Ҳасанов Ҳайитмурод Абдирашит ўғли
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Пахтани дастлабки ишлаш технологик ускуналаридан ажралаётган чанг таркибидаги толали материалларни тутиш учун филтр ускунасини ишлаб чиқиш” 
05.02.03 – “Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехника тизимлари” ихтисослиги (техника фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.4.PhD/Т6185
Илмий раҳбар: Джамолов Рустам Камолидинович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети, PhD.03./2025.27.12.Т.14.02
Расмий оппонентлар: Техника фанлари номзоди., доцент Сафаров Нурали Кудратович; Техника фанлари доктори., (DSc), доцент Юлдошев Козимжон Комилжонович. 
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Пахтани дастлабки ишлаш технологик ускуналаридан ажралаётган чанг таркибидаги толали материалларни тутиш учун филтр ускунасини ишлаб чиқиш ва параметрларини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
рахта чангини босқичма-босқич тозалаш тизимининг якунловчи босқичида чанг таркибидаги толали материалларни самарали ушлаб қолишни таъминлайдиган доимий айланадиган филтр матоли қурилманинг янги конструктив ечими ишлаб чиқилди;
ҳаво оқими таъсирида филтр матога ёпишган ифлос аралашмаларни сидириб олиш жараёнида ҳосил бўладиган қарши кучнинг барабан бурчак тезлиги ва пахтанинг дастлабки ифлослигига боғлиқлик қонуниятлари асосида математик модели ишлаб чиқилди;
матоли барабан, резина планка ва электр юритгичдан ташкил топган ҳаво тозалагич филтр агрегатининг динамик модели ишлаб чиқилди. Модел асосида электр юритгич ротори учун рационал бурчак тезлиги 101,2 с⁻¹ ва тебраниш силжиши 1,9 с⁻¹, матоли барабанлар учун эса бурчак тезликларининг тебраниш силжиши 3,6 с⁻¹ эканлиги назарий жиҳатдан асосланди;
тўлиқ омилли тажриба натижалари асосида олинган регрессия моделлари таҳлили натижасида пахта чангидан толали материалларни тутиб қолишга мўлжалланган филтр қурилмасининг асосий ишчи параметрларининг оптимал қийматлари аниқланди. Бунда, филтрловчи мато ўралган барабаннинг айланишлар сони 6 айл/мин, кирувчи ҳаво оқимининг тезлиги 3 м/с, пахтанинг намлиги 10 % ва дастлабки ифлослиги 7 % бўлганда қурилманинг самарали ишлаш режими назарий ва экспериментал жиҳатдан асосланди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Пахта тозалаш корхонасидан чиқаётган чангли чиқиндилар таркибидаги толали материалларни тутиш филтр қурилмасини ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:
чанг таркибидаги толали материалларни тутиш филтр қурилмасини  Сурхондарё вилояти “Термиз Жайхун кластер” МЧЖга қарашли Жарқўрғон пахта тозалаш филиали   корхонасида жорий этилди (Ўзбекистон Республикаси “Ўзтўқимачиликсаноат уюшмаси” 2025-йил 22-октябрдаги № 02/25-2532  рақамли маълумотномаси). Натижада амалда ишлатилаётган икки поғонали тозалаш тизимида атмосферага учаётган толали материал миқдори иккала циклондан 182 граммни ташкил этган бўлса, тизимнинг умумий тозалаш самараси ўртача 91,3 % ни ташкил этиб, белгиланган меъёрдан 3,7 % га кам. Икки поғонали тозалаш тизимининг ЦП-1,5 циклонларининг иккаласига бир дона филтр қурилмаси ўрнатилганида атмосферага ажралаётган чангли махсулот миқдори камайиб, 30 граммни ташкил этди, тозалаш самараси эса 97,0 % ни ташкил этиб, амалдаги технологиядан 5,7 % га юқори кўрсаткичга эришилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish