Тожиев Зафар Тохир ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тоғолди лалми экин ерларини сув эрозиясидан ҳимоя қилиш усулини такомиллаштириш (Паркент тумани мисолида)”, 06.01.10 - Ер тузиш, кадастр ва йер мониторинги (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/Qx1145
Илмий раҳбар: Ниязметов Умидбек Худайберганович, Биология фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Ўздаверлойиҳа” давлат-илмий лойиҳалаш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.08/2025.27.12.Qx.02.01.
Расмий оппонентлар: Авезбаев Садулла, иқтисод фанлари доктори, профессор; Қурвонтоев Рахмонтой, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ер тузиш лойиҳаси асосида тоғолди лалми экин ерларида юзага келаётган сув эрозияси жараёнларини олдини олиш усулини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Паркент тумани “Бўстон” массиви лалми экин ерларининг сув эрозиясига мойиллик даражалари баҳоланиб, *.стйле форматдаги шартли белгилар ва “Эрозияга мойиллик” харитаси ишлаб чиқилган ҳамда сув эрозияси хавфи юқори ҳудудларни аниқлаш имконияти яратилган;
тоғолди лалми экин ерларида сув эрозиясини аниқлаш ва олдини олиш мақсадида РУСЛЕ>ВЕКТОРМАЛУМОТ>КЛАССИФИКАЦИЯ>АрcГИС>ДЕМ модели асосида веб дастурлаш платформаси орқали лалми экин ер майдонларини мониторинг қилишнинг “ГЕЕ-Деграмап” автоматлашган тизими ишлаб чиқилган;
3Д визуализация орқали ҳудуд релефининг баландликлар фарқини кузатиш ва экинларни жойлаштириш бўйича тавсиялар асосида ер тузиш лойиҳаларини ишлаб чиқишда режалаштириш имконини берувчи “Антидеград.уз” wеб платформаси самарали эканлиги илмий асосланган;
тоғолди лалми экин ерларида эрозия хавфини камайтириш мақсадида, ЭРОСЙН модели ишлаб чиқилган ва хўжаликда ички ер тузиш лойиҳасининг иқтисодий самарадорлиги қиёсий баҳоланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тоғолди лалми ҳудудларида экин ерларини эрозиядан ҳимоя қилиш усулларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Тадқиқот иши деградацияга учраган ерларни мониторинг қилиш, уларни даражаларини аниқлаш ва ер тузиш ишлари орқали эрозияга учраган ерларни олдини олиш усулларини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган ва олиб борилган тадқиқотлар ушбу масалаларни илмий ечимига қаратилган, Жумладан: Паркент тумани лалми ер майдонларида деградация жараёнларини аниқлаш ва ҳолатини реал вақт режимида кузатиш мақсадида веб дастурлаш (Гоогле эартҳ энгине) платформалари асосида ишловчи, мониторинг жараёнларини автоматлаштирган “ДеграМап” замонавий онлайн ахборот тизими ишлаб чиқилган ва Тошкент вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармасида амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 15-октябрдаги 05/05-04-651-сон маълумотномаси). Натижада, тоғолди лалми ерларидан самарали фойдаланиш ва деградация жараёнларини мунтазам назорат қилиш имконияти яратилган.
Тошкент вилояти Паркент тумани релефининг кўрсаткичларини инобатга олган ҳолда, қишлоқ хўжалиги массивининг янгиланган картографик модели ишлаб чиқилган ва Тошкент вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармасида амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 15-октябрдаги 05/05-04-651-сон маълумотномаси). Натижада, ҳудуд лалми ерларининг эрозия даражаларини (кучли, ўрта ва кучсиз ва аралаш) аниқлаш имконини берган.
Тоғолди ҳудудларидаги лалми ерлар учун сув эрозияси хавфи юқори бўлган майдонларни аниқлаш ва улардан оқилона фойдаланишни таъминлаш мақсадида, эрозияга қарши чораларни илмий асослаш учун РУСЛЕ моделидан фойдаланилган бўлиб, вектор маълумотлари, ерларнинг классификацияси, АрcГИС тизими ва рақамли релеф модели (ДЕМ) асосида тадқиқот обектининг лалми ерларига доир “Эрозияга хавфлилик” харитаси ишлаб чиқилган ва Тошкент вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармасида амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 15-октябрдаги 05/05-04-651-сон маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқилган антидеград.уз платформаси асосида хўжаликда ички ер тузиш лойиҳаси ишлаб чиқилган ва экинларни жойлаштириш бўйича илмий асосланган тавсиялар берилган.
Сув эрозияси хавфини камайтириш, ернинг унумдорлигини сақлаб қолиш мақсадида ЭРОСЙН модели ишлаб чиқилган ва Тошкент вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси ва Паркент тумани Қишлоқ хўжалиги бўлими ҳамда “Рахим ота” фермер хўжалигида амалиётга жорий қилинган. (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 15-октябрдаги 05/05-04-651-сон маълумотномаси). Натижада, лалми экин майдонларидан самарали фойдаланиш мақсадида хўжалик миқёсида ички ЭРОСЙН моделини қўллаган ҳолда ер тузиш лойиҳаси ишлаб чиқилган ҳамда юқори иқтисодий самарадорликка эришилган.