Хайдарова Джавохира Акбаровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Раҳбар аёллар бошқарув компетенсияларини ривожлантиришнинг социологик жиҳатлари” 22.00.02 ‒ Ижтимоий тузилиш, ижтимоий институтлар ва турмуш тарзи. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/S181 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси, DSc.04/2025.27.12.S.01.02
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Каримов Бобир Шаропович, социология фанлари доктори (DSc), доцент. 
Расмий оппонентлар: Сеитов Азамат Пулатович, социология фанлари доктори (DSc), Заитов Элёр Холмаматович социология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: «Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади раҳбар аёллар бошқарув компетенсияларини тизимли равишда ривожлантириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
раҳбар аёлларнинг бошқарув компетенсияларини ривожлантириш динамикаси уларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллиги, қарор қабул қилиш жараёнларидаги иштироки ҳамда ижтимоий-институционал детерминантлик даражаси эмпирик кўрсаткичлар (ижтимоий статус индекси, институционал иштирок коеффициенти, оила ва касбий машғуллик мувозанати индикаторлари) тизими орқали асосланган;
раҳбар аёлларнинг бошқарув компетенсияларини узвий ривожлантиришга таъсир этувчи ижтимоий омиллар тизимлаштирилиб, раҳбар аёлларнинг бошқарув компетенсияларини ривожлантиришнинг социо-диагностик мезонлари (гендер стереотиплари, оила–касб мувозанати, профессионал ижтимоийлашув) ишлаб чиқилган;
раҳбар аёлларнинг бошқарув компетенсияларининг ўзгариш тенденсияларига таъсир этувчи глобал ва миллий омиллар уларнинг инклюзив ҳамда гендер тенглигини таъминлашга қаратилган инновацион институционал механизмлар (компетенсиялар кластери, лидерлик индикаторлари ва узлюксиз касбий ривожланиш моделлари) негизида асослаб берилган;
«ҳаёт давомида таълим олиш» (лифе лонг леарнинг) тамойили асосида раҳбар аёлларнинг бошқарув компетенсияларини ўрта ва ўзоқ истиқболда ривожлантиришнинг стратегик йўналишлари (менторлик, коучинг, рақамли таълим платформалари) асослантирилиб, раҳбар аёллар профессионализмининг ривожлантиришнинг узлюксиз, динамик ва натижага йўналтирилган модели ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Раҳбар аёллар бошқарув компетенсияларини ривожлантиришнинг социологик жиҳатларини таҳлил қилиш борасида олинган илмий натижалар қуйидаги фаолиятларга татбиқ қилинган: 
раҳбар аёлларнинг бошқарув компетенсияларини ривожлантириш динамикаси уларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллиги, қарор қабул қилиш жараёнларидаги иштироки ҳамда ижтимоий-институционал детерминантлик даражаси эмпирик кўрсаткичлар (ижтимоий статус индекси, институционал иштирок коеффициенти, оила ва касбий машғуллик мувозанати индикаторлари)га доир илмий янгилиги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги фаолиятига жорий этилган. (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлигининг 2026 йил 4-июндаги № 04-04/2-1214-сон далолатномаси). Натижада раҳбарлик лавозимларида фаолият юритаётган аёлларнинг қарор қабул қилиш жараёнларидаги иштироки, ижтимоий институтлар билан ҳамкорлик кўрсаткичлари ва бошқарув фаоллиги мониторингини амалга оширишнинг илмий-амалий асослари мустаҳкамланди, шунингдек, хотин-қизларнинг раҳбарлик салоҳиятини ривожлантириш бўйича тавсиялар ва манзилли чора-тадбирларни ишлаб чиқиш имкониятлари кенгайди;
раҳбар аёлларнинг бошқарув компетенсияларини узвий ривожлантиришга таъсир этувчи ижтимоий омиллар тизимлаштирилиб, раҳбар аёлларнинг бошқарув компетенсияларини ривожлантиришнинг социо-диагностик мезонлари (гендер стереотиплари, оила–касб мувозанати, профессионал ижтимоийлашув)га доир илмий янгилиги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги фаолиятига жорий этилган. (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлигининг 2026 йил 4-июндаги № 04-04/2-1214-сон далолатномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида гендер стереотипларининг салбий таъсирини камайтиришга қаратилган тарғибот ва ўқув механизмлари такомиллаштирилди, оила–касб мувозанатини таъминлашга хизмат қилувчи институционал қўллаб-қувватлаш тизимлари самарадорлиги оширилди ҳамда профессионал ижтимоийлашув жараёнларини мониторинг қилиш орқали раҳбар аёлларнинг бошқарув фаолиятидаги иштироки ва фаоллиги сезиларли даражада кучайтирилди;
раҳбар аёлларнинг бошқарув компетенсияларининг ўзгариш тенденсияларига таъсир этувчи глобал ва миллий омиллар уларнинг инклюзив ҳамда гендер тенглигини таъминлашга қаратилган инновацион институционал механизмлар (компетенсиялар кластери, лидерлик индикаторлари ва узлюксиз касбий ривожланиш моделлари)га доир илмий янгилиги Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси фаолиятига жорий этилган. (Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг 2026 йил 5-июндаги № 05-02/133-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида гендер тенглик ва инклюзивликни таъминлашга қаратилган институционал механизмлар такомиллаштирилди, узлюксиз касбий ривожланиш моделлари орқали раҳбар аёлларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизими самарадорлиги оширилди ҳамда глобал ва миллий омилларни ҳисобга олган ҳолда уларнинг бошқарув фаолиятидаги рақобатбардошлиги ва иштироки сезиларли даражада кучайтирилди;
«ҳаёт давомида таълим олиш» (лифе лонг леарнинг) тамойили асосида раҳбар аёлларнинг бошқарув компетенсияларини ўрта ва ўзоқ истиқболда ривожлантиришнинг стратегик йўналишлари (менторлик, коучинг, рақамли таълим платформалари) асослантирилиб, раҳбар аёллар профессионализмининг ривожлантиришнинг узлюксиз, динамик ва натижага йўналтирилган моделига доир илмий янгилиги Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси фаолиятига жорий этилган. (Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг 2026 йил 5-июндаги № 05-02/133-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида раҳбар аёлларнинг узлюксиз касбий ривожланишини таъминловчи ўрта ва узоқ истиқболга мўлжалланган стратегик тайёрлаш дастурлари такомиллаштирилди ҳамда раҳбар аёллар профессионализмининг динамик ва натижага йўналтирилган модели асосида уларнинг бошқарув фаолияти самарадорлиги сезиларли даражада оширилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish