Жўраева Моҳира Юнус қизи
фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Блок-модулли технологиялар асосида талабаларнинг нутқий кўникмаларини комплекс ривожлантириш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.3.PhD/Ped10812.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Ped.11.04.
Илмий раҳбар: Нуруллаева Шахло Уктамовна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Расмий оппонентлар: Орипова Нодима Халиловна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Муминова Нилуфар Абдураҳмоновна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши халқаро университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади блок-модулли технологияга асосланган таълим модели асосида талабаларнинг касбий-нутқий компетенсиясини комплекс ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
блок-модулли технологияларнинг педагогик мулоқотга комплекс ёндашувни шакллантиришдаги дидактик имкониятлари ўқув материалини мантиқий модуллаштириш, коммуникатив мақсад ва вазифаларни интеграциялаш, ижтимоий муносабатларни инобатга олиш ҳамда таълимий ахборотларни коммуникатив таъсирчанликка оид хусусиятларини таснифлаш ва самарадорлигини консептуал асослаш орқали аниқлаштирилган;
педагогик нутқ фаолиятини комплекс ривожлантириш механизмлари блок-модулли таълим муҳитида нутқнинг лингвистик, прагматик, коммуникатив ва рефлексив компонентларини интеграциялаш, коммуникатив-прагматик вазиятларга адекват нутқий стратегияларни танлаш, қўллаш ва рефлексив коррексиялаш ҳамда динамик мониторинг индикаторларини татбиқ қилиш асосида такомиллаштирилган.
блок-модулли технологиялар асосида педагогик нутқий кўникмаларни шакллантириш модели нутқнинг структуравий-лингвистик меёрийлиги, коммуникатив-эмоционал барқарорлик, вазиятга адекват нутқий фаолият ва ижодий вариативлик мезонларининг ўзаро узвийлиги, модуллараро изчиллиги ва босқичма-босқич ривожланиш дианамикасини таъминлаш орқали такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларда педагогик мулоқотга комплекс ёндашувни шакллантириш методикаси талабаларда ижодий-коммуникатив, когнитив-рефлексив ва интерфаол фаолият компонентларини интегратив асосда ривожлантириш, мантиқий-конструктив фикрлаш, равон ва оғзаки нутқни изчил ифодалаш, турли ижтимоий-касбий вазиятларда конструктив шахслараро муносабатга киришиш ҳамда интерфаол ҳамкорликка тайёрликни шакллантиришнинг мазмуний-технологик ҳамда рефлексив механизмларига асосланган интегратив методик тизим сифатида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларда блок модулли технологиялар асосида талабаларнинг нутқий кўникмаларини комплекс ривожлантиришга доир олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:
блок-модулли технологияларнинг педагогик мулоқотга комплекс ёндашувни шакллантиришдаги дидактик имкониятлари ўқув материалини мантиқий модуллаштириш, коммуникатив мақсад ва вазифаларни интеграциялаш, ижтимоий муносабатларни инобатга олиш ҳамда таълимий ахборотларни коммуникатив таъсирчанликка оид хусусиятларини таснифлаш ва самарадорлигини консептуал асослаш орқали аниқлаштирилганлигига доир хулосалардан илмий-техника дастурлари доирасида Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2020-2023-йилларда олиб борилган АМ-Ф3-201908172 “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” номли амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 17-октябрдаги 04/1-4988-сон маълумотномаси). Натижада комплекс таълим методикаси негизида ишлаб чиқилган инновацион-интерфаол методлар, коммуникатив ва рефлексив машғулотлар амалиётда синовдан ўтказилиб, педагогик нутқни ривожлантиришнинг комплекс, интерфаол, ижодий ва рефлексив механизмларини шакллантиришда самарали натижалар берган;
педагогик нутқ фаолиятини комплекс ривожлантириш механизмлари блок-модулли таълим муҳитида нутқнинг лингвистик, прагматик, коммуникатив ва рефлексив компонентларини интеграциялаш, коммуникатив-прагматик вазиятларга адекват нутқий стратегияларни танлаш, қўллаш ва рефлексив коррексиялаш ҳамда динамик мониторинг индикаторларини татбиқ қилиш асосида такомиллаштирилганлигига доир тавсиялардан давлат илмий-техника дастурлари доирасида Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023-йилларда олиб борилган ПФ-201912258 “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” номли амалий лойиҳада фойдаланилган, (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 18-октябрдаги 04/1-5002-сон маълумотномаси). Натижада, талабалар нутқий кўникмаларини ривожлантиришда кўп тилли адабиётлардан фойдаланиш жараёни инновацион технологиялар асосида такомиллашувига хизмат қилган;
блок-модулли технологиялар асосида педагогик нутқий кўникмаларни шакллантириш модели нутқнинг структуравий-лингвистик меёрийлиги, коммуникатив-эмоционал барқарорлик, вазиятга адекват нутқий фаолият ва ижодий вариативлик мезонларининг ўзаро узвийлиги, модуллараро изчиллиги ва босқичма-босқич ривожланиш дианамикасини таъминлаш орқали такомиллаштирилган хулосалардан “Ўқитувчи нутқ маданияти” дарслигини тайёрлашда фойдаланилган (Қарши давлат университети ректорининг 2024-йил 20-ноябрдаги 199И-10-сонли нашр рухсатномаси). Натижада талабаларнинг педагогик нутқ фаолияти блоклари, интерфаол машғулот шакллари ҳамда натижаларни баҳолаш воситалари аниқланган, уларни шакллантиришнинг мотивацион, когнитив, амалий ва рефлексив босқичлари ўзаро уйғунлаштирилган.
бўлажак ўқитувчиларда педагогик мулоқотга комплекс ёндашувни шакллантириш методикаси талабаларда ижодий-коммуникатив, когнитив-рефлексив ва интерфаол фаолият компонентларини интегратив асосда ривожлантириш, мантиқий-конструктив фикрлаш, равон ва оғзаки нутқни изчил ифодалаш, турли ижтимоий-касбий вазиятларда конструктив шахслараро муносабатга киришиш ҳамда интерфаол ҳамкорликка тайёрликни шакллантиришнинг мазмуний-технологик ҳамда рефлексив механизмларига асосланган интегратив методик тизим сифатида такомиллаштирилган хулосалардан “Нутқ кўникмалари интеграцияси” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 14-апрелдаги 136-сонли буйруғи). Натижада, педагогик эксперимент ўтказилган тажриба-синов обектларидаги таълим жараёни методик таъминоти такомиллашувига хизмат қилган.