Гулбоев Отабек Абдимурод ўғли
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи):
Момиқни аеромеханик тозалагич конструксиясини ишлаб чиқиш ва параметрларини асослаш (Музработ пахта тозалаш корхонаси мисолида) 05.02.03 – “Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехника тизимлари” ихтисослиги (техника фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Т5660
Илмий раҳбар: Рахманкулов Жасур Эшмуминович, техника фанлари фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети, PhD. 03/2025.27.12.Т.14.02
Расмий оппонентлар: Жиззах политехника институти Саноат технологиялари факултети декани техника фанлари доктори, доцент Аббазов Илҳом Запирович;
Термиз давлат университети Миллий либос, каштачилик, тўқимачилик кафедраси мудири техника фанлари фалсафа доктори, доцент Тошбеков Одил Абдуллаевич.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат техника университети
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: пахтани жинланган чигитни линтерлаш жараёнида олинадиган момиқни самарали тозалаш аеромеханик ускунасини ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пахтани жинланган чигитини линтерлаш жараёнида олинадиган момиқни тозалаш учун такомиллаштирилган аеромеханик момиқ тозалаш ускунасини конструктив схемаси ишлаб чиқилган;
пахтани жинланган чигитини линтерлаш жараёнида олинадиган момиқни майда ифлосликлардан тозалаш аеромеханик усул колосникли панжарали ва йирик ифлосликлардан тозалаш учун аррачали ишчи органли тозалаш ускунасини конструксияси тавсия этилган;
пахтани жинланган чигитини линтерлаш жараёнида олинадиган момиқни тозалаш учун такомиллаштирилган аеромеханик ишчи органли тозалаш ускунасида тозаланиладиган момиқни ўзаро таъсирлашиш кучларининг назарий боғлиқлик тенгламалари келтириб чиқарилган;
назарий ва амалий илмий-тадқиқотлар натижасида ишлаб чиқилган момиқни тозалаш учун такомиллаштирилган аеромеханик ишчи органли тозалаш ускунасини асосий параметр кўрсаткичлари аниқланган ва илмий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: пахтани жинланган чигитларини линтерлаш жараёнида олинадиган момиқни тозалаш учун такомиллаштирилган аеромеханик ишчи органли тозалаш ускунасининг конструксиясини асослаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
пахтани жинланган чигитини линтерлаш жараёнида олинадиган момиқни тозалаш ускунасининг конструктив схемаси ва такомиллаштирилган аеромеханик ишчи органли тозалаш ускунасининг конструксияси ишлаб чиқилган. Натижада мазкур конструктив схема ва ускунадан фойдаланишда момиқни майда ва йирик ифлосликдан тозалаш самарадорлиги мавжуд тозалаш технологиясига нисбатан 10–20 % га яхшиланишига эришилган;
момиқни тозалашнинг такомиллаштирилган аеромеханик ускунаси Сурхондарё вилояти “ТЕРМИЗ ЖАЙХУН CЛУСТЕР” МЧЖга қарашли Жарқўрғон пахта тозалаш заводи филиалининг асосий технологик ускуналари тизимига жорий этилган (Ўзтўқимачиликсаноат уюшмасининг 2026-йил 29-июндаги № 01/06-937-сон маълумотномаси). Натижада, амалдаги ва такомиллаштирилган момиқ тозалагичларининг қиёсий тажрибалари асосида 1-саноат навли пахта хомашёсидан олинган момиқ таркибидаги ифлос аралашмалар ва бутун чигит миқдори 5,78 % дан 4,29 % гача, 3-саноат навли пахта хомашёсидан олинган момиқда эса 9,71 % дан 7,84 % гача камайтиришга эришилган, бунда камайиш мос равишда 1,49 ва 1,87 фоиз пунктни ташкил этган;
ўтказилган кўп омилли тажрибалар натижасида аеромеханик момиқ тозалагичининг оптимал технологик параметрлари, яъни аррали барабан юқорисидаги колосникли панжаранинг ўрнатилиш бурчаги 45°, тозаловчи колосниклар оралиғи 8,0 мм ва аррали барабаннинг айланиш тезлиги 850 айл/мин этиб белгиланган. Мазкур оптимал қийматларда аеромеханик момиқ тозалагичининг тозалаш самарадорлиги 37 % дан юқори, чиқиндига қўшилиб кетадиган момиқ миқдори эса 36 % дан кам бўлишига эришилган.