Sayt test rejimida ishlamoqda

Ирисов Джамшид Баходировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «CYP2C9 ва VKORC1 генларининг полиморфизмлари ва уларнинг ўзбек миллатига мансуб бўлган, бўлмачалар фибрилляцияси мавжуд бўлган беморларда варфарин самарадорлигига таъсири», 14.00.06–Кардиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/Tib200.
Илмий раҳбар: Закиров Нодир Узуевич, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.26.04.2018.Тib.64.01.
Расмий оппонентлар: Камилова Умида Кабировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Абдуллаева Чарос Абдужалиловна, тиббиёт фанлари доктори;
Етакчи ташкилот: М. Миррахимов номли Кардиология ва терапия миллий маркази (Қирғизистон Республикаси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: CYP2C9 ва VKORC1 генлари полиморфизмларининг ўзбек миллатига мансуб БФ мавжуд шахсларда тарқалишининг ўзига хос хусусиятларини ўрганиш асосида ТЭАнинг профилактикаси учун антикоагулянтнинг самарали ва хавфсиз дозасини танлаш принципларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек миллатига мансуб БФ мавжуд беморларда ХМН лозим бўлган кўрсаткичларини таъминловчи антикоагулянтнинг кунлик ва хавфталик ушлаб турувчи дозалари ҳамда ХТГ эпизодлари ривожланишини билан CYP2C9 гени CYP2C9*2 ва CYP2C9*3 полиморфизлари аллеллари ташилиши ўртасидаги боғлиқлик исботланган;
ўзбек миллатига мансуб БФ мавжуд беморларда антикоагулянтнинг ҳисоблаб чиқилган дозалари ва ХТГ ривожланишида VKORC1 генинг G(-1639)A полиморф маркерининг ташилиши CYP2С9 генининг нуқсонли генотипларига нисбатан кўпроқ даражада таъсир этиши аниқланган;
CYP2C9 генининг CYP2C9*2/*3 полиморфизмлари ва VKORC1 гени G(-1639)A полиморф маркери ташилиши турли комбинацияларининг антикоагулянт терапия самарадорлигига ва ХТГ ривожланиши хавфига таъсири баҳоланган;
CYP2C9 ва VKORC1 генлари CYP2C9*2/*3 ва G(-1639)A полиморфизмларига генотиплаш натижалари асосида ўзбек миллатига мансуб БФ мавжуд беморларда антикоагулянт терапия самарадорлигини ва хавфсизлигини ҳисоблаб чиқувчи янги дастурий маҳсулот ишлаб чиқилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
БФ мавжуд ўзбек миллатига мансуб беморларда CYP2C9 ва VKORC1 генлар полиморфизмларининг антикоагулянтнинг клиник самарадорлигига таъсирини ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Бўлмачалар фибрилляцияси мавжуд беморларда тромбоэмболик асоратлар профилактикасида варфариннинг суткалик дозасини аниқлаш» мавзусида услубий қўлланма тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 3 майдаги 8Н-з/61-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланмада ишлаб чиқилган маълумотларнинг жорий этилиши БФ мавжуд беморларда ТЭА, жумладан ИИ ва қон кетиш хавфини пасайтириш, препаратнинг самарадор ва хавфсиз дозасини танлаш учун имкон яратган;
БФ мавжуд ўзбек миллатига мансуб беморларда генетик омилларни антикоагулянт дори воситаси самарадорлигига ва хавсизлигига таъсирини ўрганиш орқали олинган тадқиқот натижаларининг тегишли қисмлари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Самарқанд ва Сирдарё вилоятлари кардиология диспансерларининг амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 3 майдаги 8Н-з/61-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг амалиётга татбиқ қилиниши БФ мавжуд беморларда хавф-стратификацияларни оптималлаштириш, даволашни такомиллаштиришга, жумладан, антикоагулянтнинг хавфсиз дозасини эрта танлаш, ҳаёт сифат даражасини оширишга, ногиронлик даражасини камайтириш ва мазкур гуруҳ беморларда қайта-қайта госпитализациялар сонини қисқартириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish