Шукурбеков Иброҳимжон Бахтиёр-ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Замонавий технологиялар асосида суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерларининг меъёрий қийматини аниқлаш”, 06.01.10 - Ер тузиш, кадастр ва йер мониторинги (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.2.PhD/Qx869
Илмий раҳбар: Авезбаев Садулла, иқтисод фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Ўздаверлойиҳа” давлат-илмий лойиҳалаш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.08/2025.27.12.Qx.02.01.
Расмий оппонентлар: Атакулов Тўхтамурод Умарович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, доцент; Абдурахмонов Сарвар Нарзуллаевич, техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади замонавий ГИС технологиялари, масофадан зондлаш маʼлумотлари ҳамда математик моделлаштириш асосида суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерларининг меъёрий қийматини аниқлаш усулларини такомиллаштириш ва уларни амалиётга жорий этишнинг илмий-услубий асосларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерларининг меъёрий қийматини аниқлаш жараёнида ер майдонига сарфланган қўшимча харажатларни акс эттирувчи норматив коеффициент ишлаб чиқилган;
янги ишлаб чиқилган “Электрон рақамли тизимда қишлоқ хўжалиги ерларини меъёрий қийматини аниқлаш” номли дастурий таъминот ёрдамида суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерларининг меъёрий қийматини тезкор аниқлаш ва ер участкаларининг баҳолаш кўрсаткичларини ягона электрон ахборот муҳитида интеграциялаш имконияти яратилган;
тупроқ бонитет бали, суғориш даражаси ва инфратузилма билан таъминланганлик кўрсаткичларининг ернинг ишлаб чиқариш салоҳияти ва меъёрий қийматига таъсирини комплекс баҳолашга асосланган кўп омилли алгоритмик баҳолаш модели ишлаб чиқилган ҳамда мазкур омилларнинг ўзаро таъсирини акс эттирувчи математик боғланишлар асослаб берилган.
суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерларини меъёрий қийматини аниқлашда масофадан зондлаш маълумотлари ва ГИС технологияларини интеграциялашга асосланган, фазовий мониторинг, комплекс баҳолаш ва тезкор янгилаш принципларига таянувчи баҳолаш механизми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерларининг меъёрий қийматини аниқлаш усулини такомиллаштириш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида:
Суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерларининг меъёрий қийматини аниқлашнинг такомиллаштирилган усули ишлаб чиқилган ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сирдарё вилояти қишлоқ хўжалиги бош бошқармаси амалиётига жорий этилди (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги “Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази”нинг 2025-йил 12-декабрдаги 05/05-04-917-сонли маълумотномаси). Натижада ушбу усул қишлоқ хўжалиги ерларининг меъёрий қийматини аниқлаш бўйича амалий қўлланма бўлиб хизмат қилган. 
Суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерларининг меъёрий қийматини аниқлаш жараёнида ер участкаларининг қўшимча харажатларини ҳисобга олувчи норматив коеффициент ишлаб чиқилган ва Сирдарё вилояти фермерлар кенгаши амалиётига жорий этилди (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги “Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази”нинг 2025-йил 12-декабрдаги 05/05-04-917-сонли маълумотномаси). Натижада қишлоқ хўжалиги ерларининг унумдорлигини ва экинлар ҳосилдорлигини ошириш учун замин яратган. 
“Қишлоқ хўжалиги ерларининг норматив қийматини аниқлашнинг электрон рақамли тизими” номли дастурий таъминот ишлаб чиқилган ва “Ўздаверлойиҳа” давлат илмий-лойиҳалаш институти ва унинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятига татбиқ этилди (2023- йил 20-декабрда Ўзбекистон Республикасининг дастурий маҳсулотлари давлат реестридан рўйхатдан ўтказилган). Натижада ушбу дастурий таъминот орқали вилоят, туман ва ер участкалари кесимида ердан фойдаланувчилар, меъёрий қиймат, ер тоифаси, майдон ҳамда қишлоқ хўжалиги ерларининг жорий ҳолати тўғрисидаги маълумотларни олиш имконияти яратилган.
Ер участкаларининг тупроқ бонитировкаси, суғорилганлик даражаси ва инфратузилмаларга яқинлиги каби омилларни комплекс ҳисобга олувчи алгоритмик модели таклиф этилган ва унинг математик ифодаси асослаб берилган. Ушбу модел Сирдарё вилояти қишлоқ хўжалиги бош бошқармаси ҳузуридаги Оқолтин тумани қишлоқ хўжалиги бўлими амалиётига жорий этилди (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги “Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази”нинг 2025-йил 12-декабрдаги 05/05-04-917-сонли маълумотномаси). Натижада модел ёрдамида суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерларининг меъёрий қийматини аниқлаш ҳамда якуний натижага ҳар бир омилнинг таъсирини математик ифодалар ёрдамида белгилаш имконини берган.
Турли ҳудудлардаги суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерларини баҳолашда масофадан зондлаш маълумотлари ва ГИС технологияларини интеграциялашга асосланган, фазовий мониторинг, комплекс баҳолаш ва тезкор янгилаш принципларига таянувчи баҳолаш механизми ишлаб чиқилган. Ушбу механизм Сирдарё вилояти қишлоқ хўжалиги бош бошқармаси ҳузуридаги Оқолтин тумани қишлоқ хўжалиги бўлими амалиётига жорий этилди (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги “Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази”нинг 2025-йил 12-декабрдаги 05/05-04-917-сонли маълумотномаси). Натижада замонавий технологиялар ва сунъий интеллектни қўллаш орқали инсон омили таъсири камайтирилди ҳамда механизмнинг ўзи ер ресурсларининг фазовий маълумотларини кўп омилли таҳлил қилиш асосида меъёрий қиймат кўрсаткичларини аниқлаш имконини берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish