Бакиров Лутфилло Юлдошалиевичнинг
диссетация ҳимоясисиз ихтиро патентлари (селекция ютуғи) асосида
фан доктори (DSc) илмий даражасини бериш бўйича эълон матни
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи«Гетерокомпозит полимер материаллар ва улар асосидаги қопламаларнинг эксплуатацион ишончлилигини таъминлаш асослари» мавзусидаги «05.02.01 – Машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси» (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.DSc/Т441.
Илмий маслаҳатчи: Зиямухамедова Умида Алижоновна, техника фанлари доктори, профессор.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Андижон давлат техника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети, DSc.10/2025.27.12.Т.01.04.
Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патентларии: «Қувурларни ишлаб чиқариш учун полимер таркиб» (№ ИАП 8602), «Антифриксион ейилишга бардошли полимер композиция» (№ ИАП 8605), «Ейилишга ва коррозияга чидамли қоплама ҳосил қилиш учун полимер композицияси» (№ИАП 8607).
II. Тадқиқотнинг мақсади: Термопласт ва реактопласт матрицали гетерокомпозит полимер материаллар компонентлари ҳамда уларнинг фазалараро чегара қатламларида кечадиган физик-кимёвий ҳодисаларнинг назарий жиҳатлари асосида, пахтага дастлабки ишлов бериш технологик жиҳозларида қўллаш учун юқори триботехник тавсифларга эга, қуруқ ишқаланиш муҳитларида барқарор ва ейилишга чидамли, антифриксион янги гетерокомпозит таркибларини яратишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ишқаланиш ва ейилиш шароитларида ишлайдиган полимер композитлар таркибий компонентларининг материалнинг физик-механик ва триботехник хоссаларига таъсир этиш қонуниятлари тадқиқ этилган;
Эпоксид смоласи (ЭД-20) ва фенолформалдегид смоласи (ФФС) каби реактопласт полимер боғловчиларнинг ўзаро мувофиқлиги асосланиб, уларнинг 1:1 масса нисбатидаги гибрид тизими зичроқ уч ўлчамли тўр ҳосил қилиши, компаунднинг боғловчилик хусусиятларини ошириши ҳамда синергетик эффект ҳисобига композитнинг мустаҳкамлик кўрсаткичлари, адгезияси ва иссиқбардошлигини яхшилаши аниқланган;
ЭД-20 ва ФФС гибрид матрицасининг устмолекуляр тузилиш қонуниятлари аниқланиб, фенолформалдегид смоласининг қаттиқ ароматик занжирлари эпоксид тўрига кимёвий интеграцияланиши ҳисобига у бир вақтнинг ўзида модификатор ва пластификаторлик функсиясини бажариши, натижада композитнинг шишаланиш ҳарорати (Тг), термик барқарорлиги ҳамда металл сиртларига бўлган адгезион мустаҳкамлигининг синергетик тарзда ортиши исботланган;
Гибрид матрица асосида 2,2-бис(4-гидроксифенил)пропан, гидроксиметилфурфурол ва триетилентетраминдан олинган кўп функсияли фаол полиамин қотирувчиси ҳамда саноатнинг полидисперс чангсимон чиқиндилари иштирокидаги тизимнинг термодинамик устмолекуляр тузилиш қонуниятлари ва чегаравий трибофриксион мослашув механизмлари аниқланиб, ишқаланиш сиртида нуқсонларсиз, мустаҳкам антифриксион фаол плёнкалар ҳосил қилиши ҳисобига экстремал юкланиш шароитларида максимал триботехник барқарорлик ва минимал ейилиш интенсивлигини намойиш этувчи гетерокомпозит материалларнинг янги таркиби яратилган (ИАП 8605);
ЭД-20/ФФС гибрид матрицасига 9:1 масса нисбатидаги биокарбонизат ва алюминий фосфат комплекс тўлдиргичини киритиш фазалараро қатламларда кластер тузилмаларини шакллантириши ҳамда металл юзасининг емирилишини секинлаштирувчи коррозияга қарши юқори ҳимоя хусусиятига эга қоплама қатламини ҳосил қилиши аниқланган;
Эпоксид-диан ва фенолформалдегид гибрид боғловчиси, юқори амин сонига эга КМН-100 маркали феналкамин қотирувчиси ҳамда ёнғоқ пўчоғи пиролиз қолдиғи, алюминий фосфат, базалт ва кўмир бойитиш чиқиндиларидан иборат полидисперс тўлдиргичлар тизимида гетерокомпозитнинг бошқарилувчи тезкор полимерланиш қонуниятлари аниқланиб, экстремал ишқаланиш муҳитларида юқори ейилиш ва коррозиябардошликка эга бўлган антифриксион қопламаларнинг янги таркиби яратилган (ИАП 8607);
Мултимодал полипропилен (МПП) матрицаси, дисперс майда заррачали углерод сақловчи ва руҳ оксиди микроструктурали компонентлар ҳамда армирловчи Р-маркали шиша толали тўлдирувчилар асосидаги термопласт гетерокомпозитнинг юқори босим ва ҳарорат шароитида термомеханик деформацияланиш қонуниятлари аниқланган; «тўлдирувчи-боғловчи» фазалараро қатламларидаги синергетик эффект ҳисобига композитнинг иссиқликдан кенгайиш коеффициентини кескин камайтириш хисобига, пневмотранспорт тизимлари учун мўлжалланган, юқори физик-механик ва эксплуатацион хоссаларга эга, кам харажатли гетерокомпозит термопластларнинг янги таркиби ишлаб чиқилган (ИАП 8602);
Ишқаланиш, ейилиш ва коррозиявий эксплуатацион муҳитларда ишловчи технологик ускуналар ва конструксияларнинг ишончлилигини таъминловчи, термопласт ва реактопласт гибрид полимер боғловчилар асосидаги гетерокомпозит полимер материалларни олиш технологияси ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Пахтага дастлабки ишлов технологик жиҳозларида ишқаланиш шароитида ишловчи йейилишга бардошли, каррозияга чидамли гетерокомпозит полимер материаллар ҳамда қопламаларни таркибларини яратиш ва уни қўллаш билан технологик жиҳозларнинг эксплуатацион ишончлилигини ошириш бўйича олинган натижалар асосида:
ИАП 8602 асосидаги қувурларни ишлаб чиқариш учун полимер таркибларидан «ГООД МЕТАл ГРОУП» МЧЖ материалларни қайта ишлаш корхонасида ишлаб чиқарилган пневмотранспорт қувурлари «Водий саноат фахри» МЧЖ ишлаб чиқаришга жорий этилган(«ЎЗБЕКИСТОН ПАХТА-ТЎҚИМАЧИЛИК КЛАСТЕРЛАРИ»уюшмасининг 2026-йил 19-июндаги 03/29-39-сон маълумотномаси). Натижада, корхонада технологик жиҳознинг ишлаш муддати 1,3-1,5 мартага ҳамда жиҳознинг иш унумдорлиги 30-35%га ошганлиги, маҳсулот (тола) механик шикастланиши ишқаланиш коеффициентини камайиши ҳисобига умумий маҳсулотни ҳажмига нисбатан толанинг нав сифати йўқотилиши 1,2-1,5% камайганлиги, чигитнинг эзилишини 10-15% камайтириш имконини берган;
ИАП 8605 ихтиро патенти асосидаги қопламалар «РЕАЛ АГРО CОТТОН» УК тасарруфидаги «Реал Тех Тошкент» МЧЖ нинг пневмотранспорт вентилятори парракларининг ишчи юзаларида ейилишга бардошли гетерокомпозит полимер қопламалар ишлаб чиқаришга жорий этилган («ЎЗБЕКИСТОН ПАХТА-ТЎҚИМАЧИЛИК КЛАСТЕРЛАРИ» уюшмасининг 2026-йил 19-июндаги 03/29-39-сон маълумотномаси). Натижада, пневмотранспорт паррагининг эксплуатацион ишончлилиги 1,5–1,8 мартага, вентиляторнинг умумий иш унумдорлиги эса 10–15 %га ошириш имкони яратилди;
ИАП 8607 ихтиро патенти асосидаги қопламаларни «Водий саноат фахри» МЧЖ ишлаб чиқаришга жорий этилди («ЎЗБЕКИСТОН ПАХТА-ТЎҚИМАЧИЛИК КЛАСТЕРЛАРИ» уюшмасининг 2026-йил 19-июндаги 03/29-39-сон маълумотномаси). Натижада, винтли транспортёр технологик жиҳозининг иш унумдорилиги 25% га, каррозия ва ейилишдан сақланиш эвазига ишлаш муддати 35-40 % га оширишга эришилди.