Каримова Шахноза Уктамовнанинг
фалсафа доктори (PhD) Диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Минтақа иқтисодиётини барқарор ривожлантиришда транспорт хизматларидан самарали фойдаланиш” (Хоразм вилояти мисолида), 08.00.12 - “Минтақавий иқтисодиёт”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/Iqt6600
Илмий раҳбар: Ходжаниязов Элбек Сардорович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/2025.27.12.I.06.04
Расмий оппонентлар: Матякубов Умиджон Рахимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Сапаева Фазилат Норбаевна, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Хоразм вилояти иқтисодиётини барқарор ривожлантиришда транспорт хизматларидан самарали фойдаланиш боʻйича илмий тавсия ва амалий таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
минтақа иқтисодиётини барқарор ривожлантиришда “Смарт Логистиcс Cорридор - Кҳорезм” рақамли логистика йўлагининг уч қатламли (физик инфратузилма - рақамли платформа - тартибга солиш механизми) консептуал модели таклиф этилган;
Урганч шаҳри ядро-марказ сифатида белгиланиб вилоятнинг 13 та ҳудудни ривожланиш даражасига кўра уч поғонали таркибда интеграциялаштирилган “рақамли транспорт-логистика кластери” модели таклиф этилган;
Хоразм вилояти транспорт секторида туманларнинг нисбий узоқлиги хусусиятларини ҳисобга олувчи юк-мослашув, туристик-йўловчи, мониторинг-таҳлил ва экологик баҳолаш модулларидан иборат “Хоразм-Логистика 4.0” ягона рақамли транспорт-логистика платформаси консепсияси таклиф этилган;
минтақа иқтисодиётини барқарор ривожлантиришда транспорт хизматларидан самарали фойдаланишнинг асосий кўрсаткичларининг 2026-2030-йилларга мўлжалланган прогноз қийматлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Хоразм вилояти иқтисодиётини барқарор ривожлантиришда транспорт хизматларидан самарали фойдаланишни тадқиқ қилиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
минтақа иқтисодиётини барқарор ривожлантиришда “Смарт Логистиcс Cорридор - Кҳорезм” рақамли логистика йўлагининг уч қатламли (физик инфратузилма - рақамли платформа - тартибга солиш механизми) консептуал модели Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 9-январдаги “2030-йилга қадар темир йўл транспортида маҳаллий йўналишларда йўловчи ташиш кўрсаткичларини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 6-12-0-Қ/26-сон қарорни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 30-апрелдаги 7-09/4259-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни жорий қилиниши минтақа транспорт хизматларидан самарали фойдаланишни барқарор ривожлантиришга қаратилган рақамли логистика тизимини такомиллаштириш имкониятини яратган;
Урганч шаҳри ядро-марказ сифатида белгиланиб вилоятнинг 13 та ҳудудни ривожланиш даражасига кўра уч поғонали таркибда интеграциялаштирилган “рақамли транспорт-логистика кластери” модели Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 30-октябрдаги “Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш бўйича нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 441-12-0-Қ/25-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 30-апрелдаги 7-09/4259-сон маълумотномаси). Натижада, минтақада транспорт хизматлари самарадорлигини оширишда инновацион ёндашувлар ва рақамли технологиялардан самарали фойдаланиш бўйича дастурлар ишлаб чиқиш имконини берган;
Хоразм вилояти транспорт секторида туманларнинг нисбий узоқлиги хусусиятларини ҳисобга олувчи юк-мослашув, туристик-йўловчи, мониторинг-таҳлил ва экологик баҳолаш модулларидан иборат “Хоразм-Логистика 4.0” ягона рақамли транспорт-логистика платформаси консепсияси бўйича таклиф Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 15-октябрдаги “Транспорт-логистика марказлари фаолиятини ва транзит транспорт йўлакларини ривожлантириш тўғрисида” 420-12-0-Қ/25-сонли қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 30-апрелдаги 7-09/4259-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф Хоразм вилоятида транспорт инфратузилмасини барқарор ривожлантиришнинг устувор йўналишлари бўйича йўл хариталарини ишлаб чиқишга хизмат қилган;
минтақа иқтисодиётини барқарор ривожлантиришда транспорт хизматларидан самарали фойдаланишнинг асосий кўрсаткичларининг 2026-2030-йилларга мўлжалланган прогноз қийматлари таклифи асосида Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 28-февралдаги “Мамлакат тараққиётининг 2030-йилгача мўлжалланган устувор йўналишлари доирасида ислоҳотларни изчил давом эттириш ва янги босқичга олиб чиқишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 74-12-0-Қ/26-сон қарорини ишлаб чиқишда қўлланилган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 30-апрелдаги 7-09/4259-сон маълумотномаси). Натижада, минтақада транспорт хизматларидан самарали фойдаланиш асосида транспорт хизматлари тармоқларини ўрта муддатда ривожлантиришга қаратилган оптимал қарорлар қабул қилиш механизми такомиллаштирилган.