Жалолова Камола Маликовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инглиз ва ўзбек тилларида шевага хос сўзларнинг социолингвистик хусусиятлари”, 10.00.13 – Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.2.PhD/Fil7477.
Илмий раҳбар: Даниева Майсара Джамаловна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.11.05.
Расмий оппонентлар: Жабборов Хўжамурод Жабборович, филология фанлари доктори, профессор; Сафаров Шахриёр Сафарович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларида шевага хос сўзларнинг социолингвистик хусусиятлари, тил тизимидаги ўрни ва функсионал имкониятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз ва ўзбек тилларидаги шевага хос сўзлар муайян географик ҳудудда яшовчи этник гуруҳнинг тарихий тажрибаси, хўжалик фаолияти, ижтимоий муносабатлари ҳамда ментал қарашларини лисоний воситалар орқали акс эттирадиган ҳудудий ҳамда маълум ижтимоий гуруҳлар, касб эгалари ёки ёш ва жинс бўйича вариантлашган шакллар билан чегараланганлигига кўра ижтимоий диалектлар сифатида илмий жиҳатдан таснифланган;
шевага хос сўзларнинг лексик-семантик моделларини шакллантирувчи инглиз тилида ижтимоий табақаланиш, таълим ва стандартлашув, колониал кенгайиш ва лисоний алоқалар, тарихий-маданий тажриба ҳамда оммавий ахборот воситалари таъсири каби асосий омиллар; ўзбек тилида эса ҳудудий, тарихий, ижтимоий, маданий-маиший омиллар ҳамда семантик кенгайиш, метафорик ва метонимик кўчиш, синонимик алмашув каби тил ички ривожланиш омиллари аниқланган;
уч асосий компонент: “жамият”, яъни сўзловчиларнинг ёш, касб, таълим даражаси каби ижтимоий мансублиги; “нутқ вазияти” коммуникатив шароит, расмийлик даражаси ва адресат хусусиятлари ҳамда ушбу икки омил кесишган нуқтада “шевага хос сўзлар” ижтимоий маркер ва коммуникатив воситанинг ўзаро таъсири орқали намоён бўладиган “шевага хос сўзларнинг социолингвистик табиати” модели ишлаб чиқилган;
чоғиштирилаётган тиллар бадиий матнлари ва мақолларида шевага хос сўзлар сўзловчининг ҳудудий ёки ижтимоий мансублигини кўрсатувчи идентификацион, нутқга ҳиссий ранг ва услубий ифодалилик берувчи экспрессив-эмоционал, маълум жамоа ёки ижтимоий қатламга тегишлиликни билдирувчи мансубликни ифодалаш, мулоқотда яқинлик ва эркинлик муҳитини шакллантирувчи норасмийлик яратиш, нутқнинг самарадорлигини оширишга хизмат қилувчи коммуникатив мослашув функсияларини бажариши очиб берилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек тилларида шевага хос сўзларнинг социолингвистик хусусиятлари тадқиқи бўйича олинган натижалар асосида:
инглиз ва ўзбек тилларидаги шевага хос сўзлар муайян географик ҳудудда яшовчи этник гуруҳнинг тарихий тажрибаси, хўжалик фаолияти, ижтимоий муносабатлари ҳамда ментал қарашларини лисоний воситалар орқали акс эттирадиган ҳудудий ҳамда маълум ижтимоий гуруҳлар, касб эгалари ёки ёш ва жинс бўйича вариантлашган шакллар билан чегараланганлигига кўра ижтимоий диалектлар сифатида илмий жиҳатдан таснифланишига доир масалалар юзасидан чиқарилган хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2022-2025-йилларда олиб борилган Эрасмус+Интернатионал КА107 Cреидит мобилитй Кей аcтион 1-Мобилитй фор леарнерс анд стафф-Ҳигҳер эдуcатион студент анд стафф мобилитй” Гумболд университети, Германия” номли лойиҳада фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети томонидан 2026-йил 1-апрелда берилган 04/1-1731-сонли маълумотнома). Натижада мазкур хулосалар лойиҳа доирасида ташкил этилган инглиз тили курсларида самарали фойдаланишини таъминлаган;
шевага хос сўзларнинг лексик-семантик моделларини шакллантирувчи инглиз тилида ижтимоий табақаланиш, таълим ва стандартлашув, колониал кенгайиш ва лисоний алоқалар, тарихий-маданий тажриба ҳамда оммавий ахборот воситалари таъсири каби асосий омиллар; ўзбек тилида эса ҳудудий, тарихий, ижтимоий, маданий-маиший омиллар ҳамда семантик кенгайиш, метафорик ва метонимик кўчиш, синонимик алмашув каби тил ички ривожланиш омиллари аниқланганлиги юзасидан чиқарилган хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2022-2024-йилларда олиб борилган Ил-402104209 Ахборот қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси-ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” номли инновацион лойиҳада фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети томонидан 2026-йил 1-апрелда берилган 04/1-1732-сонли маълумотнома). Натижада шевага хос сўзларнинг лексик-семантик моделларини шакллантирувчи омилларга доир маълумотлар базасини шакллантиришга эришилган;
уч асосий компонент: “жамият”, яъни сўзловчиларнинг ёш, касб, таълим даражаси каби ижтимоий мансублиги; “нутқ вазияти” коммуникатив шароит, расмийлик даражаси ва адресат хусусиятлари ҳамда ушбу икки омил кесишган нуқтада “шевага хос сўзлар” ижтимоий маркер ва коммуникатив воситанинг ўзаро таъсири орқали намоён бўлиши ҳақидаги хулосалардан Ўзбекистон миллий телерадиоканали ижодкорлари томонидан айрим кўрсатувлар ссенарийсини шакклантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2026-йил 5-февралда берилган 02-20/191-сонли маълумотномаси). Натижада тингловчиларнинг мазкур мавзу бўйича билим ва кўникмаларини ҳамда дастурнинг илмий-оммабоп хусусиятларини оширишга хизмат қилган.