Sayt test rejimida ishlamoqda

Худайбердиева Машхура Шавкатовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Меъда саратони рецидиви, прогноз омиллари таъсири, эрта ташхислаш ва даволашни яхшилаш йўллари», 14.00.14–Онкология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.2.PhD/Тib662.
Илмий раҳбар: Джураев Миржалол Деҳқонович тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04.12.2018.Tib.77.01.
Расмий оппонентлар: Хакимов Ғолиб Абдуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ходжаев Абдувохид Валиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тожикистон Республикаси Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш  вазирлиги Республика онкология илмий маркази.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: дистал субтотал резекциядан кейин меъда чўлтоғида саратон рецидиви ривожланишининг асосий прогностик омиллари ўрнини ва уни эрта ташхислаш ва даволашни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
меъда саратони ўсмасининг антрал қисмида жойлашиши, ўсма ҳужайраларининг юқори дифференцировка даражаси, экзофит ўсиш шакли ва регионар лимфа тугунларида метастазларнинг тарқалиши асосида дистал субтотал резекциясининг ўрни исботланган;
комплекс ташхислашда меъда саратонини жарроҳлик даволашдан сўнг СА 72-4 онкомаркери динамик мониторингини таъминлаш сифатида амалиётдан кейин  биринчи ойи, кейинги биринчи ва иккинчи йилларнинг  ҳар 3 ойи мобайнида назоратнинг зарурлиги  асосланган;
  меъда чўлтоғи экстирпациясида Бильрот-1 бўйича резекциясидан кейин Гильярович услубида, Бильрот-2 дан кейин эса РУ услубида эофагоеюноанастомоз реконструкциясини самарали тартиби исботланган;
меъда саратони рецидиви билан касалланиш даражасида паст дифференцирлашган аденокарцинома, эндофит шакли ва тана қисмига ўсиши касалликни юқори рецидив жараёнининг ривожланиш хавфининг салбий  аҳамияти исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Меъда саратони рецидиви, прогноз омиллари таъсири, эрта ташхислаш ва даволашни яхшилаш йўлларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Меъда рецидивли саратонини эрта ташхислаш хусусиятлари ва хавф омиллари» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 4 октябрдаги 8н-д/198-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма  меъда саратони рецидиви, прогноз омиллари таъсири, эрта ташхислаш ва даволашни яхшилаш йўлларини  ишлаб чиқиш, асоратларини  самарали жарроҳлик амалиётини ўтказиш ҳамда касалликнинг қайталанишларсиз даврини ошириш имконини берган;
меъда саратони рецидиви, прогноз омиллари таъсири, эрта ташхислаш ва даволашни яхшилаш йўлларини такомиллаштириш самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Наманган ва Сирдарё филиалларининг клиник амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 7 майдаги 8н-д/65-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма меъда чўлтоғи саратонининг маҳаллий тарқалган рецидивли саратонида меъда чўлтоғини кенгайтирилган-комбинирлашган экстирпацияси жарроҳлик амалиётини қўллаш имконини бериши, бу эса операциядан кейинги асоратлар сонининг ишончли камайиши ва узоқ муддатли 3 йиллик умр кўриш  давомийлигининг ошишини таъминлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish