Сахибов Турман Куйлиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Шариқти майдони олтин маъданлашувининг минералогик-геокимёвий хусусиятлари ва қидирув белгилари (Ауминза-Белтов тоғлари)”, 04.00.02 – Қаттиқ фойдали қазилма конларининг геологияси, уларни қидириш ва разведка қилиш. Металлогения ва геокимё (геология-минералогия фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:B2023.4.PhD/GM203.
Илмий раҳбар: Хошжанова Камила Кенжабаевна, геология-минералогия фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Минерал ресурслар институти” ДМ, DSc.31/2025.27.12.GM.02.01.M 
Расмий оппонентлар: Мовланов Жахонгир Жўрабекович, геология-минералогия фанлари доктори; Турамуратов Илхомбой Бекчанович, геология-минералогия фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)/
Етакчи ташкилот: “Ўзбек геология қидирув” АЖ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ауминза-Белтов маъданли ҳудудининг шимоли-шарқий қисмида Шариқти майдонида тарқалган олтин маъданлашувининг моддий таркибини аниқлаш асосида минералогик-геокимёвий хусусиятларини аниқлаш ва қидирув белгиларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Шариқти майдонидаги олтин маъдан турлари ва уларнинг минерал парагенезислари  ажратилган ҳамда қамровчи тоғ жинсларининг минералогик-петрографик тавсифи келтирилган;
олтин маъданларининг минералогик хусусиятлари очиб берилган, улар таркибида бир қатор янги минераллар аниқланган ва маъданлардаги фойдали компонентларнинг учраш шакллари аниқланган;
Шариқти майдони маъданларида олтин, кумуш ва улар билан бирга келувчи элементларнинг тарқалиш хусусиятлари очиб берилган ва уларнинг маъданлашувга индикаторлик аҳамияти асосланган;
ёндош майдонларда яширин олтин маъданларини излашнинг минералогик-геокимёвий излаш-башоратлаш мажмуаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ауминза-Белтов маъданли районнинг шимолий-шарқий қисмида Джетимтов тоғларидаги Шариқти майдонида олтин маъданларининг таркибий хусусиятлари ва қидирув белгилари мажмуасини яратиш бўйича олинган натижалар асосида:
олтин маъданлашувининг асосий маҳсулдор минерал ассоциациялари, улардаги асосий минералларнинг ўзига хос хусусиятлари “Ўзбек геология қидирув” АЖ амалиётига жорий қилинган (Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг 2024 йил 16 февралдаги 08-0608-сон маълумотномаси). Натижада, маъданларнинг моддий таркибини ва технологик хоссаларини аниқлаш имконини берган;
маъданлардаги асосий ва ҳамроҳ элементларнинг тарқалиш қонуниятлари ва ажратилган геокимёвий қидирув белгилари “Ўзбек геология қидирув” АЖ  амалиётига жорий қилинган (Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг 2024 йил 16 февралдаги 08-0608-сон маълумотномаси). Натижалар майдондаги олтин маъданлашуви жадалроқ бўлган участкаларни ажратишга асос бўлиб хизмат қилган;
олтин маъданлашувининг қидирув-баҳолаш белгилари мажмуаси “Ўзбек геология қидирув” АЖ амалиётига жорий қилинган (Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг 2024 йил 16 февралдаги 08-0608-сон маълумотномаси). Натижада, Шариқти майдонига ёндош бўлган ҳудудларда олтин маъданлашувига истиқболли участкалар чегарасини аниқлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish