Сатторов Санжар Абдумуродовичнинг
фан доктори (DSc) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳудудлар ривожланишининг статистик баҳолаш методологиясини такомиллаштириш” (Сурхондарё вилоят мисолида), 08.00.06 – Эконометрика ва статистика (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.1.DSc/Iqt1108.
Илмий маслаҳатчи: Отажанов Умид Абдуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/2025.27.12.I.06.04.
Расмий оппонентлар: Мухитдинов Худоёр Суюнович иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Байхонов Баходир Турсунбоевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ҳудайберганов Дилшод Тухтабоевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат  университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади минтақалар ижтимоий-иқтисодий ривожланишини комплекс баҳолашнинг замонавий статистик услубиятини такомиллаштириш, яъни иқтисодий, ижтимоий, экологик ва инновацион омилларни интеграциялашган ҳолда ҳудудий ривожланиш даражасини аниқлаш ҳамда унинг барқарорлигини баҳолашга имкон берувчи кўп омилли индикаторлар тизими ва эконометрик моделларнинг илмий-услубий асосларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
 халқаро методологияларнинг қиёсий таҳлили асосида Ўзбекистон Республикаси учун таклиф этилаётган янги статистик моделнинг консептуал тузилмасига кўра, индикаторларни нормаллаштириш, оғирликларни энтропия усулида обектив аниқлаш ва субиндексларни интеграциялашнинг ёпиқ алгоритмига таянувчи интеграл ҳудудий ривожланиш индекси (IHRI=∑_(i=1)^n▒〖w_i*Z_i 〗) ишлаб чиқилган; 
Сурхондарё вилоятида иқтисодий ўсиш модели (Y=(X2^0,09∙〖X3〗^0,75∙〖X4〗^0,68)/(〖X1〗^0,14∙e^0,24531 )) ва аҳоли фаровонлигининг панел регрессия модели (〖SW〗_it=0,21BD+0,34IT+0,31TSQ+0,303SF-19,04) ўртасидаги ўзаро боғлиқликни ифодаловчи интеграллашган эконометрик ёндашув ишлаб чиқилган; 
Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини уч ўлчовли модел (иқтисодий (Иқ), ижтимоий (Э) ва инфратузилмавий (Ит)) асосида номутаносиб ривожланишни Иқ3Е3Ит3 (учала ўлчам юқори бўлган мувозанатли ривожланган), Иқ2Е3Ит3(иқтисодий ўлчам бўйича ортда қолган), Иқ3Е3Ит2 (инфратузилма бўйича ортда қолган), Иқ1Е2Ит3 (иқтисодий-ижтимоий номутаносиб); Иқ1Е3Ит4 (инфратузилмаси энг юқори, иқтисодиёти паст кескин номутаносиб) ва Иқ2Е2Ит3 (иқтисодий ва ижтимоий ўлчамлари ўрта даражадаги номутаносиб) турларга ажратилган; 
ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини баҳолаш ва прогнозлашнинг комплекс, тизимли ва илмий асосланган механизми асосида такомиллаштирилган ягона ҳудудий ривожланиш модели I_i^(t+1)=F(∑_(k=1)^K▒〖∝_k (∑_(j=1)^(n_k)▒〖w_jk*f(X_ijk^t)),   Ф(X_it)〗〗 ишлаб чиқилган; 
Сурхондарё вилоятида иқтисодий ўсиш модели ва аҳоли фаровонлигининг панел регрессия моделлари асосида 2026–2030-йиллар учун прогноз кўрсаткичлари аниқланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ҳозирги глобаллаштириш шароитларида ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини статистик баҳолаш методологиясини такомиллаштириш борасида ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
халқаро методологияларнинг қиёсий таҳлили асосида Ўзбекистон Республикаси учун таклиф этилаётган янги статистик моделнинг консептуал тузилмасига кўра, индикаторларни нормаллаштириш, оғирликларни энтропия усулида обектив аниқлаш ва субиндексларни интеграциялашнинг ёпиқ алгоритмига таянувчи интеграл ҳудудий ривожланиш индекси (IHRI=∑_(i=1)^n▒〖w_i*Z_i 〗) бўйича таклиф Сурхондарё вилояти ҳокимлиги амалиётига жорий қилинган (Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 14-майдаги 04-04/881-сон маълумотномаси). Ушбу илмий таклиф натижасида Сурхондарё вилоятининг интеграл ҳудудий ривожланиш индекси = 0,59 ни ташкил этиб, халқаро мезонларга кўра “ўрта даражадаги ривожланиш” (0,5–0,7 оралиғи) тоифасига кириши асосланган; 
Сурхондарё вилоятида иқтисодий ўсиш модели (Y=(X2^0,09∙〖X3〗^0,75∙〖X4〗^0,68)/(〖X1〗^0,14∙e^0,24531 )) ва аҳоли фаровонлигининг панел регрессия модели (〖SW〗_it=0,21BD+0,34IT+0,31TSQ+0,303SF-19,04) ўртасидаги ўзаро боғлиқликни ифодаловчи интеграллашган эконометрик ёндашув бўйича таклиф Сурхондарё вилояти ҳокимлиги амалиётига жорий қилинган (Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 14-майдаги  04-04/881-сон маълумотномаси). Таклиф этилган интеграллашган эконометрик ёндашувни амалиётга жорий этиш натижасида, ҳудудий иқтисодий ўсиш суръатлари камида 8–12% га тезлашиб, аҳоли даромадларининг барқарорлиги 0,1 пунктга яқин ошган;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини уч ўлчовли модел (иқтисодий (Иқ), ижтимоий (Э) ва инфратузилмавий (Ит)) асосида номутаносиб ривожланишни Иқ3Е3Ит3 (учала ўлчам юқори бўлган мувозанатли ривожланган), Иқ2Е3Ит3(иқтисодий ўлчам бўйича ортда қолган), Иқ3Е3Ит2 (инфратузилма бўйича ортда қолган), Иқ1Е2Ит3 (иқтисодий-ижтимоий номутаносиб); Иқ1Е3Ит4 (инфратузилмаси энг юқори, иқтисодиёти паст кескин номутаносиб) ва Иқ2Е2Ит3 (иқтисодий ва ижтимоий ўлчамлари ўрта даражадаги номутаносиб) турларга ажратиш бўйича таклиф Сурхондарё вилояти ҳокимлиги амалиётига жорий қилинган (Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 
14-майдаги  04-04/881-сон маълумотномаси). Мазкур моделни амалиётга жорий этиш натижасида, ҳудудий номутаносиблик даражаси 30% дан ортиқ камайиб, юқори ривожланган ҳудудлар улуши 2 баробарга ошган, бошқарув қарорларининг аниқлиги ва самарадорлиги сезиларли даражада яхшиланган; 
ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини баҳолаш ва прогнозлашнинг комплекс, тизимли ва илмий асосланган механизми асосида такомиллаштирилган ягона ҳудудий ривожланиш модели Сурхондарё вилояти ҳокимлиги амалиётига жорий қилинган (Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 14-майдаги  04-04/881-сон маълумотномаси). Ушбу янгилик натижасида иқтисодий ўсиш суръатлари 1,5–2 баравар тезлашиб, аҳоли фаровонлиги ва даромадлари сезиларли ошган, ҳудудлараро тафовут 30% гача қисқариб, прогнозлаш тизими юқори аниқликка эга бўлган; 
Сурхондарё вилоятида иқтисодий ўсиш модели ва аҳоли фаровонлигининг панел регрессия моделлари асосида 2026–2030-йиллар учун прогноз кўрсаткичлари Сурхондарё вилояти ҳокимлиги амалиётига жорий қилинган (Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 14-майдаги  04-04/881-сон маълумотномаси). Мазкур янгилик асосида 2030-йилга бориб ЯҲМ 40% гача ўсиб, аҳоли даромадлари барқарорлиги 0,15 пунктга ошган, камбағаллик даражаси 8–9% гача камайиб, бандлик даражаси 97% дан юқори даражага етиши аниқланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish