Жониқулов Эгамберди Шавкат ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): Темир йўл станцияларида стрелкаларни маҳаллий бошқариш ва назорат қилиш усулини такомиллаштириш, 05.08.03 – Темир йоъл транспортини ишлатиш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.1.PhD/Т6552.
Илмий раҳбар: Болтаев Суннатилло Туймуродович, техника фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.10/2025.27.12.Т.01.06 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Камалетдинов Шохрух Шухратович, техника фанлари доктори, доцент; Халиқов Содикжон Салихджанович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат техника университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади темир йўл станцияларида стрелкаларни маҳаллий бошқариш ва назорат қилиш усулини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
замонавий технологиялар асосида маҳаллий бошқарувдаги стрелкаларни симсиз бошқариш ва назорат қилишни таъминловчи, бошқарув буйруқларининг бажарилиши ҳамда назорат сигналлари ўртасидаги мантиқий боғлиқликни текшириш имконини берувчи чекли автомат асосидаги математик модел ишлаб чиқилган;
электр марказлаштириш тизимига уланган микропроцессорли қурилма ҳамда маҳаллий бошқарув пулти ўртасидаги ахборот алмашинувини ҳисобга олган ҳолда маҳаллий бошқарувдаги стрелкаларнинг ҳолати ва улар жойлашган стрелкали сексияларни назорат қилиш усули такомиллаштирилган;
темир йўл станцияларининг маҳаллий бошқарувдаги стрелкалар бўйича манёвр маршрутларни тайёрлаш вақтларини аниқлаш усули манёвр таркибининг ҳаракат тезлиги, йўл профили ва ҳисобий параметрларини ҳисобга олган ҳолда тортиш ҳисоблари қоидалари асосида ишлаб чиқилган;
электр марказлаштириш тизимларига қўйиладиган техник талабларни инобатга олган ҳолда, замонавий рақамли ва микропроцессорли технологиялар асосида электр марказлаштириш тизими таркибидаги стрелкаларни маҳаллий бошқариш ва назорат қилиш усули такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Темир йўл станцияларида стрелкаларни маҳаллий бошқариш ва назорат қилиш усулини такомиллаштириш боʻйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
маҳаллий ва марказий таъминотга эга стрелкаларни симсиз бошқариш ва назорат қилишни таъминловчи такомиллаштирилган усул доирасида микропроцессорли воситалар ишлаб чиқилган ҳамда уларни электр марказлаштириш тизимига улаш учун схемавий ечимлар таклиф этилиб, “Темирйўлинфратузилма” АЖнинг “Тошкент сигналлаштириш ва алоқа” масофасига қарашли “Ҳамза” станциясидаги 14/16 ва 18-стрелкаларда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт Вазирлигининг 2026-йил 9-июлдаги 4/Э898-сонли маълумотномаси). Натижада ҳар бир стрелкани маҳаллий бошқарув режимига ўтказиш учун зарур релелар сони 5 тага камайтирилган, шунингдек, стрелкалар ҳолатини реал вақтда назорат қилиш ва бошқарув буйруқларини архивлаш имкониятига эга мобил илова дастурий таъминоти ишлаб чиқилган;
темир йўл станцияларида электр марказлаштириш тизими таркибидаги стрелкаларни маҳаллий бошқариш ва назорат қилиш усули такомиллаштирилиб, “Темирйўлинфратузилма” АЖнинг “Тошкент сигналлаштириш ва алоқа” масофасига қарашли “Ҳамза” станциясида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт Вазирлигининг 2026-йил 9-июлдаги 4/Э898-сонли маълумотномаси). Натижада майдон қурилмалари ҳолатини ўзгартирмасдан стрелкаларнинг маҳаллий бошқариш ва электр марказлаштириш тизими билан интеграциялашган ҳолда ишлаши таъминланган. Манёвр колонкаси ва релели шкафдан воз кечиш ҳамда ҳар бир амал давомийлигини анъанавий усулга нисбатан 3 дақиқагача қисқартириш имконияти яратилган.