Қўчқаров Бахтиёр Хошимжановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кичик бизнес субектлари айланма маблағларининг иқтисодий фаолликка таъсирини баҳолаш” (Наманган вилояти мисолида), 08.00.15 – Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Iqt5904.
Илмий раҳбар: Сайитбаев Шермирза Даткамирзаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган давлат техника университети, PhD.03/2025.27.12.I.15.07
Расмий оппонентлар: Байбобоева Фируза Набижоновна иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Сирожиддинов Камолиддин Икромиддинович иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент. 
Етакчи ташкилот: Фарғона Давлат Университети 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: кичик бизнес субектлари айланма маблағларининг иқтисодий фаолликка таъсирини баҳолаш ва унумли фойдаланишга доир илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
кичик бизнес субектларида айланма маблағларининг иқтисодий фаолликка таъсирини комплекс баҳолаш мақсадида айланиш коеффициенти (Кₐй.ₘ), айланиш даври (Дₐй.ₘ), юкланиш коеффициенти (Кюк), рентабеллик (Р) ва ликвидлик (Лₖ) ҳамда умумий молиявий барқарорлик параметрлари (МБₚ) ни бирлаштирувчи интеграллашган кўрсаткич орқали юқори самарадорлик (ИК ≥ 0,80), яхши (0,65 ≤ ИК < 0,80), қониқарли (0,50 ≤ ИК < 0,65), паст самарадорлик (0,35 ≤ ИК < 0,50), инқирозли ҳолат (ИК < 0,35) меъзон чегаралари  доирасида баҳолаш асосланган;
кичик бизнес шароитида айланма маблағлардан самарали фойдаланиш мақсадида улар таркибини айланиш тезлиги (тез, ўртача ва секин), ликвидлик  даражаси (юқори, ўрта, паст),  молиялаштириш манбалари (ўз, қарз ва аралаш) ва функционал аҳамияти (асосий, ёрдамчи ва захира) меъзонлари бўйича сегментлаш методикаси ишлаб чиқилди;
кичик бизнес субектларининг айланма маблағларига таъсир этувчи кўп сонли омиллар (айланма маблағлар миқдори, уларнинг айланиш коеффициенти, сотув ҳажми ва соф фойда) ўртасидаги мураккаб ўзаро боғлиқликларни аниқлаш ва уларнинг иқтисодий самарадорликка таъсирини баҳолаш мақсадида регрессия таҳлили асосида активлар рентабеллигига (РОА) таъсирини математик функсионал боғлиқлик орқали ифодаловчи комплекс баҳолаш модели ишлаб чиқилди;
Наманган вилоятидаги кичик бизнес субектларининг айланма маблағлар айланиш тезлиги ва бошқа танланган омиллар таъсирида активлар рентабеллиги динамикасини баҳолаш асосида 2030 йилгача бўлган истиқболли ривожланиш прогнози ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Кичик бизнес субектларининг айланма маблағларини иқтисодий фаолликка таъсирини баҳолашга оид ишлаб чиқилган илмий таклиф ва тавсиялар асосида:
кичик бизнес субектларида айланма маблағларнинг иқтисодий фаолликка таъсирини комплекс баҳолаш учун ишлаб чиқилган интеграллашган кўрсаткичнинг меъзон чегаралари, яъни юқори самарадорлик (ИК ≥ 0,80), яхши (0,65 ≤ ИК < 0,80), қониқарли (0,50 ≤ ИК < 0,65), паст самарадорлик (0,35 ≤ ИК < 0,50), инқирозли ҳолат (ИК < 0,35)  доирасида баҳолаш тизими Наманган вилояти кичик бизнес субектларининг молиявий самарадорлигини мониторинги ва таҳлил қилиш амалиётида қўлланилиб, “Ўзбекистон савдо-саноат палатаси”нинг кичик бизнес субектлари фаолиятини ривожлантиришнинг 2030 йилгача бўлган истиқболли дастурларини прогнозлаштиришда фойдаланилган. (Ўзбекистон Савдо – саноат палатасининг 2026 йил 31 мартдаги 01-06-30-2998 – сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни амалиётга жорий этиш натижасида 2024-йилда 36 та кичик бизнес субектининг молиявий ҳолати баҳоланган, улардан 29 тасининг айланма маблағлар бошқаруви самарадорлиги 18-22 фоизга оширилган, молиявий инқирозга юз тутаётган 7 та субект учун мақсадли такомиллаштириш чоралари ишлаб чиқилган;
кичик бизнес шароитида айланма маблағлардан самарали фойдаланиш мақсадида улар таркибини айланиш тезлиги (тез, ўртача ва секин), ликвидлик  даражаси (юқори, ўрта, паст),  молиялаштириш манбалари (ўз, қарз ва аралаш) ва функционал аҳамияти (асосий, ёрдамчи ва захира) меъзонлари бўйича сегментлаш методикаси таклифи “Ўзбекистон савдо-саноат палатаси”нинг кичик бизнес субектлари фаолиятини ривожлантиришнинг 2030 йилгача бўлган истиқболли дастурларини тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Савдо – саноат палатасининг 2026 йил 31 мартдаги 01-06-30-2998 – сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни амалиётга жорий этиш натижасида кичик бизнес субектлари айланма маблағларининг иқтисодий фаолликка таъсирини баҳолаш механизмини такомиллаштириш ва Наманган вилояти кичик бизнес субектлари айланма маблағларини самарали бошқариш ҳамда уларнинг иқтисодий фаоллигини ошириш механизмини ишлаб чиқилиб, амалиётда фойдаланилган.
кичик бизнес субектларининг айланма маблағларига таъсир этувчи кўп сонли омиллар (айланма маблағлар миқдори, уларнинг айланиш коеффициенти, сотув ҳажми ва соф фойда) ўртасидаги мураккаб ўзаро боғлиқликларни аниқлаш ва уларнинг иқтисодий самарадорликка таъсирини баҳолаш мақсадида регрессия таҳлили асосида активлар рентабеллигига (РОА) таъсирини математик функсионал боғлиқлик орқали ифодаловчи комплекс баҳолаш модели таклифи “Ўзбекистон савдо-саноат палатаси”нинг кичик бизнес субектлари фаолиятини ривожлантиришнинг 2030 йилгача бўлган истиқболли дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Савдо – саноат палатасининг 2026 йил 31 мартдаги 01-06-30-2998 – сон маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий этилиши натижасида айланма маблағларнинг активлар рентабеллигига  таъсири 0,87 детерминация коеффициенти билан аниқлик даражасида баҳоланган, айланма маблағлар айланиш коеффициентини 1 бирликка ошириш орқали активлар рентабеллиги ўртача 3,2-4,5 фоизга ошиши аниқланган ҳамда 32 та кичик бизнес субектлари учун айланма маблағларни оптимал бошқариш стратегиялари ишлаб чиқилган.
Наманган вилоятида кичик бизнес субектларини истиқболли ривожлантиришнинг 2030 йилга қадар прогноз кўрсаткичларидан “Ўзбекистон савдо-саноат палатаси”нинг кичик бизнес субектлари фаолиятини ривожлантиришнинг 2030 йилгача бўлган истиқболли дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Савдо – саноат палатасининг 2026 йил 31 мартдаги 01-06-30-2998 – сон маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий этиш натижасида Наманган вилоятидаги кичик бизнес субектлари активар рентабеллигини танланган омиллар таъсирида 2030 йилга қадар босқичма-босқич ошириб бориб, тадбиркорлик субектларини молиявий-иқтисодий фаолиятини ривожлантириш “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish