1 октябр — Ўқитувчи ва мураббийлар куни умумхалқ байрами арафасида таълим ва илм-фан соҳасида кўп йиллик самарали меҳнати, юксак масъулияти ва фидойилиги билан ўз касбига муносиб ҳисса қўшиб келаётган фидойи устозларни эътироф этиш анъана тусига кирган.
Айни шу қутлуғ сана муносабати билан Олий аттестация комиссиясида кўп йиллардан буён самарали фаолият юритиб келаётган, олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш, унинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшиб келаётган юрисконсульт Марғуба Масаидова «Олий таълим аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирланди.


Шу муносабат билан Олий аттестация комиссиясида байрам тадбири ташкил этилди. Тадбирда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмалари  Республика кенгаши вакиллари, Олий аттестация комиссияси раҳбарияти ва ходимлари иштирок этди. Хусусан, тадбирда Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмалари Республика кенгаши томонидан Марғуба Масаидованинг фаолияти эътироф этилиб, юксак мукофот билан самимий муборакбод этилди.
Тадбир давомида таъкидланганидек, таълим ва илм-фан соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг самарадорлиги нафақат профессор-ўқитувчилар ва олимларнинг илмий салоҳияти, балки соҳада фаолият юритаётган малакали мутахассисларнинг билим ва тажрибасига ҳам бевосита боғлиқ. Хусусан, илмий кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, амалиётда юзага келаётган масалаларни ҳуқуқий жиҳатдан пухта тартибга солиш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини изчил такомиллаштириб боришда ҳуқуқшунос мутахассисларнинг меҳнати муҳим аҳамият касб этади.
Олий аттестация комиссияси раиси вазифасини вақтинча бажарувчи А.Шермухамедов «Олий таълим аълочиси» кўкрак нишонини Марғуба Масаидовага тантанали равишда топшириб, уни ушбу юксак эътироф билан самимий муборакбод этди.
— Бу каби эътирофлар, аввало, инсоннинг кўп йиллик ҳалол ва фидокорона меҳнатига берилган муносиб баҳодир. Марғуба Масаидованинг Олий аттестация комиссиясидаги кўп йиллик фаолияти, соҳанинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга қўшаётган ҳиссаси алоҳида эътирофга лойиқ. Ушбу мукофот жамоамиз учун ҳам қувончли воқеа. Фурсатдан фойдаланиб, барча ходимларни 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан самимий муборакбод этаман. Барчангизга мустаҳкам соғлик, оилавий хотиржамлик ва касбий фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилайман, — деди А.Шермухамедов.
Ўз навбатида, Марғуба Масаидова кўрсатилган юксак эътибор ва эътироф учун миннатдорлик билдириб, ушбу мукофотни Олий аттестация комиссияси жамоасининг самарали фаолиятига берилган юксак баҳо сифатида қабул қилишини таъкидлади.

ОАК ахборот хизмати

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish