўрсаткичга бирлаштирувчи икки босқичли механизм орқали ҳолистик ва аналитик баҳолаш тамойилларининг уйғунлаштирилиши назарий асосланганлиги ҳақидаги фикр-мулоҳазалардан Самарканд вилояти телерадиокомпаниясининг “Файзли оқшом” радиоси дастурини тайёрлашда фойдаланилган (Самарканд вилояти телерадиокомпаниясининг 2025-йил 21-апрелдаги 01-07/164-сонли маълумотномаси). Натижада, ушбу тизимнинг талабаларнинг ёзув компетенсияси ҳамда танқидий фикрлаш қобилиятларини ривожлантиришдаги самарадорлиги назарий ва амалий жиҳатдан асосланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish