Абдухолиқов Алишер Уктам ўғли
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Пахта хомашёсидан оғир аралашмаларни ушлаб қолувчи юқори самарадорликка эга бўлган қурилмани ишлаб чиқиш” 05.02.03 – “Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехника тизимлари” ихтисослиги (техника фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Т4209
Илмий раҳбар: Каримов Махмуд Рахматович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети, PhD.03/2025.27.12.Т.14.02
Расмий оппонентлар: Росулов Рузимурад Хасанович техника фанлари доктори, профессор; Мирзаумидов Асилбек Шухратжонович техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Толали экинлар илмий-тадқиқот институти
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Технологик ускуналарнинг ишлаш муддатини ва олинаётган маҳсулот сифатини ошириш мақсадида пахта таркибидаги оғир аралашмаларни ушлаб қолувчи юқори самарадорликка эга бўлган қурилмани ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пахта хомашёси таркибидаги оғир аралашмаларни самарали ажратишга мўлжалланган такомиллаштирилган қурилманинг конструктив схемаси ишлаб чиқилган ҳамда унинг асосий ишчи органларининг ўзаро жойлашуви ва ишлаш тартиби илмий асосланган;
узун қозиқли барабан таъсирида пахта хомашёси ва оғир аралашмаларнинг ҳаракат қонуниятларини ифодаловчи математик модел ҳамда уларнинг ҳаракат траекторияси координаталари тенгламалари ишлаб чиқилган;
пахта хомашёсидан оғир аралашмаларни ажратиш самарадорлигини оширишни таъминловчи узун қозиқли барабаннинг мақбул конструктив параметрлари ва технологик иш режимлари назарий ҳамда тажрибавий тадқиқотлар асосида аниқланган;
пахта таркибидаги оғир аралашмаларни 97 % дан кам бўлмаган самарадорликда ажратишни таъминловчи қурилма камерасидаги пахта оқимининг бошланғич тезлиги 16,6 м/с ва йўналтирувчи (акслантирувчи) деворнинг вертикал текисликка нисбатан 20° оғиш бурчагининг мақбул қийматлари илмий жиҳатдан асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Пахта хомашёси таркибидаги тош ва оғир аралашмаларни ушлаб қолиш технологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Ишлаб чиқилган тош туткич ускунаси Сурхондарё вилояти “Термиз Жайхун Кластер” МЧЖга қарашли Жарқўрғон пахта тозалаш корхонасининг пахтани ҳаво транспорти тизимига жорий қилинди (“Пахта-тўқимачилик кластерлари” уюшмасининг 2025-йил 5-майдаги №03/25-956-сон маълумотномаси).
Натижада такомиллаштирилган тош туткич ускунасида ўлчами 10 мм гача тошларни тутиш самараси 85 % ни ташкил этиб, амалдагисидан 35 % га юқори, ўлчами 10–20 ммгача тошларни тутиш самараси 91 % ни ташкил этиб, амалдагисидан 36 % га юқори ва ўлчами 20–30, 30–50 мм да 95–98 % ни, болт ва гайкаларни тутиши эса 100–95 % ни ташкил этиб, умумий тутиш самараси 94,2 % ни ташкил этиб, амалдаги тош туткичдан 15,7 % га юқори эканлиги аниқланди.