Облакулов Давлат Олтинбоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Тижоратда пора эвазига оғдириб олиш учун жиноий жавобгарликни такомиллаштириш», «12.00.08 – Жиноят ҳуқуқи. Жиноят ижроия ҳуқуқи». 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Yu1173
Илмий раҳбар: Каримов Хуршид Акрамович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, DSc.24/2026.31.01.Yu.01.02
Расмий оппонентлар: юридик фанлар доктори, профессор Ражабова Мавжуда Абдуллаевна, юридик фанлар доктори, профессор Муродов Бахтиёр Баходирович.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқот мақсади тижоратда пора эвазига оғдириб олиш учун жиноий жавобгарлик белгиланган Ўзбекистон Республикаси ЖК нормаларини ва қонунни қўллаш амалиётини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборатдир.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
спорт мусобақалари натижаларини ёки уларнинг боришини қасддан ўзгартириш мақсадида спортчига, тренерга, спорт ҳакамига ёхуд спорт мусобақаларининг бошқа иштирокчилари ва ташкилотчиларига улар бажариши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни пора эвазига оғдириб олаётган шахс манфаатларини кўзлаб бажариши ёхуд бажармаслиги эвазига қонунга хилоф эканлигини била туриб, моддий қимматликлар бериш ёки уларни мулкий манфаатдор этиш учун алоҳида жиноий жавобгарликнинг белгиланиши спорт соҳасидаги жиноятларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлашга хизмат қилиши асослантирилган; 
ЖКнинг 1929-моддаси 4-қисм “г” бандини “бир гуруҳ мансабдор шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса” таҳрирда баён этиш лозимлиги асосланган;
ЖКнинг Саккизинчи бўлимини “Коррупцияга оид жиноятлар” деган атама билан тўлдириш ва унга ЖКнинг 1929-моддасида кўрсатилган тижоратда пора эвазига оғдириб олиш жиноятини ҳам киритиш лозимлиги асосланган;
ЖК Саккизинчи бўлимидаги “порахўрлик” атамасининг ҳуқуқий маъносини янги “порахўрлик – пора олиш, пора бериш ёки бу жиноятларда воситачилик қилиш, тижоратда пора эвазига оғдириб олиш” таҳрирда баён этиш лозимлиги асосланган;
тижоратда пора эвазига оғдириб олиш жинояти бўйича суд амалиёти тўғрисида таҳлилий маълумотнома тайёрланди. Таҳлилий маълумотномада тижоратда пора эвазига оғдириб олиш жиноятларини квалификация  қилиш бўйича суд амалиёти умумлаштирилган бўлиб, аниқланган муаммолар ва уларнинг ечими бўйича тавсиялар квалификация жараёнидаги ягона амалиётни шакллантиришга хизмат қилиши асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
спорт мусобақалари натижаларини ёки уларнинг боришини қасддан ўзгартириш мақсадида спортчига, тренерга, спорт ҳакамига ёхуд спорт мусобақаларининг бошқа иштирокчилари ва ташкилотчиларига улар бажариши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни пора эвазига оғдириб олаётган шахс манфаатларини кўзлаб бажариши ёхуд бажармаслиги эвазига қонунга хилоф эканлигини била туриб, моддий қимматликлар бериш ёки уларни мулкий манфаатдор этиш учун жиноий жавобгарлик белгилаш лозимлиги ҳақидаги таклифлари Ўзбекистон Республикасининг 04.11.2024 йилдаги “Спорт соҳасида коррупциянинг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ–988-сонли Қонуни билан ЖКга киритилган 2142-моддаси (“Спорт мусобақалари иштирокчилари ва ташкилотчиларини пора эвазига оғдириб олиш”)да ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2025 йил 27 мартдаги 27/2-56-25-сон далолатномаси). Мазкур  таклифнинг жорий қилиниши спорт соҳасидаги жиноятларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлашга хизмат қилган.
ЖКнинг Саккизинчи бўлимини “Коррупцияга оид жиноятлар” деган атама билан тўлдириш ва унга ЖКнинг 1929-моддасида кўрсатилган тижоратда пора эвазига оғдириб олиш жиноятини ҳам киритиш таклифлари Ўзбекистон Республикасининг 22.06.2026 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини оширишга, коррупцияга оид жиноятлар учун жавобгарлик муқаррарлигини таъминлашга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ–1155-сон Қонунининг 1-модда 13-бандида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2026 йил 17 июлдаги №3/dn-132-сон Далолатномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши ЖКда коррупцияга оид жиноятларнинг аниқ рўйхатини белгилаш орқали ушбу жиноятларга жиноят-ҳуқуқий жиҳатдан қарши курашиш ва олдини олиш самарадорлигини оширишга хизмат қилади.
ЖКнинг 1929-моддаси 4-қисм “г” бандини “бир гуруҳ мансабдор шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса” таҳрирда баён этиш тўғрисидаги таклифлари Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2026 йил 17 июлдаги №3/dn-132-сон Далолатномаси). Мазкур таклифнинг қабул қилиниши махсус субъектли жиноятни тўғри квалификация қилишда муҳим аҳамият касб этади. Шунингдек, ушбу моддани қўллаш амалиётида мавжуд муаммоларни бартараф этишга хизмат қилади.
ЖК Саккизинчи бўлимидаги “порахўрлик” атамасининг ҳуқуқий маъносини янги “порахўрлик – пора олиш, пора бериш ёки бу жиноятларда воситачилик қилиш, тижоратда пора эвазига оғдириб олиш” таҳрирда баён этиш тўғрисидаги таклифлари Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2026 йил 17 июлдаги №3/dn-132-сон Далолатномаси). Мазкур таклифнинг қабул қилиниши “порахўрлик” атамаси таркибига тижоратда пора эвазига оғдириб олиш жиноят таркибининг киритилиши “порахўрлик” тушунчасини янги таърифини ишлаб чиқишга хизмат қилган.
 “Тижоратда пора эвазига оғдириб олиш жинояти бўйича суд амалиёти тўғрисида” таҳлилий маълумотнома тайёрланиб, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг тегишли тармоқларига келгусида ушбу йўналишдаги иш режаларни ишлаб чиқиш, йўналтирувчи хат тайёрлаш, шунингдек, порахўрлик билан боғлиқ Пленум қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича лойиҳалар тайёрлашда фойдаланиш учун юборилди (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2026 йил 23 июлдаги 7-4275554/26-сон далолатномаси).Таҳлилий маълумотномада тижоратда пора эвазига оғдириб олиш жиноятларини квалификация  қилиш бўйича суд амалиёти умумлаштирилган бўлиб, аниқланган муаммолар ва уларнинг ечими бўйича тавсиялар квалификация жараёнидаги ягона амалиётни шакллантиришга хизмат қилади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish