Баҳодиров Ўткирхон Бахриддинович
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш жиноятларини тергов қилишни замонавий тенденциялар асосида такомиллаштириш», «12.00.09 – Жиноят процесси. Криминалистика, Тезкор-қидирув ҳуқуқи ва Суд экспертизаси».
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Yu2065
Илмий раҳбар: Ботаев Мурод Джуманшикович, ю.ф.ф.д.(PhD), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, DSc.24/2026.31.01.Yu.01.02.
Расмий оппонентлар: юридик фанлар доктори, профессор Миразов Даврон Мирзаевич, юридик фанлар доктори, профессор Мурод Бахтиёр Баҳодирович
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат юридик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқот мақсади ўзлаштириш ёки растрата йўли билан
талон-торож қилиш жиноятларини тергов қилиш методикаси муаммоларини илмий-назарий ва амалий тадқиқ этиш, шунингдек, тергов жараёнини замонавий тенденцияларга асосланган ҳолда мазкур жараённи такомиллаштириш бўйича таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш жиноятларини тергов қилиш сифатини такомиллаштиришни таъминлаш мақсадида мазкур турдаги ишларни ихтисослаштирилган тергов органлари томонидан олиб бориши лозимлиги асослантирилган;
иқтисодий жиноятларни тергов қилиш жараёнида тафтиш тергов ҳаракати ўтказишни холислигини, сифатли ва самарали ўтказилишини таъминлашга эришиш мақсадида тафтиш жараёнида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ва унинг органларининг иштирокини таъминлаш лозимлиги асослаб берилган;
ишни судга қадар юритиш босқичида жиноятларга оид аризалар, хабарлар ва бошқа маълумотларни кўриб чиқиш, жиноят иши бўйича суриштирув ва дастлабки терговни, прокурор назоратини масофадан амалга ошириш, зарур бўлган маълумотларни тезкорлик билан олинишини таъминлаш зарурати асослантирилган;
жиноий ҳаракатлар оқибатида етказилган моддий зарарни қоплаш чораларини кўриш ва ушбу жараённинг самарадорлигини ошириш мақсадида гумон қилинувчи, айбланувчининг мол-мулкини хатлаш, шунингдек, қидирув эълон қилинган айбланувчиларга нисбатан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган чеклов чораларини ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда амалга ошириш лозимлиги асослантирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш жиноятларини тергов қилишни замонавий тенденциялар асосида такомиллаштириш бўйича ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра:
ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш жиноятларини тергов қилиш сифатини такомиллаштиришни таъминлаш мақсадида мазкур турдаги ишларни ихтисослаштирилган тергов органлари томонидан олиб бориши лозимлиги тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси 35-моддаси янги таҳририда ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2025 йил 26 майдаги №9/дн-109-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши мазкур турдаги жиноят ишлари бўйича терговнинг сифатли ўтказилишига, фуқароларнинг жиноят ҳақидаги ариза ва шикоятларини ўз вақтида самарали кўриб чиқилишига ёрдам берди;
иқтисодий жиноятларни тергов қилиш жараёнида тафтиш тергов ҳаракати холислигини, сифатли ва самарали ўтказилишини таъминлашга эришиш мақсадида тафтиш жараёнида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ва унинг органларининг иштирокини таъминлаш лозимлиги тўғрисидаги таклифдан Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси 1873-модданинг биринчи қисмини ўзгартирилишида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2025 йил 26 майдаги №9/дн-109-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши тафтиш тергов ҳаракатларини ўтказишда дуч келаётган муаммоли вазиятларни бартараф этилишига ҳамда тергов ҳаракатининг самарали ўтказилишига ёрдам берди;
ишни судга қадар юритиш босқичида жиноятларга оид аризалар, хабарлар ва бошқа маълумотларни кўриб чиқиш, жиноят иши бўйича суриштирув ва дастлабки терговни, прокурор назоратини масофадан амалга ошириш, зарур бўлган маълумотларни тезкорлик билан олинишини таъминлаш бўйича таклифидан 2025 йил 3 ноябридаги ПФ-204-сон ““Рақамли прокуратура - 2030” Стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан тасдиқланган “Рақамли прокуратура - 2030” Стратегиясининг 4-боб, 4.4-банд
4-хатбошисини баён этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2025 йил 26 ноябрдаги 27/2-325-25-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг инобатга олиниши фуқароларнинг жиноятга оид мурожаатларини тез ва сифатли кўриб чиқиш, ортиқча оворагарчиликларига йўл қўйилмасилигини таъминлашга хизмат қилди;
жиноий ҳаракатлар оқибатида етказилган моддий зарарни қоплаш чораларини кўриш ва унинг самарадорлигини ошириш мақсадида гумон қилинувчи, айбланувчининг мол-мулкини хатлаш, шунингдек, қидирув эълон қилинган айбланувчиларга нисбатан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган чеклов чораларини ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда амалга ошириш тўғрисидаги 2025 йил 3 ноябридаги ПФ-204-сон ““Рақамли прокуратура - 2030” Стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан тасдиқланган “Рақамли прокуратура - 2030” Стратегиясининг 4-боб, 4.4-банд
4-хатбошисини баён этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2025 йил 26 ноябрдаги 27/2-325-25-сон далолатномаси); Мазкур таклифнинг инобатга олиниши жабрланувчиларга етказилган моддий зарарни қоплаш чораларини такомиллаштириш, белгиланган чеклов чораларини қўллаш самарадорлигини оширишга хизмат қилди.