Аллаярова Зебинисо Боймуратовнанинг
фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида еълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги тарбиявий мақомини кўтариш – жамиятнинг маънавий тараққиёти омили” 09.00.08 – “Маънавий тарбия”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.DSc/Fal186
Илмий раҳбар: Маматов Махмут, фалсафа фанлари доктори (DSc), доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шаҳрисабз давлат педагогика институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти, DSc.21/2025.27.12.F.01.01
Расмий оппонентлар: Тўйчиев Бердиқул Тўрақулович - фалсафа фанлари доктори, профессор; Мусаев Одил Раҳматович – фалсафа фанлари доктори, профессор; Одилов Ёрқинжон Раҳмоналиевич – филология фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек тилининг давлат тили тарзидаги тарбиявий нуфузини илмий асосда таҳлил қилиш, тилнинг жамиятдаги маънавий, педагогик ва ижтимоий аҳамиятини аниқлаш ва уни жамиятнинг маънавий ривожига таъсир механизмларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
“ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги тарбиявий мақоми” тушунчаси мазмун ва моҳияти ижтимоий-фалсафий жиҳатдан аниқлаштирилиб, миллий ўзликни англаш, маънавий мероснинг ворисийлигини таъминлаш ва ижтимоий-маънавий тараққиётга хизмат қиладиган интератив хусусиятлар очиб берилган;
“миллий тил”, “тарбиявий мақом”, “давлат тили”, “маънавий ривожланиш” тушунчалари ўртасидаги диалектик алоқадорлик асосида тил тарбиявий мақомининг фалсафий консептуал ҳамда ижтимоий модели шакллантирилган, унинг ривожини белгиловчи сиёсий-ҳуқуқий, маънавий- ижтимоий омиллар тизими далилланган;
миллий тилнинг давлат тили тарзидаги тарбиявий мақомини кўтаришнинг маърифий, маънавий, институционал ҳамда ҳуқуқий механизмлари тизимлаштирилган, уларнинг омилкорлигини ва амал қилиши қонуниятларини таъминловчи етакчи йўналишлар аниқланган;
Янги Ўзбекистонни юксалтиришга оид ислоҳотлар шароитида маънавий-маърифий янгиланиш жараёнларининг давлат тили сиёсати билан узвий боғлиқликнинг асослари очиб берилиб, миллий тилнинг давлат тили йўналишидаги тарбиявий мақомини кўтариш жамиятимизда янги ижтимоий-маънавий маконни шакллантириш омили экани исботланган;
миллий қадриятлар, миллий ўзига хослик, лингвомаънавиятнинг давлат тили тарбиявий мақомини юксалтиришга таъсир кўрсатувчи омил тарзидаги моҳияти очиб берилган ва ушбу жараённинг маънавий-маърифий таъсирчанлигини оширишга қаратилган илмий таклиф, тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Давлат тили сифатида ўзбек тили нуфузини кўтариш, жамият маънавий равнақига таъсирини англаш ва ижтимоий ҳаётда қўллаш, татбиқ этиш борасидаги муаммоларни ўрганиш асносида:
“ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги тарбиявий мақоми” тушунчаси мазмун ва моҳияти ижтимоий-фалсафий жиҳатдан аниқлаштирилиб, миллий ўзликни англаш, маънавий мероснинг ворисийлигини таъминлаш ва ижтимоий-маънавий тараққиётга хизмат қиладиган интератив хусусиятлар бўйича берилган таклиф ва илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги “Ёшлар бандлиги ва тадбиркорлигига кўмаклашиш, “Ёшлар дафтари” билан ишлаш тизимини мувофиқлаштириш, ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш йўналиши”, “Маҳаллаларда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда уларнинг интеллектуал жиҳатдан камол топишини ва маънавий ривожланишини таъминлаш” ҳамда “Ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг она юртга меҳри ва садоқатини оширишга янада кўпроқ аҳамият бериш” мавзуларида ўтказилган тарғибот дастурларини тузишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2025-йил 17-июлдаги 2-13-21-3962-сон далолатномаси). Натижада, Ёшлар ишлари агентлиги томонидан амалга оширилган маънавий-маърифий соҳадаги тарғибот ишларининг самарадорлиги таъминланиб, Давлат тилининг мавқейи ва нуфузини оширишда хизмат қилган;
“миллий тил”, “тарбиявий мақом”, “давлат тили”, “маънавий ривожланиш” тушунчалари ўртасидаги диалектик алоқадорлик асосида тил тарбиявий мақомининг фалсафий консептуал ҳамда ижтимоий модели шакллантирилган, унинг ривожини белгиловчи сиёсий-ҳуқуқий, маънавий- ижтимоий омиллар тизимига оид хулоса ва таклифлардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 4.01.2024-йилда тасдиқланган маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг ИХ йўналишида белгиланган “Давлат тилини жамиятдаги мавқейи ва нуфузини ошириш, матбаа-нашр ишларини ривожлантиришга доир чора-тадбирлар” 60-банди “Давлат тили ҳақида”ги Қонун ижросини сўзсиз таъминлаш, Давлат тилини Ўзбекистон Республикасида яшаётган барча миллат ва элатларни бирлаштирувчи умумий воситага айлантириш, давлат тилига ҳурмат, аввало, миллий давлатчилигимиз ва бирдамлигимизга нисбатан эҳтиром рамзи эканини юртдошларимиз онги ва қалбига сингдириш” мавзусида тарғибот ишларини ташкил этиш бўйича ишлаб чиқилган дастурларни тайёрлашда назарий асос сифатида фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 25.11.2025-йилдаги 10/798-сон далолатномаси). Натижада, ўзбек тили тарбиявий нуфузини оширишнинг механизмлари, ўзбек тили нуфузини оширишда миллий ўзига хосликнинг тамойиллари ва миллий қадриятларнинг аҳамиятини аниқлашга хизмат қилган;
миллий тилнинг давлат тили тарзидаги тарбиявий мақомини кўтаришнинг маърифий, маънавий, институционал ҳамда ҳуқуқий механизмлари тизимлаштирилган, уларнинг омилкорлигини ва амал қилиши қонуниятларини таъминловчи етакчи йўналишларга оид хулосалар ва таклиф-тавсиялардан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси 2025-2029-йиллардаги Сайловолди дастурининг 2.3. бандидаги “...ҳар бир фуқаро давлат тилини билиши, “Давлат тили ҳақида”ги қонунни янги таҳрирда қабул қилиш, шунингдек, алифбо ислоҳотларини, хусусан, лотин алифбосига ўтишни якунига етказиш ва “Давлат тили ҳақида”ги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарликни кучайтириш сингари вазифаларни амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгашининг 2025-йил 16-октябрдаги 02/02-263-сон далолатномаси). Натижада, мамлакат ҳудудида давлат тилини тартибга солиш, давлат тили сифатидаги нуфузини кўтаришга қаратилган мақсадли чора-тадбирларини амалга ошириш, ўлкада яшовчи бошқа миллатлар тилларига ҳурматни сақлаган ҳолда давлат тилини тарғиб қилиш, реклама орқали тил маркетингини ташкиллаштириш бўйича комплекс дастурлар ишлаб чиқишга хизмат қилган;
Янги Ўзбекистонни юксалтиришга оид ислоҳотлар шароитида маънавий-маърифий янгиланиш жараёнларининг давлат тили сиёсати билан узвий боғлиқликнинг асослари очиб берилиб, миллий тилнинг давлат тили йўналишидаги тарбиявий мақомини кўтариш жамиятимизда янги ижтимоий-маънавий маконни шакллантириш омили эканлигига доир таклиф ва тавсиялардан, тадқиқотнинг илмий натижаси ва хулосаларидан “Жаҳон фалсафаси қомуси”, “Маънавият атамалар луғати”, “Фалсафа асослари”, “Миллий ғоя ва Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси” каби китобларни нашрга тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон файласуфлари миллий жамиятининг 26.11.2025 йилдаги №6 - сонли далолатномаси). Натижада, мазкур китобларда ўз аксини топган “Маданият”, “Маданий борлиқ”, “Маданият соҳаси тизими”, “Маданий-маърифий ишлар”, “Оммавий маданият”, “Миллий ғоя” ва “Ўзбекистонниг тараққиёт стратегияси” каби тушунчалар мазмун моҳиятининг кенгроқ очиб берилишига хизмат қилган.
миллий қадриятлар, миллий ўзига хослик, лингвомаънавиятнинг давлат тили тарбиявий мақомини юксалтиришга таъсир кўрсатувчи омил тарзидаги моҳияти очиб берилган ва ушбу жараённинг маънавий-маърифий таъсирчанлигини оширишга қаратилган илмий таклиф, тавсиялардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2020-2023-йилларда бажарилган И-ОТ-2019-10-рақамли “Ўзбек тилида нейминг: назарий ҳуқуқий асосларини яратиш” мавзудаги ва 2020-2023-йиллардаги АМ-ФЗ-201908172-рақамли “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” амалий грант лойиҳасининг ўзбек тилининг мақомини белгилаш ҳамда ривожлантириш бандини амалга оширишда фойдаланилган (А. Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 28-мартдаги 01/4-1142-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур амалий грант лойиҳалардаги белгиланган мақсад ва вазифаларни бажарилишига хизмат қилган.