Равшанова Гулноза Асқар қизининг
фалсафа доктори (PhD) ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак ўқитувчиларнинг креатив салоҳиятини ривожлантириш технологияси”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/Ped5528.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Жиззах давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Ережепов Артиқбай Абиллаевич, педагогика фанлари бўйича фалсфа доктори (PhD), профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат педагогика институти, PhD.01/2025.27.12.Ped.10.01.
Расмий оппонентлар: Киямов Нишон Садикович, педагогика фанлари доктори, профессор; Жуманиёзова Муҳайё Тожиевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак ўқитувчиларнинг креатив салоҳиятини ривожлантириш технологиясини такомиллаштиришга оид тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бўлажак ўқитувчиларнинг креатив салоҳиятини ривожлантиришнинг ташкилий ва педагогик шарт-шароитлари компетентли педагог шахсининг зарур таркибий муҳим хусусиятларининг интерналлик даражасини, рефлексив топшириқлар ва креатив таълим технологияларини диагностика, рефлексив англаш, креатив фаолият, мустақил қарор қабул қилиш ва рефлексив мониторингнинг узвий интеграциясига асосланган босқичли педагогик механизми орқали кучайтириш асосида аниқлаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг креатив салоҳиятини ривожлантириш модели диагностик-прогностик таҳлил → вариатив-модулли лойиҳалаш → дидактик ресурсларни интеграциялаш → интерфаол педагогик технологияларни қўллаш → рефлексив-форматиф баҳолаш → натижаларни оптималлаштириш каби босқичларнинг узвий богʻлиқлиги асосида такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларда креатив салоҳиятни ривожлантириш технологияси мақсадли, мотивацион, ижодий, имитацион ва ижтимоий компетентли босқичларнинг коррелятивлигини компетенсияга йўналтирилган, рефлексив бошқарувга асосланган ва узлюксиз тескари алоқа орқали амалга ошириладиган механизм асосида такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларда креатив салоҳиятни ривожланганлик даражаси ижодий ва инновацион тафаккур, мустақил фикрлаш, муаммоли вазиятларни ностандарт усулларда ҳал қилиш, муқобил ва оригинал педагогик ечимларни ишлаб чиқиш, мавжуд билим ва ресурсларни янги вазиятларга трансфер қилиш, креатив қарорларнинг самарадорлигини прогнозлаш ҳамда ўз фаолиятини рефлексив такомиллаштириш кўрсаткичлари асосида аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак ўқитувчиларнинг креатив салоҳиятини ривожлантириш технологиясига доир тадқиқот натижалари асосида:
бўлажак ўқитувчиларнинг креатив салоҳиятини ривожлантиришнинг ташкилий ва педагогик шарт-шароитлари компетентли педагог шахсининг зарур таркибий муҳим хусусиятларининг интерналлик даражасини, рефлексив топшириқлар ва креатив таълим технологияларини диагностика, рефлексив англаш, креатив фаолият, мустақил қарор қабул қилиш ва рефлексив мониторингнинг узвий интеграциясига асосланган босқичли педагогик механизми орқали кучайтириш асосида аниқлаштиришга оид таклиф ва тавсиялардан педагогика соҳаси бакалавриат таълим йўналишлари учун “Креатив педагогика асослари” дарслигини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2025 йил 15 декабрдаги 02/01-01-567-сон маълумотномаси). Натижада таълим олувчиларнинг ахборотларнинг шиддатли оқимида ўз ўрнини топиш, интеллектуал қобилиятларини ривожлантириш, ўқув жараёнида керакли билимларни эгаллаш ва уларни амалий фаолиятда қўллай олиш кўникмаларини ривожлантиришга ҳамда бўлажак ўқитувчиларнинг креатив салоҳиятини асосларидан янгилик, ўзига хослик, такрорланмаслик ва ноёблик хусусиятларини ривожлантиришда эришилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг креатив салоҳиятини ривожлантириш модели диагностик-прогностик таҳлил → вариатив-модулли лойиҳалаш → дидактик ресурсларни интеграциялаш → интерфаол педагогик технологияларни қўллаш → рефлексив-форматиф баҳолаш → натижаларни оптималлаштириш каби босқичларнинг узвий богʻлиқлиги асосида такомиллаштиришга доир хулоса ва тавсиялардан педагогика соҳаси бакалавриат таълим йўналишлари учун “Креатив педагогика асослари” дарслигини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 27 декабрдаги 485-сон буйруғи, 697644 рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада бўлажак ўқитувчилардан ўз фаолиятларидан завқланиш ҳисси, уларда яратиш, ижод қилиш ҳамда кашфиёт қилишга бўлган интилишларини ривожлантиришга эришилган;
бўлажак ўқитувчиларда креатив салоҳиятни ривожлантириш технологияси мақсадли, мотивацион, ижодий, имитацион ва ижтимоий компетентли босқичларнинг коррелятивлигини компетенсияга йўналтирилган, рефлексив бошқарувга асосланган ва узлюксиз тескари алоқа орқали амалга ошириладиган механизм асосида такомиллаштиришга оид тавсиялардан педагогика соҳаси бакалавриат таълим йўналишлари учун “Педагогик маҳорат” дарслигини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 6 сентябрдаги 333-сон буйруғи, 333-179 рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада “Умумий педагогика”, “Педагогик компетентлик” ва “Креатив педагогика” фанларидан семинар ва амалий машғулотларни ташкил этиш самарадорлигини оширишга эришилган;
бўлажак ўқитувчиларда креатив салоҳиятни ривожланганлик даражаси ижодий ва инновацион тафаккур, мустақил фикрлаш, муаммоли вазиятларни ностандарт усулларда ҳал қилиш, муқобил ва оригинал педагогик ечимларни ишлаб чиқиш, мавжуд билим ва ресурсларни янги вазиятларга трансфер қилиш, креатив қарорларнинг самарадорлигини прогнозлаш ҳамда ўз фаолиятини рефлексив такомиллаштириш кўрсаткичлари асосида аниқлаштиришга оид хулоса ва тавсиялардан педагогика соҳаси бакалавриат таълим йўналишлари учун “Креатив педагогика асослари” дарслигини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 27 декабрдаги 485-сон буйруғи, 697644 рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада таълим-тарбия жараёнларида бўлажак ўқитувчиларнинг креатив салоҳиятини ривожлантиришнинг сифат даражасини ошишига эришилган.