Исломов Нуртой Номоз ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Талабаларга илмий атамаларни тақдим этишнинг психологик-педагогика методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.2.PhD/Ped12786.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Ped.11.04.
Илмий раҳбар: Соатов Асадуллоҳ Жабборович, педагогика фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент.  
Расмий оппонентлар: Жўраев Баҳром, психология фанлари доктори (DSc), профессор; Асланова Орзигул Примовна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади талабаларга илмий атамаларни тақдим этишнинг психологик-педагогик методикасини илмий асослаш ва уни таълим амалиётига жорий этиш орқали ўқув жараёни самарадорлигини ошириш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
талабаларда илмий атамаларни ўзлаштириш кўникмасининг шаклланганлик даражасини баҳолаш тизими фан-билиш, интеллектуал-рефлексив ва коммуникатив-нутқ компонентларига мувофиқ равишда фойдаланиладиган диагностик вазифалар, кузатув мезонлари ҳамда ўлчов кўрсаткичларини комплекс тарзда татбиқ этиш асосида такомиллаштирилган;
илмий атамаларни тақдим этишнинг психологик-педагогик механизмлари атамани қабул қилиш, қайта ишлаш, узоқ муддатли хотирада сақлаш ва нутқда фаоллаштириш каби ички когнитив жараёнларнинг конструктивлик, контекстуаллик ва интеграциялашганлик ёндашувлари билан функсионал боғлиқлиги аниқлантирилган;
талабаларда илмий атамаларни ўзлаштириш методикаси таълим жараёнига доир интерфаол-коммуникатив ўқитиш усуллари, рефлексив мустаҳкамлаш техникалари ҳамда атамаларни ўзлаштиришни мониторинг қилишга доир “Илмий атамаларни ўзлаштириш компетенсиясини ривожлантириш дастури”ни педагогик тажриба-синов амалиётига тизимли татбиқ этиш асосида такомиллаштирилган;
илмий атамаларни ўқитишга доир илмий манбалар таҳлили асосида талабаларда атамаларни ўзлаштириш жараёнининг мазмуни когнитив тайёргарлик, хотира механизмлари, диққат барқарорлиги ва тафаккур операциялари ҳамда ички-ташқи мотивацион омилларнинг ўзаро динамик таъсири психологик-педагогик модел орқали аниқлантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Таълим жараёнида талабаларга илмий атамаларни тақдим этишнинг психологик-педагогик методикасини такомиллаштиришга доир ишлаб чиқилган илмий-методик тавсиялар асосида: 
талабаларда илмий атамаларни ўзлаштириш кўникмасининг шаклланганлик даражасини баҳолаш тизими фан-билиш, интеллектуал-рефлексив ва коммуникатив-нутқ компонентларига мувофиқ равишда фойдаланиладиган диагностик вазифалар, кузатув мезонлари ҳамда ўлчов кўрсаткичларини комплекс тарзда татбиқ этиш асосида такомиллаштирилганлигига оид маълумотларни ривожлантириб илмий тадқиқотга оид “Педагогик риторика” деб номланган ўқув қўлланма нашр эттирилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси томонидан 2025-йил 9 июлдаги 258-сонли буйруқ асосида берилган № 203866-сонли нашр рухсатномаси). Мазкур ўқув қўлланмада педагогик мулоқот, нутқ маданияти, дарсда илмий атамалардан фойдаланиш илмий ишнинг назарий-амалий аҳамиятини тизимли ёритган; 
илмий атамаларни тақдим этишнинг психологик-педагогик механизмлари атамани қабул қилиш, қайта ишлаш, узоқ муддатли хотирада сақлаш ва нутқда фаоллаштириш каби ички когнитив жараёнларнинг контекстуаллаштириш, босқичлилик ва интерфаоллик тамойиллари билан функсионал боғлиқлиги тизимли-интегратив ёндашув орқали аниқлантирилганлигига оид тавсиялардан “Мутахассисликка кириш” номли дарслигини тайёрлашда фойдаланилган (Турон университети томонидан 2026-йил 4-июндаги № 02-06/0477-сонли маълумотномаси). Натижада, талабалар нутқ маданияти, нотиқлик санъати, педагогик атамаларни тушунтира олиш қобилиятларини шакллантиришларига  хизмат қилган;   
талабаларда илмий атамаларни ўзлаштириш методикаси таълим жараёнига доир интерфаол-коммуникатив ўқитиш усуллари, рефлексив мустаҳкамлаш техникалари ҳамда атамаларни ўзлаштиришни мониторинг қилишга доир “Коррексион педагогика” деб номланган ўқув қўлланма нашр эттирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан берилган № 9713-5369-б52c-э6б4-3728-4953-8491 рақамли ҳужжат асосида яратилган 2026-йил 14-мартдаги 226984457-сонли аризага кўра берилган нашр рухсатномаси). Натижада, бўлажак мутахассисларни тайёрлаш тизимининг методик таъминоти такомиллашувига хизмат қилган;    
илмий атамаларни ўқитишга доир илмий манбалар таҳлили асосида талабаларда атамаларни ўзлаштириш жараёнининг мазмуни когнитив тайёргарлик, хотира механизмлари, диққат барқарорлиги ва тафаккур операциялари ҳамда ички-ташқи мотивацион омилларнинг ўзаро динамик таъсири асосида интегратив тизим сифатида консептуал моделлаштириш орқали аниқлантирилганлигига оид таклифлар тажриба-синов обектларидаги таълим жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2026-йил 15-майдаги 02/01-01-418-сон маълумотномаси). Натижада, педагогик тизим фанларини ўқитиш жараёни ижтимоий персепсияни шакллантиришга доир инновацион технологиялар билан бойитилишига эришилган.  

Yangiliklarga obuna bo‘lish