Имомова Нозимахон Авазхоновнанинг
фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда меҳнат миграциясининг ижтимоий трансформациялашуви» 22.00.02 – Ижтимоий тузилиш, ижтимоий институтлар ва турмуш тарзи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.3.DSc/S52 Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси, DSc.04/2025.27.12.S.01.02
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Бекмурадов Мансур Бобомурадович, социология фанлари доктори, профессор
Расмий оппонентлар: Умурзаков Баходир Хамидович иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Алиқориева Алохон Нуриддиновна социология фанлари доктори, Гаффарова Мавлюда Курбонбоевна социология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: "Ижтимоий фикр" республика жамоатчилик фткрини о'рганиш маркази
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади меҳнат миграциясини ижтимоий трансформациялашув жараёнларига таъсирини таҳлил қилиш орқали миграция тенденсияларни маҳаллий ижтимоий-маданий муносабатларга таъсирини ижобийлаштиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
меҳнат миграциясининг ижтимоий трансформациялашув жараёнлари ҳамда миграцион мобилликка туртки берувчи омиллар, яʼни хорижга ишга бориш мотивацияси олинадиган моддий фойда ва ижтимоий зарарлар, шунингдек, интеллект кўчиш кўрсаткичлари ўртасидаги корреляцион боғлиқлик эмпирик маълумотлар асосида аниқланган;
Ўзбекистонда миграцион жараёнлар тенденсиянинг ўсиш, барқарорлашиш хусусиятлари ва истиқболларини социологик синтезлаш орқали экспорт қилинадиган ишчи кучини босқичма босқич интеллектуал кучга айлантириш орқали ташқи меҳнат миграцияси жараёнини позитивлаштириш ҳамда мигрантларни жамиятга самарали реинтеграция қилиш орқали аҳоли фаровонлигини оширишнинг социал йичимлари ишлаб чиқилган;
ташқи меҳнат миграциясининг ўсиш тенденсияси билан боғлиқ обектив ва субектив омилларнинг ижтимоий трансформациялашув жараёнларига хориждаги элчихоналар ва консуллик хизматлари томонидан перманент тарзда таъсир кўрсатиши мигрантларнинг ҳуқуқий-ижтимоий ҳимояланганлик даражасини аниқлаш мезонлари ишлаб чиқилган;
меҳнат миграциясининг ижтимоий жараёнларга позитив ва негатив таъсирини социологик мониторинг қилиш орқали меҳнат миграцияси борасидаги ўзгаришлар жамият тузилмасида маргиналлашув ҳолатлари шаклланаётгани назарий-эмпирик исботланган;
МДҲ давлатларига йўналтирилган меҳнат миграциясининг ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий ва демографик ҳолат ҳамда аҳолининг социомаданий ривожланиш даражасига позитивдан кўра деструктив, маънавий, физиологик, интеллектуал ва ижтимоий таъсири доминант моҳиятга эгалиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жамиятни модернизациялаш шароитида аҳолининг ижтимоий мобиллигини такомиллаштириш механизмлари бўйича тадқиқот натижаларидан:
меҳнат миграциясининг ижтимоий трансформациялашув жараёнлари ҳамда миграцион мобилликка туртки берувчи омиллар, яʼни хорижга ишга бориш мотивацияси олинадиган моддий фойда ва ижтимоий зарарлар, шунингдек, интеллект кўчиш кўрсаткичлари ўртасидаги корреляцион боғлиқлик аниқланганликка оид маълумотидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институти томонидан 2023-йил 16-июндаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига норасмий бандликни қисқартиришга қаратилган ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-847-сон Қонуннинг 1-моддаси 1-банди (Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 408-моддасига киритилган ўзгартиришлар) ҳамда 2-моддаси (“Томорқа хўжалиги тўғрисида”ги Кодекснинг 11-моддасига киритилган ўзгартиришлар)ни шакллантиришда фойдаланилган. (Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2025-йил 8-январ №3/08-3-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу таклифларнинг жорий этилиши ташқи меҳнат миграцияси нуфузида сифатли ўзгаришларга эришиш, яʼни хорижга ишга борувчиларни касбий жиҳатдан пухта тайёрлаш орқали жўнатиш ҳамда иқтисодий фаол аҳоли сонини ошириш имконини беради. Шунингдек, мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини самарали режалаштиришда инсон капиталига эга бўлиши, унинг бандлиги ва иқтисодий таъминланишнинг давомийлигини тўғри белгилашга хизмат қилган;
Ўзбекистонда миграцион жараёнлар тенденсиянинг ўсиш, барқарорлашиш хусусиятлари ва истиқболларини социологик синтезлаш орқали экспорт қилинадиган ишчи кучини босқичма босқич интеллектуал кучга айлантириш орқали ташқи меҳнат миграцияси жараёнини позитивлаштириш ҳамда мигрантларни жамиятга самарали реинтеграция қилиш орқали аҳоли фаровонлигини оширишнинг социологик модели ишлаб чиқилганлигига оид маълумотидан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция Агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 17-октябрдаги ПҚ-367-сонли Қарори лойиҳасининг 3-банди “а” ва “г” кичик бандларини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция Агентлигини 2025-йил 3-июл 03/3532-сон маълумотномаси). Натижада, меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахсларга реинтеграция ёрдами кўрсатилиши ва уларнинг расмий бандлиги таъминланишига оид таклифларни ишлаб чиқиш имконини кенгайтирган ҳамда мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини самарали режалаштиришда аҳоли сонини, унинг бандлиги ва ижтимоий таъминотини тўғри белгилаш мақсадида миграция жараёнларини тартибга солишга хизмат қилган.
Шунингдек, ташқи меҳнат миграциясининг ўсиш тенденсияси билан боғлиқ обектив ва субектив омилларнинг ижтимоий трансформациялашув жараёнларига хориждаги элчихоналар ва консуллик хизматлари томонидан перманент тарзда таъсир кўрсатиши мигрантларнинг ҳуқуқий-ижтимоий ҳимояланганлик даражасини аниқлаш мезонлари ишлаб чиқилганлигига оид маълумотидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 17- октябрдаги ПҚ-367-сонли Қарори лойиҳасининг 1-банди, 4-кичик бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция Агентлигини 2025-йил 3-июл 03/3532-сон маълумотномаси). Натижада, хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагини билдирган фуқароларни қўллаб-қувватлаш дастурини амалга оширишда ўз самарадорлигини кўрсатган;
меҳнат миграциясининг ижтимоий жараёнларга позитив ва негатив таъсирини социологик мониторинг қилиш орқали меҳнат миграцияси борасидаги ўзгаришлар жамият тузилмасида маргиналлашув ҳолатлари шаклланаётгани назарий-эмпирик исботланганликка оид маълумотларидан “Ижтимоий фикр” Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан тайёрланган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 22-февралдаги “Социологик тадқиқотлар ўтказишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5667-сон Фармонига мувофиқ ижтимоий соҳада аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштиришга, унинг бандлигини таъминлашга, реал даромадларини оширишга ва хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини кучайтиришга, таълим, соғлиқни сақлаш, туризм, маданият, илм-фан ва бошқа йўналишларнинг сифатини оширишга, давлатнинг ёшларга оид сиёсатини амалга ошириш чора-тадбирларини бажаришга йўналтирилган ислоҳотлар тўғрисидаги жамоатчилик фикрини ўрганиш ва таҳлил қилишда фойдаланилган. (“Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Марказининг 2024-йил 24-декабраги 01-16/285-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистонда ишчи кучи миграцияси жараёнларини тартибга солишдаги муаммолар таснифини ишлаб чиқишга эришилган.
Шунингдек, МДҲ давлатларига йўналтирилган меҳнат миграциясининг ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий ва демографик ҳолат ҳамда аҳолининг социомаданий ривожланиш даражасига позитивдан кўра деструктив, маънавий, физиологик, интеллектуал ва ижтимоий таъсири доминант моҳиятга эгалиги исботланганликка оид маълумотларидан Республика “Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш марказининг 2024-йил 15-июлдаги режа асосида “Фуқаролар миграциявий жараёнлар ҳақида: шахсий тажриба, баҳо ва муносабат” мавзусига бағишланган анкета саволларини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (“Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Марказининг 2024-йил 24-декабраги 01-16/285-сон маълумотномаси). Натижада бу миграция йўналишига оид сўровномани ишчи кучи миграциясининг жамият социомаданий даражасига таъсири нуқтайи назаридан тартиблаш имконини берган.